Иш берувчи таътилни қисмларга бўлиш тўғрисида буйруқ чиқариш ҳуқуқига эгами? Бунда қисмлардан бирининг муддати 12 иш кунидан, қолгани эса 6 иш кунидан кам бўлмаслиги керак.
Таътилни 2, 4, 8 ёки 10 иш кунига олиш ҳуқуқига эгаманми?
О.Смирнова.
Бекобод шаҳри.
– Таътилингизни иш берувчининг ташаббусига кўра қисмларга бўлиш тўғрисидаги буйруқ тўғри эмас. Меҳнат кодексининг 146-моддасига мувофиқ бунга фақат ходимнинг хоҳишига биноан, унинг ёзма аризасига асосан йўл қўйилади.
Қонун чиқарувчи таътилни бўлиш мумкин бўлган қисмлар сонини чекламайди. Бироқ бундай қисмлардан бирининг муддати камида 12 иш куни бўлиши кераклиги талабига албатта риоя этиш керак.
Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ,
эксперт-юристимиз.