● Статистика маълумотларига кўра, 2014 йил охирида мамлакатимизда 2 873 минг нафар 60 ёшдан ошган киши истиқомат қилган. Мустақиллик йилларида ўзбекистонлик эркакларнинг ўртача ёши 67 ёшдан (1990 йил) 73,5 ёшга, аёлларнинг ёши 75,8 ёшга кўтарилди.
● 2015 йилдан фуқароларнинг суғурта бадаллари ставкаси ошди, аввал амалда бўлган 6,5% ўрнига 7%ни ташкил қилмоқда. Мазкур чора-тадбир Пенсия жамғармасининг мувозанатини таъминлаш учун зарурдир.
● Давлат гарданидаги пенсия таъминоти борасидаги юклама бутун дунёда ортиб бораётир. Халқаро валюта фондининг маълумотларига кўра, ривожланган мамлакатларда 2030 йилга келиб пенсия соҳаси харажатларининг ЯИМнинг 9,6%гача, 2050 йилга келиб 11%гача ошиши кутилмоқда. Ривожланаётган мамлакатларда бу кўрсаткич тегишли тарзда ЯИМнинг 6,5%и ва 8,3%и миқдорида бўлиши башорат қилинмоқда.
● 2050 йилга бориб сайёрамиз аҳолисининг 65 ёшдан ошган қисми 1,2 млрд кишидан ошади (глобал аҳолининг 12%дан ортиғи).