Norma.uz

Имзоламаслигингиз мумкин. Бироқ норозилигингизни билдирганингиз маъқул

Машинамни ЙПХ ходими тўхтатди ва Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлигимни айтиб, ўзи тузган баённомани имзолашимни сўради. Мен бундан бош тортдим. Шунда у баённомани имзоламасам, бу ўз хизмат вазифаларини бажараётган милиция ходимига бўйсунмаслик деб баҳоланиб, жиддий оқибатларга олиб келишини айтди. Автоинспектор қанчалик ҳақли? Мен ҳеч ким мени бирор нарсани имзолашга мажбур этишга ҳақли эмас деб ҳисоблайман.

Амир Б., ҳайдовчи.

Тошкент вилояти.

 

Сиз мутлақо ҳақлисиз. Йўл-пост хизмати ходими сизни баённомани имзолашга мажбур этишга ҳақли эмас. Бироқ сизнинг ўзингизга бундай норозилик билдириш керакми?

Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (ички ишлар вазирининг АВ томонидан 5.07.2011 йилда 2240-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган) кўра Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (кейинги ўринларда – ДЙҲХХ) ходими ҳуқуқбузарлик содир этилган жойнинг ўзида Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги ҳақида маъмурий баённома тузади. Маъмурий баённома уни тузган ДЙҲХХ ходими ва ҳуқуқбузарлик содир этган шахс томонидан имзоланади, гувоҳлар, холислар ва жабрланувчилар бўлган тақдирда улар томонидан ҳам имзоланади. Ҳуқуқбузар маъмурий баённомани имзолашдан ёки ёзма тушунтириш беришдан бош тортган тақдирда баённомага бу ҳақда ёзиб қўйилади.

Бунда гувоҳлар ёки холислар иштирокида далолатнома (ҳайдовчининг содир этган ҳуқуқбузарлиги факти ва унинг маъмурий баённомага имзо қўйишдан бош тортиши ҳолати бўйича) тузилади. Далолатнома илова қилинмаган маъмурий баённома ДЙҲХХнинг маъмурий амалиёт инспектори томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194-моддасида айтилишича, милиция ходимининг ҳуқуқбузарликни тўхтатиш, ҳужжатларни текшириш учун тақдим этиш, милицияга бориш ёки кўрсатилган муддатда милицияда бўлишдан иборат қонуний талабларини бажармай милицияга келмаслик, транспорт воситасини тўхтатиш, жабрланувчиларга ёрдам кўрсатиш ҳақидаги қонуний талабларини бажармаслик ёхуд милиция ходимининг қонуний талабларига бошқача тарзда бўйсунмаслик, худди шунингдек жамоат тартибини сақлаш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш вазифаларини амалга ошираётган бошқа шахсларнинг қонуний талабларини бажармаслик энг кам иш ҳақининг 1/2 қисмидан 2 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Кўрамизки, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани имзолашдан бўйин товлаш милиция ходимининг қонуний талабларини бажаришдан бош тортиш ҳисобланмайди.

Бироқ сизнинг баённомани имзоламаслигингиз унинг амал қилишини тўхтатмайди. Шу сабабли, агар сиз ЙҲҚни бузмадим деб ҳисобласангиз, баённомада унинг мазмуни бўйича ўз фикр ва муҳофазаларингизни баён этишингиз мақсадга мувофиқ бўлади.

 

Ахтам ҲИКМАТОВ,

адвокат.

Прочитано: 3818 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика