Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 16 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Янги ҳужжатларни тақдим этамиз

МАИШИЙ ЭЛЕКТР ПРИБОРЛАРИ МАРКИРОВКАЛАНАДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 9.04.2015 йилдаги 86-сон Қарори билан республикада сотиладиган маиший электр приборларини, янгидан қуриладиган бинолар ва иншоотларни энергетика жиҳатидан мажбурий маркировкалаш ва сертификатлаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари белгиланди.

2016 йил 1 январдан бошлаб:

техник ҳужжатларида, маркировкасида ва этикеткаларида энергия самарадорлигининг тегишли класси тўғрисидаги ахборотларнинг мажбурий мавжуд бўлиши ҳақидаги талаб иловага* мувофиқ рўйхат бўйича четдан олиб кирилаётган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотилаётган маиший электр приборларига татбиқ этилади;

маиший электр приборларининг энергия самарадорлиги классларини аниқлаш учун «А», «В», «С», «D», «E», «F», «G» белгилари жорий этилади.

Шунингдек техник ҳужжатларида, маркировкасида ва этикеткаларида электр самарадорлигининг тегишли класси тўғрисидаги ахборотлар мавжуд бўлмаган ушбу Қарорга иловада кўрсатилган маиший электр приборларини четдан олиб кириш 2016 йил 1 январдан бошлаб, уларни сотиш эса — 2016 йил 1 июлдан бошлаб тақиқланади. Бунда ушбу қарорга иловада кўрсатилган, 2016 йил 1 январгача «Вақтинча сақлаш» ва «Божхона омбори» божхона режимларида жойлаштирилган маиший электр приборлари, истисно тариқасида эркин муомалага чиқарилиши ва 2016 йил 1 июлгача сотилиши мумкин.

Ҳужжатда энергия самарадорлигининг қуйидаги классларига мансуб бўлган маиший электр приборларини четдан олиб кириш ва сотиш босқичма-босқич тақиқланиши белгиланди:

«G» — 2017 йил 1 январдан бошлаб;

«Ғ» — 2018 йил 1 январдан бошлаб;

«Е» — 2019 йил 1 январдан бошлаб.

Иловада кўрсатилган, техник ҳужжатларида, маркировкасида ва этикеткаларида энергия самарадорлигининг тегишли класси тўғрисидаги ахборотлар мавжуд бўлмаган маиший электр приборларини сотиш ва сотиш мақсадида сақлаш муддатлар ўтгандан кейин сотиш қоидаларини бузиш деб ҳисобланади ва қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарлик чоралари қўлланади.

Қарор янгидан қурилаётган бинолар ва иншоотларга ҳам татбиқ этилади. Шу муносабат билан шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини қайта кўриб чиқиш режалаштирилмоқда: улар қурилаётган объектларга қўйиладиган энергия самарадорлиги тўғрисидаги Қарор талабларига мувофиқлаштирилади.

 

СУҒУРТАЛОВЧИЛАР ШУБҲАЛИ БИТИМЛАРНИ ТЕКШИРИБ КЎРАДИЛАР

Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг қарори (АВ томонидан 6.04.2015 йилда 2036-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Суғурталовчилар ва суғурта воситачилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Ҳужжатга «жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатлар» тушунчаси киритилди. Бу жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чораларни ишлаб чиқиш гуруҳининг расмий баёнотларида халқаро молиявий тизимга хавф туғдирувчи ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тизимларида стратегик камчиликлари мавжуд деб белгиланган давлатлар ва ҳудудлардир.

Низом «таваккалчилик» тушунчаси билан ҳам тўлдирилди, бунда мижозлар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш мақсадида операцияларни амалга ошириш таваккалчилиги тушунилади.

Киритилган қўшимчалар билан ички назоратчига жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ёки терроризмни молиялаштириш мақсадида операциялар амалга оширилишида таваккалчилик даражасини аниқлаш, баҳолаш ва камайтириш вазифалари юклатилган.

Шунингдек белгиланишича, қимматли қоғозлар суммаси ЭКИҲнинг 300 баравари миқдоридан ортиқ бўлган бир марталик операциялар амалга оширилган бўлса, ташкилот мижозларни лозим даражада текшириш чора-тадбирларини кўриши керак.

Қуйидагиларга нисбатан кучайтирилган текширув олиб борилади:

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатда ёхуд оффшор ҳудудда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахслар;

таваккалчилик даражаси юқори бўлган тоифага мансуб мижозлар. Ҳужжат билан таваккалчилик даражасини аниқлаш ва баҳолаш тартиби белгиланган.

Ташкилот пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги ахборотни, шу жумладан иш ёзишмалари, мижозларни лозим даражада текшириш бўйича идентификациялаш маълумотларини ва материалларни қонун ҳужжатларида белгиланган, лекин операциялар амалга оширилганидан ёки мижоз билан муносабатлар тўхтатилганидан кейин 5 йилдан кам бўлмаган муддатлар мобайнида сақлаши шарт.

Ҳужжат билан бошқа бир қатор ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди.

Қарор «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами»нинг 13.04.2015 йилдаги 14 (670)-сонида расман эълон қилинган кундан кучга кирди.


Ҳужжатларга қисқача шарҳларни «Norma Profi» экспертлари
Елена ЕРМОХИНА ва Сардор ЖУМАШОВ тайёрладилар.

Прочитано: 1486 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика