Norma.uz

Банк таваккалчилиги асослари

Ўзбекистон бухгалтерлари федерацияси Таваккалчиликни бошқариш соҳасида мутахассислар жаҳон уюшмаси (Global Association of Risk Professionals, GARP) амалга ошираётган Сертификатлаштириш таваккалчилиги дастури доирасида 18–27 майда таълим дастурлари бўйича ҳамкори бўлган «Sultanova Ta’lim» ўқув маркази орқали Ўзбекистон олий ўқув юртларининг 30 нафар талабаси учун «Банк таваккалчилиги асослари» бепул таълим курсини ўтказди.

 

Унда ҳозирги шароитда банкларда таваккалчиликларни бошқаришнинг асосий масалалари: банкларнинг функциялари ва турлари, уларни бошқариш, банклар фаолиятини тартибга солиш, кредит таваккалчилиги ва уни бошқариш, бозор ва операцион таваккалчиликлар, регулятив капитал ва Базель битими бўйича назорат кўрилди. Курсни банк таваккалчилигини бошқариш бўйича амалиётчи эксперт, GARPнинг «Банк таваккалчилиги асослари» сертификати соҳибаси, ЎБФнинг сертификатланган ўқитувчиси Динара Нурмуҳамедова олиб борди.

Иштирокчиларнинг фикрига кўра, курс жуда мазмунли ўтди. Унинг иштирокчилари банк таваккалчиликларини бошқаришнинг асосий дастаклари тўғрисида замонавий ва долзарб билимлар олдилар, бу уларнинг амалий фаолиятида фойдали бўлади.

Сертификатлаштириш таваккалчилиги дастурини 2012 йилдан бошлаб Жаҳон банки Гуруҳи аъзоси бўлган Халқаро молия корпорацияси (IFC) Марказий Осиё ва Озарбайжонда молиявий инфратузилмани мустаҳкамлаш лойиҳаси (ACAFI) доирасида Швейцария ҳукумати билан ҳамкорликда маҳаллий шерик – Ўзбекистон бухгалтерлари федерацияси билан биргаликда жорий этяпти.

Прочитано: 2266 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика