Norma.uz

На ҳуқуқларга, на мажбуриятларга эга

Муайян иш турларини бажараётган ходимимиз билан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузилган. Бироқ унинг ўлда-жўлда иши бутун фирмага салбий таъсир кўрсатяпти. ФҲШ бўйича ишлаётган шахсни интизомий жазога тортиш мумкинми?

М.Турсунова,

фирма кадрлар хизматининг ходими.

Қашқадарё вилояти.

 

На ҳуқуқларга, на мажбуриятларга эга

– Йўқ, мумкин эмас.

Амалиётда кўпинча меҳнат шартномалари «меҳнат битимлари» деб номланган фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар билан чалкаштирилади. Улар ўртасидаги фарқлар ғоятда муҳим хусусиятга эга, чунки ушбу шартномалар бўйича муносабатлар турли меъёрий ҳужжатлар билан тартибга солинади. Чунончи, агар меҳнат шартномаси асосида вужудга келадиган муносабатлар меҳнат ҳуқуқи меъёрлари билан тартибга солинса, ФҲШ асосида фуқаролик ҳуқуқи талаблари ётади. Агар меҳнат шартномасига Меҳнат кодексида назарда тутилган барча ҳуқуқлар, кафолатлар ва, тегишинча, мажбуриятлар татбиқ этилса, фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича ишлайдиган шахслар корхона билан меҳнат муносабатларига эга эмаслар. Улар ҳақ тўланадиган таътилга чиқиш, штатлар қисқарганда нафақа олиш ва штатдаги ходимга бериладиган бошқа кафолатларга ҳақли эмаслар. Бироқ уларга интизомий жавобгарликка тортиш қисмида меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари меъёрлари ҳам татбиқ этилмайди. Улар томонидан вазифаларни бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик интизомий қилмиш деб эътироф этилиши мумкин эмас.

Шу сабабли корхонага фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича хизматлар кўрсатадиган ёки иш бажарадиган шахсни интизомий жазога тортиб бўлмайди.


Ленара ХИКМАТОВА,

юрист.

Прочитано: 1837 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика