Norma.uz

Чет элликлар ҳам пенсионер бўладилар

Мен Ўзбекистонга бошқа давлатдан келганман. Яшаш гувоҳномасини олиш учун барча зарур ҳужжатларни расмийлаштиряпман. Ёшимга кўра ҳозир пенсияга чиқа оламан, бироқ кўчишим муносабати билан бундай қилишга улгуролмадим, тегишинча, менда ҳеч қандай пенсия ҳужжатлари йўқ. Янги яшаш жойи бўйича пенсия олишим мумкинми, бунинг учун қандай ҳужжатлар зарур бўлади?

Л.Куровски. 

 

Мамлакатимизда доимий яшаб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, унинг фуқаролари билан тенг равишда пенсия олиш ҳуқуқига эгадирлар (Қонуннинг 1-моддаси).

Бошқа давлатлардан кўчиб келган, Ўзбекистон Республикасида ишламаган фуқароларга пенсиялар Ўзбекистондаги тегишли касб ҳамда малакадаги ходимларнинг пенсия тайинланаётган вақтдаги ўртача ойлик иш ҳақига асосланган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади. Башарти, бундай касб ҳамда малакалар республикада бўлмаса, ўртача ойлик иш ҳақини аниқлаш тартибини ЎзР Вазирлар Маҳкамаси белгилаб беради (Қонуннинг 35-моддаси).

Чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга чет элдаги иши Ўзбекистон Республикасида ишланганига тўғри келадиган стажнинг 1/3 ҳиссасидан ошмаган миқдорда стажга қўшилади (Қонуннинг 40-моддаси).

Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг4 (бундан кейин – Низом) 12-бандига мувофиқ ёшга доир пенсия тайинлаш учун аризага қуйидагилар илова қилиниши керак:

иш стажини тасдиқлайдиган ҳужжат;

иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома;

олий таълим муассасаларида (шу жумладан, ўқиш ҳарбий хизматга тенглаштириладиган ҳарбий таълим муассасаларида, шунингдек партия мактабларида), аспирантурада (стажёрлар-тадқиқотчилар-изланувчилар институтида), докторантурада (катта илмий ходимлар–изланувчилар институтида) ва клиник ординатурада кундузги ўқишни тасдиқлайдиган диплом ёки маълумотнома;

фамилия, исм, ота исми ўзгартирилганлиги тўғрисидаги ҳужжат;

истиқомат учун берилган гувоҳнома.

Абдурашид ИСМОИЛОВ,

бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Тошкент шаҳар бошқармасининг пенсия ва нафақалар тайинланишини таҳлил ҳамда мониторинг қилиш бўлими бошлиғи.

 

4ВМнинг 8.09.2011 йилдаги 252-сон Қарорига 1-илова. 

Прочитано: 1753 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика