Norma.uz

Бир масаланинг икки ечими

2013 йил январдан «Автотранспорт воситалари конструкциясининг фойдаланиш шартлари бўйича хавфсизлиги тўғрисида»ги умумий техник регламент (ВМнинг 4.07.2012 йилдаги 191-сон Қарори) амалга киритилди.

Қарорнинг 4-бандида белгиланишича, вазирликлар ва идоралар 2 ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу Қарорга мувофиқлаштиришлари керак.

Регламентнинг 74-бандида енгил автомобиллар учун автомобиль ойналарининг ёруғлик ўтказиши бобида белгиланишича, автомобиль орқани кўрсатадиган ташқи ойналар билан жиҳозланган тақдирда (енгил автомобилларда бошқачалари бўлмайди ҳам) ёруғлик ўтказиш орқа ярим сфера, яъни орқа ва ён ойналар учун меъёрлаштирилмайди.

Бироқ ҳозирга қадар кўрсатилган Қарорнинг 4-бандини бузган ҳолда Йўл ҳаракати қоидаларида (ВМнинг 11.12.2000 йилдаги 472-сон Қарори билан тасдиқланган) 3-илованинг 2-изоҳи 3.7-бандида автомобиль ойналарининг ёруғлик ўтказишини меъёрлаштириш қисмида, орқа ва орқа ён ойналари ёруғлик ўтказувчанлиги 70%дан кам бўлганда автомобиллардан фойдаланишни тақиқлайдиган меъёр амал қилади.

Қачонгача биргина масалада икки меъёрий ҳужжатда тафовутлар бўлади?

Михаил.

 

– Автотранспорт воситаларининг ойналарига доир талаблар Йўл ҳаракати қоидалари (ВМнинг 11.12.2000 йилдаги 472-сон Қарори билан тасдиқланган) ва «Автотранспорт воситалари конструкциясининг фойдаланиш шартлари бўйича хавфсизлиги тўғрисида»ги умумий техник регламент (ВМнинг 4.07.2012 йилдаги 191-сон Қарори билан тасдиқланган) билан тартибга солинган.

Кўрсатилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг талабларини мувофиқлаштириш мақсадида барча манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишилган қарор лойиҳаси тайёрланган, у белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамаси тасдиғига киритилган.

 

Холматжон САЙДАЛИЕВ,

ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи.

Прочитано: 1724 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика