Norma.uz

Бобосининг таъминотидаги невара

Биз эр-хотин пенсионермиз. Қизимиз вафот этгандан кейин неварамиз биз билан яшаяпти, чунки унинг отаси аллақачон кўчиб кетган, у ҳақда ҳеч нарса билмаймиз. Биз неварамиз учун пенсия олиш ҳуқуқига эгамизми?

Самохинлар.

Тошкент шаҳри.

 

Ҳа, сиз боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиш ҳуқуқига эгасиз (Қонуннинг 19-моддаси). Бироқ аввал боланинг қонуний вакилларига айланишингиз керак. Бунинг учун бирортангиз унинг устидан васийлик ёки ҳомийликни расмийлаштиришингиз лозим. Сўнгра яшаш жойингиздаги Пенсия жамғармаси бўлимига ариза ва тегишли ҳужжатлар билан мурожаат қиласиз. Албатта, туман (шаҳар) ҳокимининг васийлик ёки ҳомийликни тайинлаш тўғрисидаги қарори нусхаси ҳамда ўз паспортингизни тақдим этишингиз керак (Низомнинг 19-банди).

Низомнинг 14-бандига кўра боқувчисини йўқотганлик пенсиясини тайинлашни сўраб мурожаат қилган шахснинг аризасига қуйидаги ҳужжатлар ҳам илова қилиниши керак:

 пенсия тайинланаётган шахснинг ёшини тасдиқловчи туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки паспорт;

 оила аъзосининг вафот этган боқувчи билан қариндошлик муносабатларини тасдиқловчи ҳужжатлар (никоҳ тўғрисидаги гувоҳнома, никоҳ бекор қилинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, у бўлмаган тақдирда – фуқаролик ҳолати далолатномаларидаги ёзувдан кўчирма, ваколатли ташкилотларнинг ёки хорижий давлатлар мансабдор шахсларининг маълумотномаси);

 боқувчининг вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ёки унинг бедарак йўқолганлиги тўғрисида суднинг қарори;

 вафот этган боқувчининг иш стажини, шу жумладан, махсус иш стажини тасдиқлайдиган ҳужжат;

 вафот этган боқувчининг жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси (2005 йил 1 январдан кейин);

 вафот этган боқувчининг иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома.

Бундан ташқари, зарур ҳолларда қуйидагилар тақдим этилади:

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг вафот этган боқувчининг қарамоғидаги оила аъзолари таркиби тўғрисидаги маълумотномаси;

таълим муассасасининг вафот этган боқувчининг оила аъзолари 16–18 ёшдаги ўқувчилар ҳисобланиши тўғрисидаги маълумотномаси;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг вафот этган боқувчининг ота-онасидан бири, турмуш ўртоғи, буваси, бувиси, акаси (укаси) ёки опаси (синглиси) вафот этган боқувчининг болалари, ака-укалари, опа-сингиллари ёки набираларига, ишловчиларга болага қараш учун иш ҳақи сақланмаган таътилда бўлиш ҳуқуқини берадиган ёшга тўлгунга қадар боқиш билан бандлигини ва ишламаётганлигини тасдиқловчи маълумотномаси;

бахтсиз ҳодиса ва соғлиқнинг ишлаб чиқаришда бошқа шикастланиши тўғрисидаги ҳужжат ёки агар боқувчининг вафоти меҳнатда майибланиш оқибатида содир бўлган бўлса, бошқа расмий ҳужжат.

Пенсия жамғармаси бўлими аризага боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиш ҳуқуқи ногиронлик оқибатида бериладиган оиланинг катта ёшдаги аъзосига ТМЭКдан олинган ногиронлик тўғрисидаги маълумотноманинг тегишли қисмини илова қилади.

Прочитано: 2022 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика