Norma.uz

Регламент бўйича ўрнатиш

2014–2018 йилларда техник регламентларни ишлаб чиқиш дастури (ВМнинг 30.07.2014 йилдаги 207-сон Қарори билан тасдиқланган) доирасида Вазирлар Маҳкамасининг «Сиқилган табиий газ ва суюлтирилган нефть газларида ишлаш учун қайта жиҳозланган автотранспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисида» умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори лойиҳаси тайёрланди.

 

Ҳужжат билан двигателларнинг газда ишлаши учун авторанспорт воситаларини қайта жиҳозлаш чоғида махсус газ ускунаси ва уларни монтаж қилиш элементларининг конструкциясига нисбатан талаблар белгиланган.

Чунончи, қуйидагилар техник тартибга солиш объектлари бўлади:

 умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида фойдаланиладиган юк ва енгил автомобиллар, автобуслар ва автопоездлар (бундан кейин – автотранспорт воситалари);

 юқорида кўрсатилган автотранспорт воситалари базаларида тайёрланган ихтисослаштирилган автомобиллар.

Ишлаб чиқарувчи заводнинг газдаги двигателлари ўрнатилган автомобилларга техник тартибга солиш татбиқ этилмайди.

СТГ ва СНГ тизимларининг* барча элементлари лозим даражада маҳкамланиши ва муайян талабларга жавоб бериши кераклиги назарда тутилган.

Тизимлар шундай ўрнатилиши лозимки, улар шикастланишлардан, масалан, ускуна элементларининг силжишидан, тўқнашувдан, шағал тушишидан, юкларни ортиш, тушириш ёки аралаштиришдан имкони борича ҳимояланиши таъминланиши керак.

Уларга ҳеч қандай қурилмаларни улаш мумкин эмас, двигателнинг лозим даражада ишлашини таъминлаш учун мавжуд бўлиши зарур бўлганлари бундан мустасно.

Транспорт воситалари СТГ тизимига уланадиган йўловчилар салони ва (ёки) юк бўлинмасини иситиш тизими билан жиҳозланиши мумкин.

Регламентда автомобилларни газга ўтказишда ишлайдиган шахсларга нисбатан талаблар ҳам белгиланган. Ушбу ишчилар ва мутахассислар:

18 ёшдан катта бўлишлари;

ишлашнинг хавфсиз усулларига ўқитилган бўлишлари;

белгиланган тартибда техминимум ва техника хавфсизлиги қоидалари бўйича имтиҳонлар топширишлари;

Махсус ускуна элементини қайта жиҳозлаш ёки ўрнатиш ишларини юритишга «Саноатгеоконтехназорат» ДИнинг тегишли гувоҳномасига эга бўлишлари керак.

Уларни қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда бунга рухсат олган ўқув ташкилотлари тайёрлаши керак.

Регламент фуқароларнинг ҳаёти ва саломатлиги, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулки, давлат мулкини ҳимоя қилишга, атроф муҳитни муҳофаза қилишга ва автотранспорт эгаларини янглиштирадиган ҳаракатларнинг олдини олишга йўналтирилган.

Техник регламентни жорий этиш транспортдан фойдаланиш хавфсизлигини ошириш имконини беради, бироқ шуни эътиборга олиш лозимки, лойиҳа келишишнинг бошланғич босқичида турибди, у ўзгартирилиши, тузатилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

*СТГ ва СНГ тизимлари – двигателлари сиқилган табиий газ ёки суюлтирилган нефть газида ишлайдиган транспорт воситаларида ўрнатилган газли ускуна элементлари комплектлари.

Прочитано: 1830 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика