Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 16 / Китоб – билим манбаи

ННТни қандай қилиб рўйхатдан ўтказиш керак – амалий қўлланма

«Norma» компаниялари гуруҳининг ҳамкори – Ҳуқуқий муаммоларни ўрганиш маркази Инсон ҳуқуқлари миллий маркази билан ҳамкорликда Адлия вазирлигининг кўмаги билан Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан рўйхатга олиш масалалари бўйича амалий қўлланмани нашр этди.

 

Шамиль АСЬЯНОВ, юридик фанлар доктори, профессор, Ҳуқуқий муаммоларни ўрганиш маркази директори, «Norma»нинг жамоатчи эксперти, Қўлланма муаллифларидан бири:

 

– ННТ, бошқа фуқаролик институтларининг жамоат олдидаги, ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш учун бир қатор қонун ҳужжатлари қабул қилинган, улар нотижорат сектори ташкилотларини барпо этиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ ташкилий-ҳуқуқий механизмлар ва таомилларни анча соддалаштиради.

Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сон Қарори билан тасдиқланган Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида низом билан ННТни рўйхатдан ўтказиш учун ундириладиган давлат божи ставкалари пасайтирилди, рўйхатдан ўтказувчи органнинг ННТни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризани кўриш муддати уни узайтириш ҳуқуқисиз қисқартирилди, рўйхатдан ўтказувчи органнинг аризани кўрмасдан қолдириш ҳуқуқи бекор қилинди.

Қўлланма кенг доирадаги шахслар фойдалана оладиган амалий қўлланма бўлиб, унда ННТни барпо этишга доир муносабатларни тартибга соладиган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг асосий қоидалари таҳлил қилинган ва уларга шарҳлар берилган, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотини таъсис этиш, юридик шахс сифатида ННТнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг муаммоли масалаларига тааллуқли фойдали маълумотлар ҳамда бир қатор тавсиялар берилган.

Китобнинг электрон версиясини Iprc.uz интернет манзили бўйича Ҳуқуқий муаммоларни ўрганиш маркази сайтидан кўчириб олиш мумкин.

Давлат рўйхатидан муваффақиятли ўтиш учун зарур бўлган барча хатти-ҳаракатларнинг қадамма-қадам кўриб чиқилишини Қўлланманинг ўзига хос хусусияти деб ҳисоблаш мумкин.

Қўлланмада ННТ ҳуқуқий мақомга эга бўлиши жараёнида юзага келадиган ҳуқуқий муносабатлар таҳлил қилинади, ННТ турлари бўйича ҳуқуқий мақомнинг хусусиятлари, ушбу соҳада юзага келиши мумкин бўлган муаммолар кўриб чиқилади ва уларни бартараф этишга доир тавсиялар берилади.

Қўлланма бир муқова остида ўзбек ва рус тилларида ҳамда алоҳида китоб тарзида қорақалпоқ тилида нашр этилган. У ННТ барпо этишдан манфаатдор бўлган ташаббускор гуруҳларга, шунингдек рўйхатдан ўтказувчи органларнинг ходимларига мўлжалланган.

Қўлланмага иловаларда амалий материаллар – ННТни рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатларнинг намуналари берилган.

Нашр муаллифлари Қўлланма нафақат ННТни барпо этиш ва янги ташкил этилганларини рўйхатдан ўтказишда, балки фаолият юритаётганларининг иш самарадорлигини оширишда ҳам фойдали бўлади, деган фикрдалар.

Прочитано: 1924 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика