Пенсия тўғрисидаги қонун ҳужжатларига оид баъзи масалаларда билимингизни синаб кўришни таклиф этамиз.
Ҳаммаси дафъатан кўнгилдагидек чиқмаса, бунинг хафа бўладиган жойи йўқ. «Пенсия иши» махсус мавзувий сонимизни ўқиб чиқиб, хатоларни ҳамиша тузатиш мумкин.
1-савол
Пенсия ҳисоблаб чиқарилаётганда иш ҳақи таркибига мукофот тўловлари киритиладими?
а) ҳа, башарти суғурта бадаллари тўланган бўлса ва бу тўлов камида 5 йил амалга оширилган бўлса;
б) суғурта бадаллари тўланган тақдирда улар ҳисоблаб чиқарилган ойдаги иш ҳақи таркибига киритилади;
в) йўқ, киритилмайди.
2-савол
Пенсионер доимий яшаш учун бошқа мамлакатга кўчиб кетаётганда унга унинг пенсия йиғмажилди бериладими?
а) йиғмажилддаги ҳужжатларнинг нусхалари берилади;
б) агар пенсионер доимий яшаш учун жўнаб кетаётган давлат билан ижтимоий (пенсия) таъминоти тўғрисида халқаро шартнома тузилмаган бўлса, берилади;
в) агар пенсионер доимий яшаш учун жўнаб кетаётган давлат билан ижтимоий (пенсия) таъминоти тўғрисида халқаро шартнома тузилган бўлса, берилади.
3-савол
Жамғариб бориладиган пенсия бадалларини ишончнома билан олиш мумкинми?
а) йўқ, мумкин эмас. Пенсионер шахсан банк муассасасига бориб учрашиши лозим;
б) қонун ҳужжатларига мувофиқ берилган ҳужжатлар асосида ишончли шахс орқали олиш мумкин;
в) жамғариб бориладиган маблағларни банк ходимлари етказиб берадилар.
4-савол
Пенсиялар ва нафақалар қай тартибда тўланади?
а) олувчининг шахсан ўзига (ишончли шахсга) турар жой бўйича паспорт кўрсатилгач, нақд пул маблағлари билан;
б) пул тўловининг бир қисми пластик карточкага ўтказилади;
в) пенсия тўлиқ пластик карточкага ўтказилади.
5-савол
Ёшга доир пенсия иш стажи тўлиқ бўлмаган тақдирда қуйидаги меъёрлардан кам бўлиши мумкин эмас:
а) ёшга доир энг кам пенсиянинг 100 фоизи;
б) энг кам иш ҳақининг 50 фоизи;
в) ёшга доир энг кам пенсиянинг 50 фоизи.
Тўғри жавоблар: 1б, 2в, 3б, 4а, 5в.
НАТИЖАЛАР
Ҳар бир тўғри жавоб учун – 1 балл.
Сизнинг натижангиз:
5 балл – пенсия таъминоти масалаларида мўлжални бағоят тўғри ола биласиз. Аммо бўшашишга ҳожат йўқ, зотан ҳаётда бўлгани каби қонун ҳужжатларида ҳам ҳамиша нимадир ўзгариб туради.
3-4 балл – сиз, шак-шубҳасиз, ниманидир биласиз ёки эслаб қолгансиз, қаердадир эшитгансиз. Ишончингиз комил бўлиши учун жиндек журъат етишмайди. «Норма маслаҳатчи»ни муттасил ўқиб борсангиз, Пенсия жамғармаси бўлимининг ҳеч бир инспекторидан тап тортмайсиз.
3 ва ундан камроқ балл – таассуфки, тест синови сизга жилла бўй бермади. Бу ўткинчи ҳол. Нашрларимизни ўқиб боришингизни биламиз, демак, ҳуқуқ бобидаги саволлар сизни лоқайд қолдирмайди.