Norma.uz

Стаж ҳисобга олинади, пуличи?

Мен 54 ёшимда пенсияга чиқишим керак эди, бироқ ишлашда давом этиб, тегишли ҳужжатларни расмийлаштирмадим. Ҳозир орадан 2 йил ўтиб, ана шу вақт учун пенсия олишга даъво қила оламанми, ушбу йиллар умумий меҳнат стажимга кирадими?

А.Сайко. 

 

– Пенсия ҳисобланганидан кейин иш вақти стажга киритилмайди. Қонуннинг 47-моддасига кўра ёшга доир пенсия, агар пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлган кундан бошлаб 3 ой ичида уни сўраб мурожаат этилган бўлса, пенсия ёшига тўлган кундан эътиборан тайинланади. Пенсия жамғармаси бўлимига ушбу давр тугашига қадар мурожаат қилинганда пенсионер пенсия ёшига етиш пайтидан бошлаб ҳисобланган пенсиянинг жами суммасини олиши мумкин.

Сизнинг вазиятингизга келсак, пенсия мурожаат этилган кундан эътиборан тайинланади. Бунда пенсия ёшига етгандан кейин ишланган йиллар умумий меҳнат стажига ҳисобланади.

Бироқ сиз пенсия ёшига етиб, пенсияни расмийлаштирмаганингиз сабабли 2 йиллик давр учун уни тўлашларига даъво қилиш учун асосга эга эмассиз.

Бундан ташқари, пенсионер томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган пенсиянинг ҳисобланган суммаси ўтган вақт учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига мувофиқ пенсиялар миқдорлари оширилиши ҳисобга олинган ҳолда тўланади, бироқ пенсия олиш учун мурожаат қилишдан олдинги 12 ойдан ортиқ вақт учун эмас (Қонуннинг 59-моддаси; Низомнинг 169-банди).

Уни тайинлаган ёки тўлайдиган органнинг айби билан ўз вақтида олинмаган пенсия муддат чекланмасдан тўланади.

 

Елена ЕРМОХИНА,

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 1344 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика