Norma.uz
Публикации
05.01.2016 Арзон шўрва татимас
Одамзот мураккаб хилқат, кўпинча қилган хатосини тан олгиси келмайди. Баъзан қўрққан олдин мушт кўтарар қабилида иш тутади, ноҳақ эканлиги равшан кўриниб турган тақдирда ҳам ўжарлик билан ўзиникини маъқуллайверади. Одатда, баҳслашаётган тарафларнинг ҳар бири ҳақ эканлигини исботлашга уриниб, ғолиб чиқмагунча бўш келмасликка ҳаракат қиладиган вазият фақат суд тартибида ечим топиши мумкин. Икки томон ҳам ҳақ бўлиб чиқиши, табиийки, ақлга сиғмайдиган нарса – ҳаётда бундай бўлмайди. Судья эса низони ҳал этиш учун мустақил экспертни таклиф этади. Низолашаётганлардан бирининг айбдор эканлигини шак-шубҳасиз исботлаб берувчи эксперт хулосаси муросага, ярашиб олишга олиб келувчи восита бўлиб қолиши мумкин
далее...»»
05.01.2016 Шахсий транспорт хизматимизда
Корхона ходимга тегишли бўлган «Матиз»дан фойдаланади. 2015 йилда ундан хизмат мақсадларида фойдаланганлик учун компенсация миқдорини қандай белгилаш керак?
далее...»»
05.01.2016 Корхона автомобилни жисмоний шахсга сотса...
Корхона автомобиль харид қилди. Унинг муассиси шу йилнинг ўзидаёқ автомобилни чет жисмоний шахсга сотиш тўғрисида ўйлаяпти. Корхонада қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин? Жорий йилда харид қилинган автомобилни жисмоний шахсга сотиш мумкинми? Автомобилни текинга бериш корхона ва жисмоний шахс учун қандай оқибатлар келтиради?
далее...»»
05.01.2016 Машина... эвакуация қилинганда
ДЙҲХХ ходими машинангизни махсус тўхташ жойига жўнатди. Сизнинг бунинг учун алоҳида сабаблар йўқлигини тушунтириш бобидаги барча уринишларингиз беҳуда кетди. Энди темир отингизни ташиш ва сақлаш харажатларини тўлашингизга тўғри келади. Бундай вазиятда инспектор билан тенг мулоқотда бўлиш учун у қандай ҳолатларда транспорт воситангизни эвакуация қилишга ҳақли бўлишини билишингиз керак.
далее...»»
05.01.2016 «А» ва «Б» МЧЖ таъсис этишди. «А» чиқиб кетди...
МЧЖни 2 юридик шахс ташкил этган. 1-муассисга жамият устав фондининг 51%и тегишли, 2-муассиснинг улуши эса – 49%. 1-муассис МЧЖ таркибидан исталган вақтда, бошқа иштирокчиларнинг розилигидан қатъи назар, чиқиш ҳуқуқидан фойдаланиш ниятини изҳор қилди. МЧЖ уставига кўра иштирокчининг чиқиш тўғрисидаги аризаси олинган пайтдан бошлаб унинг улуши жамиятга ўтади. Ушбу ҳолда у чиқиб кетувчи улушининг ҳақиқий қийматини тўлаши ёки унинг розилиги билан шундай қийматда мол-мулкни унга бериши шарт. «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 22 ва 23-моддаларига кўра, ушбу иштирокчининг улуши жамиятнинг ўзига ўтади ва жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишидаги овоз бериш натижаларини аниқлаш чоғида ҳисобга олинмайди. 1-муассиснинг чиқиш тўғрисидаги аризасини олиб, 2-муассис ва жамиятнинг ўзи унинг чиқиши ва улушининг ҳақиқий қийматини тўлаш тўғрисида қарор қабул қилишди. Қолган жамият муассиси томонидан МЧЖдан чиқиш тўғрисида ариза берган иштирокчисиз қарор қабул қилиниши қанчалик тўғри? Чиқиш тўғрисида ариза берган иштирокчи қайси пайтдан бошлаб жамият иштирокчилари таркибидан чиққан деб ҳисобланади?
далее...»»
05.01.2016 Уч йил учун қайта баҳолаш пайти
Биз кичик корхона ҳисобланамиз. Биз 2016 йилда асосий фондларни қайта баҳолашни ўтказишимиз керакми ёки керак эмасми, чунки 2014 йилда микрофирмалар ва кичик корхоналар учун унинг даврийлиги ўзгартирилган эди? 2014 йил 1 январь ҳолатига кўра қайта баҳолашни ўтказмаганмиз.
далее...»»
05.01.2016 Қайта баҳолашни бошлаймиз
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан 1 январь ҳолати бўйича асосий фондларни ҳар йили қайта баҳолашни ўтказиш тартиби тўғрисида низомнинг (МИСВ, МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 4.12.2002 йилда 1192-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган) 7-бандини ижро этиш мақсадида 2016 йил 1 январь ҳолати бўйича асосий фондларни қайта баҳолаш индекслари ишлаб чиқилди. Мазкур индекслар кўрсатилган Низомга мувофиқ тайёрланган ҳамда асосий фондларни навбатдаги қайта баҳолашда қўллаш мумкин бўлган усуллардан бири сифатида корхона ва ташкилотлар эътиборига ҳавола этилмоқда.
далее...»»
05.01.2016 Огоҳлантирилди, лекин ишдан бўшатилмади
Амал қилиш муддати тугаши муносабати билан мен билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги огоҳлантирувчи хат ўз кучини йўқотадими? Иш излаш учун ҳафтада бир кун берилмаслиги ҳуқуқбузарлик ҳисобланадими? Икки маротаба огоҳлантирувчи хат берган ва уларга кўра ҳеч қандай қарор қабул қилмаган иш берувчининг ҳаракатлари тўғрими?
далее...»»
05.01.2016 Пешиндан тунгача ишлаш
Биз олий ўқув юрти бакалавриатини тугатган ёш мутахассисни ишга қабул қиляпмиз. У ҳозир ўқишни магистратурада давом эттираётганлиги сабабли унга тўлиқсиз иш куни ва ярим ставкада маош тайинланди. Бироқ талаба оилавий ҳолатига кўра ишдан ташқари вақтда кўпроқ ишлаш ва бутун иш ҳақини олишни хоҳлаяпти. Маъмурият унинг хоҳишини инобатга олди ва 6 кундан иборат 40 соатлик иш ҳафтасини белгилади. Табелда 7, 7, 7, 7, 7, 5 соат кўрсатилади, меҳнат шартномасида эса соат 14.00 дан 21.00 гача, шанбада – соат 14.00 дан 19.00 гача иш вақти назарда тутилади. Бизнинг ҳаракатларимиз қанчалик тўғри? Ходим қандай ариза ёзиши керак? Буйруқда қандай ҳужжатга асосланиш лозим?
далее...»»
05.01.2016 Танлов ғолибими, ўзимизнинг эксперт-ку!
Ўтган йилнинг охирларида мамлакатимиз пойтахтида «Жамият ва мен» ҳамда «Инсон ҳуқуқлари – журналистлар нигоҳида» республика танловлари ғолибларини мукофотлаш маросими бўлиб ўтди. Мукофотланган муаллифлар қаторида «Norma» компаниялари гуруҳи эксперти ҳам бор.
далее...»»
05.01.2016 Видеокамера ўрнатилиши маъқулми сизга?
«Видекамерали бўлади пойтахтдаги мавзелар» мақоласида («Норма маслаҳатчи»нинг 29.12.2015 йилдаги 52 (545)-сони) хабар қилганимиздек, Тошкент шаҳар ҳокимининг фармойишига асосан (11.12.2015 йилдаги 233-Ф-сон) 2016 йилда мамлакатимиз пойтахтининг турар жой мавзелари ва маҳаллалари видеокузатув тизимлари билан жиҳозланади. Ана шу мавзуга бағишланган биринчи брифинг оммавий ахборот воситаларида ҳам, аҳоли ўртасида ҳам катта қизиқиш уйғотди. Бу борадаги саволга янада муфассалроқ жавоб бериш мақсадида шаҳар ҳокимлиги иккинчи учрашувни ташкил этди.
далее...»»
05.01.2016 Тинчлик, фаровонлик ва шод-хуррамлик муҳитида
«Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази «Ўзбекистон: жамоатчилик фикри – 2015» мавзусида ижтимоий тадқиқот ўтказди.
далее...»»
05.01.2016 Инвентаризация ўтказамиз

