Уйимиз ҳовлисида ўз-ўзидан автомобиллар тўхташ жойи вужудга келди. Ёнма-ён жойлашган вазирлик ходимлари ўз машиналарини квартиралар деразалари тагида қолдиришяпти. Бундай тўхташ жойлари бўлишини тақиқлайдиган ҳужжатлар мавжудми, ушбу масалани ҳал этиш учун қаерга мурожаат қилиш керак?
Абдуллаева.
Тошкент шаҳри.
– Вазирликлар, идоралар, савдо марказлари, бозорлар ва бунинг учун белгиланмаган бошқа жойларда уй-жойларнинг ҳовлиларида ўз-ўзидан автомобилларнинг тўхташ жойлари вужудга келиши ҳозирги даврнинг долзарб масалаларидан биридир.
Мазкур масалани тартибга солиш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек ДЙҲХХ ҳудудий органига мурожаат этишингизни тавсия қиламиз.
Холматжон САЙДАЛИЕВ,
ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи.