|
07.04.2015
Қиймат ўртача эди
МЧЖ (ижарага берувчи) ва ХФ (ижарачи) 2014 йил мартида 11 ойга автосервис биносини 110 млн сўмга ижарага олиш шартномасини туздилар. Ўша йилнинг июнида ижарачи ижарага берувчи билан келишган ҳолда автотранспорт таъмирланадиган алоҳида хоналарни мукаммал таъмирлади. Ноябрь ойининг охирида ижарага берувчи ўзининг мулкий комплексини бошқа МЧЖга сотди. Янги мулкдор таъмир қийматини оширилган деб ҳисоблади ва ноябрь–декабрь ойлари учун 20 млн сўм ижара ҳақи киритилишини талаб қилди. далее...»» |
|
07.04.2015
Бошқанинг мулки сизга ўтадими?
Қўшним – кекса аёл ёлғиз ўзи яшайди. У билан келишиб олдим: мен унга қарайман, у эса ўз квартирасини менга қолдиради. Бундай муносабатларни қандай расмийлаштириш кераклигини билмоқчи эдим. далее...»» |
|
07.04.2015
Бошлиққа ҳам жилов бор
Янги бошлиқ беш нафар ходимга, улар орасида отам ҳам бор, ўз хоҳишлари билан ишдан бўшашни таклиф қиляпти. Бундан бош тортадиган бўлсалар, ўзининг ташаббуси билан ишдан бўшатишини айтиб пўписа қиляпти. далее...»» |
|
07.04.2015
Бошлиғимнинг айтишича, ишдан бўшамоқчи эканман
Ходим иш берувчининг босими билан ишдан бўшаганлигини исботлаш мумкинми? далее...»» |
|
07.04.2015
Қандай мутахассислик дипломи керак?
Иқтисодиёт факультетида иқтисодиётнинг касб таълими йўналиши бўйича диплом олганман. Айтишларича, ушбу йўналишдаги диплом эгалари банкда ишлай олмас эканлар. Ушбу талаб тўғрими? далее...»» |
|
07.04.2015
Акциядорлик жамияти + Унитар корхоналар
Акциядорлик жамияти унитар корхоналар барпо этиши мумкинми? далее...»» |
|
07.04.2015
Микрокредит олиб, томорқани ривожлантирса бўлади!
Шахсий ёрдамчи хўжалик тушунчасининг тавсифи қандай? Бундай хўжаликларга айнан қайси соҳалар учун, қандай шартлар асосида микрокредитлар берилади? Микрокредит олиш таомили қандай расмиятчиликлардан иборат? далее...»» |
|
07.04.2015
Янги ҳужжатларни тақдим этамиз
Тақдим этилаётган, шунингдек сўнгги пайтда қабул қилинган бошқа ҳужжатларнинг тўлиқ матни билан norma.uz сайтида танишиб чиқишингиз мумкин. далее...»» |
|
07.04.2015
Маънавий қудратимиз тимсоли
Амир Темур бетакрор шахсияти, ибратли ҳаёт йўли билан ўзидан ўчмас ном қолдирган кўплаб аждодларимиз орасида ўзининг беқиёс азму шижоати, жасорати билан Мовароуннаҳр заминида мўғул зулмига барҳам бериб, халқимизни қарамлик исканжасидан халос этган, тарқоқ ва пароканда эл-улусни бирлаштириб, мустақил ва қудратли давлатга асос солган сиймо сифатида ном қозонган. далее...»» |
|
07.04.2015
Веб-сайт актив ҳисобланадими?
Бугунги кунда амалда ҳар бир юридик шахс – Ўзбекистон резиденти ўз Интернет сайтини (web-site) ишлаб чиқмоқда, олға суриб, бошқармоқда. Бироқ кўпчилик учун унга доир мулкий ҳуқуқларни бериш тартиби жумбоқ ҳисобланади. Қилинган харажатларнинг бухгалтерия ҳисоби масалалари ҳам тушунарли эмас. далее...»» |
|
07.04.2015
Рухсат этилган НКМ
Барча хўжалик юритувчи субъектлар Ўзбекистон ҳудудида савдо қилиш ва товарларни реализация қилиш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш чоғида аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни назорат-касса машиналарини (НКМ) қўллаб амалга оширишлари шарт. далее...»» |
|
07.04.2015
Диск сотишга лицензиянгиз борми?
Ноқонуний равишда кўпайтириб сотаётган замонавий «қароқчи»лар муаллифликка оид ҳуқуқларни қўпол равишда бузиш билан бирга, хорижнинг ур-йиқит, шовқин-суронли ва беҳаё фильмларини кенг тарқатиш орқали ёшларимиз маънавиятига жиддий дахл қилмоқдалар. далее...»» |
|
07.04.2015
Товарларни электрон расмийлаштириш: вақт ва маблағ тежалади, инсон омили бартараф этилади
Давлат божхона қўмитасида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун «Товарларни божхонада электрон шаклда расмийлаштиришнинг ташқи иқтисодий фаолиятдаги аҳамияти ва эришилаётган натижалар» мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди. далее...»» |
|
07.04.2015
2015 йилда шахсий даромадларга солиқ солиш
Қўлланма қуйидагиларга солиқ солишда инобатга олиниши лозим бўлган солиқ қонунчилигидаги янгиликларни ҳисобга олган ҳолда тайёрланди: жисмоний шахсларга улар олган даромадлари бўйича – жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва суғурта бадаллари қисмида; мазкур даромадларни тўлайдиган юридик шахсларга – ягона ижтимоий тўлов қисмида. далее...»» |
|
07.04.2015
Бюджетдан ташқари мажбурий тўлов ва мажбурий ажратма: нима фарқи бор?
Инжиниринг компанияси билан тузилган шартномалар бўйича фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартлари асосида якка тартибдаги уй-жой қуриш доирасида амалга ошириладиган иш ҳажмлари бўйича корхоналар (бош пудратчи ва ёрдамчи пудрат ташкилотлари) қандай солиқ имтиёзларидан фойдаланишлари мумкин? далее...»» |
|
07.04.2015
Корпоратив карталар бўйича ҳисоб-китоб
ЯСТ бўйича ҳисоботда корпоратив карталарга доир оборотларни қандай акс эттириш керак? Уларга доир ставка 5%га пасайтириладими? Уларни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш керак? Бундай оборотлар бўйича алоҳида ҳисоб юритиш керакми? далее...»» |
|
07.04.2015
75 сўм учун уч йил депонент
Республикадан ташқарига чиқиб кетган ходимнинг бир неча марта депонентланган 75 сўм иш ҳақини қайси ҳисобвараққа ҳисобдан чиқариш керак? Корхона ЯСТ тўловчисидир. далее...»» |
|
07.04.2015
Улгуржи-чакана савдо фаолиятидан қандай солиқ тўланади?
Туман солиқ инспекцияси чакана савдо пластик карточкалари билан амалга ошириладиган савдо тушумидан 5% ягона солиқ тўлайсиз деяпти. Ангор тумани аҳолиси сони 100 минг кишига етмаганлиги сабабли ўтган даврларда нақд пул тушумидан 2% ва пластик карточкалар тушумидан 1,9% ягона солиқ тўлови тўлаб келдик. 2015 йил 1 январдан ПҚ-2270-сон Қарорга 10-2-илованинг учинчи қисмига асосан чакана савдо тушумидан 5% ягона солиқ тўловини тўлаймизми? далее...»» |
|
07.04.2015
Кичик корхона мақомини сақлаб қолмоқчимиз
Хусусий корхонада 15 йилдан буён божхона брокерлиги ва улгуржи савдо фаолияти амалга ошириб келинади. Тиббиёт соҳасида фаолиятни амалга ошириш тўғрисидаги лицензияни олиб, ривожланган давлатлардан энг замонавий тиббиёт ускуналарини келтириб ўрнатдик ва тиббий хизмат фаолиятини бошладик. Бунда кичик корхона мақомини сақлаб қолишимиз учун корхонада ишловчилар сонини қанча ходимдан оширмаслигимиз керак? Корхона ягона солиқ тўловини фаолият турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб-китоб қилиб тўлаши тўғрими? далее...»» |
|
07.04.2015
Исталган мол-мулкни дивидендга берса бўлади
Таъсисчи корхона балансидаги ишлаб чиқариш хом ашёсини унинг таннархи бўйича дивиденд тарзида олиши мумкинми? Агар мумкин бўлса, бу операция қандай ҳужжатлар билан расмийлаштирилади: солиқ ҳисоботлари қандай тўлдирилади, бухгалтерия ёзувлари қандай акс эттирилади? далее...»» |
