Мен 30 йиллик стажга эгаман. Буларнинг ҳаммаси меҳнат дафтарчасидаги ёзув билан тасдиқланган. Пенсия жамғармасида стажни ҳисоблаётганда менга 9 йилни ҳисоблашмади. Мен бундай қарорга қўшилмайман. Менинг ишимни қайта кўришлари учун қаерга мурожаат қилишим мумкин?
Анна Х.
– Агар сиз Пенсия жамғармаси бўлимининг стажни ҳисоблаш тўғрисидаги қарорига рози бўлмасангиз, бўлим ҳузуридаги иш стажини белгилаш бўйича махсус комиссияга мурожаат қилишингиз мумкин. Комиссиянинг қарорига ҳам рози бўлинмаган тақдирда, ушбу масала суд томонидан ҳал этилади (Низомнинг 82-банди).