2015 йил якунига етди, олдинда йиллик ҳисоботни тайёрлаш, ходимлар сонини ҳисоблаш ва янги йилдаги ҳисоб сиёсатини белгилаш ишлари турибди. Йиллик ҳисоботни тузишдан аввал мол-мулк ва мажбуриятларни инвентарлаш зарур. Бухгалтерлар ҳар йили ушбу таомилни ўтказишларига қарамай, инвентарлашни ўтказиш, расмийлаштириш ва унинг натижаларини акс эттиришга доир саволлар юзага келаверади. «Norma Ekspert» мутахассислари «ИНВЕНТАРИЗАЦИЯ ЎТКАЗАМИЗ» қўлланмасида сизга инвентарлашни ўтказиш ва натижаларини расмийлаштириш қоидаларини эслатиб ўтадилар.


далее...»»
05.01.2016 Олиб кирувчига боғлиқ эмас

Биз Россия компанияси билан озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беришга контракт туздик. Юк келиб тушди, биз уни 74-режимга жойлаштирдик, у ҳозиргача божхона омборида турибди, чунки ўзбек тилидаги маркировкаси йўқ. Шу муносабат билан уни бошқа мамлакатга реэкспорт қилиш масаласи юзага келди. Бироқ етказиб берувчи ушбу таомилни у олдиндан ҳамкорлик қилиб келаётган учинчи тараф амалга оширишини хоҳлаяпти. Биз импорт қилган товарни бошқа юридик шахс реэкспорт қилишга ҳақлими? Ким экспорт қилишга рухсатнома беради, ушбу режимда жойлаштиришнинг қандай жиҳатлари бор? Бунда экспорт контрактини расмийлаштириш керакми?


далее...»»
05.01.2016 Норезидент уйни резидентга қандай қилиб сотади

Бизга норезидент жисмоний шахслар кўчмас мулкни резидент жисмоний шахсларга сотишдан олинадиган даромадларга солиқ солиш тартиби тўғрисида саволлар беришади. Бундай битим чоғида нималар қилиш кераклигини кўриб чиқамиз. Демак, кўчмас мулкни сотиш керак. Икки жисмоний шахс1 – чет эллик сотувчи ва ўзбекистонлик харидор учрашиб, битим нархи тўғрисида келишиб олдилар. Олди-сотди шартномасини нотариал расмийлаштириш, барча коммунал хизматлардан қарзнинг йўқлиги тўғрисида кўпдан-кўп маълумотномаларни йиғиш зарурати ва бошқа стандарт тартиб-таомилларни қайд этмай қўя қоламиз. Ушбу битимга солиқ солиш тартиби тўғрисида сўз юритамиз.


далее...»»
05.01.2016 Таълим тўловига имтиёзингиз тугамаган

2013 йилда жисмоний шахс институтда ўқишига ҳақ тўлади. Контракт ва тўлов квитанцияси бор. Агар тўлов 2013 йилда амалга оширилган бўлса, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича ўқиш ҳақига нисбатан қўлланиладиган имтиёздан фойдаланиш мумкинми?


далее...»»
05.01.2016 Пулни қайси ҳисобрақамингизга юборайлик?

Кичик корхона ўз ходими бўлмаган жисмоний шахснинг омонат ҳисобварағини тўлдириш учун 380 000 сўм ўтказмоқчи. Омонат ҳисобварағи очилган банк корхонага хизмат кўрсатмайди. Мазкур тўловдан ушланадиган ЖШДС суммаси қандай аниқланади: солиқни 415 300,55 сўм суммасидан 8,5%лик ставкада ҳисоблаш ва жисмоний шахсга 380 000 сўм ўтказиш керакми ёки 380 000 сўмдан 32 300 сўм суммасида солиқ ушлаб, унга 380 000 сўм ўтказиш керакми? Бундай вазиятда корхона ва жисмоний шахс учун қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин?


далее...»»
05.01.2016 Кичик бизнес – тараққиёт ва фаровонлик омили
2015 йил 27 октябрда Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорацияси томонидан эълон қилинган «Бизнесни юритиш 2016: тартибга солиш сифати ва самарадорлигини баҳолаш» ҳисоботида қулай ишбилармонлик муҳити параметрлари бўйича Ўзбекистон дунёнинг 189 мамлакати орасида 87-ўринни эгаллади.
далее...»»
05.01.2016 Динамика официального курса иностранных валют к суму Республики Узбекистан
за 2015 год
далее...»»
05.01.2016 Когда всё не по правилам
Я живу в Ташкенте. Недавно в области умер мой муж. Хоронила его свекровь, которая тоже умерла. Мне сейчас нужно свидетельство о смерти мужа. Знаю, где он похоронен, но никаких документов не нашла. От соседей узнала, что свидетельство о смерти на мужа не давали, так как у него был утерян паспорт. Подскажите, что надо сделать, чтобы получить свидетельство о смерти мужа.
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика