Ташкилотимиздаги ойлик суммаси 300 минг сўмдан сал кўпроқ, бироқ ҳар ойда ўтказилган ишлар якунларига кўра бизга мукофот тўлашади. Мен пенсияга чиқмоқчиман. Пенсияни ҳисоблашда ушбу тўловлар ҳисобга олинадими?
Г.Кастаниди.
– Ҳа, ходимга тўланган мукофотлар пенсияни ҳисоблаш чоғида инобатга олинади. Низомнинг 98-бандига мувофиқ ой, йил чораги, ярим йиллик, йил якунлари бўйича мукофотлар, шунингдек давр якунлари бўйича тўланадиган тақдирлаш пули, давлат байрамлари ва ишларнинг айрим турларини бажарганлик учун бир марталик мукофотлар, шунингдек шунга ўхшаш бошқа тўловлар (шу жумладан, жамоа хўжаликлари аъзоларига пилла етиштириш бўйича тўловлар ҳамда йиллик иш якунлари бўйича қўшимча тўловлар), суғурта бадаллари тўланиши шарти билан, улар ҳисобланган ой учун иш ҳақи таркибига киритилади.
Агар ходимга ишдан бўшаганидан кейин иш якунлари бўйича мукофот тўланган бўлса, у меҳнат шартномаси тўхтатилган ой учун иш ҳақи таркибига киритилади.