Norma.uz

Фақат ходим розилиги билан

Корхона мулкдори уставга ўзгартириш киритиш ва ташкилотни Тошкентдан Тошкент вилоятининг анча олис масофадаги ҳудудига кўчиришга қарор қилди. Ҳозир ўзгартиришлар рўйхатдан ўтказиляпти. Корхонанинг янги жойга кўчирилиши муносабати билан ходимларга ўз хоҳишлари бўйича ишдан бўшаш тўғрисида ариза ёзиш таклиф қилинди.

Ариза ёзишдан бош тортишдан маъно борми?

Евгений.

Тошкент шаҳри.

 

Ҳа, маъно бор. Зеро меҳнат шартномаси ўз хоҳишингизга кўра бекор қилинган тақдирда сиз Меҳнат кодекси (МК) билан белгиланган, иш берувчининг ташаббусига кўра ишдан бўшатишда моддий мадад бериш учун белгиланган қўшимча кафолатлардан маҳрум бўласиз.

МКнинг 89-моддасига мувофиқ иш берувчи ходимнинг розилигисиз меҳнат шартларини ўзгартиришга фақат технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқарганлиги, башарти бундай ўзгаришлар ходимлар сони ёки ишлар хусусиятининг ўзгаришига олиб келиши олдиндан аниқ бўлган ҳоллардагина ҳақлидир.

Меҳнат шартларини ўзгартириш, улар қайси тартибда белгиланган бўлса, шундай тартибда амалга оширилади (МКнинг 88-моддаси). Улар қуйидагиларнинг ўзгариши билан боғлиқ бўлиши мумкин:

лавозим, бўлим, таркибий бўлим;

амалдаги иш жойи;

иш вақтининг давомийлиги;

меҳнатга ҳақ тўлашнинг миқдори;

иш ҳақи тўлаш муддатлари;

таътил муддати ва давомийлиги ҳамда меҳнат шартномасида назарда тутилган бошқа шартлар.

Маълумки, ходимнинг меҳнат шартномаси шартларини ўзгартиришга фақат унинг розилиги билан йўл қўйилиши мумкин (МКнинг 92-моддаси биринчи қисми мазмунидан келиб чиққанда).

Корхонанинг янги иш жойига кўчиши муносабати билан иш берувчи ходимларни камида 2 ой олдин ёзма равишда огоҳлантириб тилхат олиши шарт. Кўрсатилган муддатни қисқартиришга фақат уларнинг розилиги билан йўл қўйилади (МКнинг 89-моддаси учинчи қисми).

МКнинг 89-моддаси тўртинчи қисмига кўра ходим билан меҳнат шартномаси у янги меҳнат шартлари асосида ишлашни давом эттиришни рад этганлиги сабабли бекор қилиниши мумкин. Бунда ходимга ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ишдан бўшатиш нафақаси (МКнинг 109-моддаси), меҳнат шартномаси бекор қилинган куни иш ҳақи (ҳисоб-китоб) (МКнинг 110-моддаси) ва фойдаланилмаган таътиллар учун пуллик компенсация (МКнинг 151-моддаси) тўланади. Бундан ташқари, кўпчилик ходимлар гуруҳи учун меҳнат шартлари ноқулай тарзда ўзгарган тақдирда, иш берувчи туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига бундай ўзгартиришларнинг сабаби ҳақида маълумот бериши шарт (МКнинг 89-моддаси бешинчи қисми).

МКнинг 89-моддасига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш, агар ходим ўзгарган меҳнат шартларида ишлашни давом эттиришдан ва унга таклиф этилган ишдан бош тортса ва (ёки) ташкилотда унинг мутахассислиги ва малакасига мувофиқ келадиган иш, шунингдек бошқа иш бўлмаса, асосли бўлади.

 

Жавобни «Norma Profi» ХК
эксперти Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ тайёрлади.

Прочитано: 2231 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика