Norma.uz

Огоҳлантирилди, лекин ишдан бўшатилмади

 

Мен давлат корхонаси раҳбарининг референтиман. Ушбу лавозимда 10 йилдан кўп вақтдан бери ишлайман. Касаба уюшмаси қўмитаси раиси ҳам бўлганман, ўтган йилга қадар касаба уюшмаси қўмитаси таркибига кирардим. 2014 йил 3 декабрда ишхонада менга штат қисқариши муносабати билан мен билан меҳнат шартномаси бекор қилиниши тўғрисида огоҳлантирувчи хат беришди. Муассиснинг 2014 йил 29 ноябрдаги корхонанинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш бўйича қарори бунга асос бўлиб хизмат қилди. Иш излашим учун бир кун – пайшанба кунини беришди.

Тез орада тушунарсиз сабабларга кўра қарор кучга кирмади. Огоҳлантириш хати эса менда қолиб кетди. Бироқ 2015 йил 4 июнда муассис яна янги штат жадвалини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилди, шу муносабат билан яна қисқартириш бошланди. 2015 йил 27 июлда мен билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида огоҳлантириш хатини яна менга топширишди. Бироқ иш излаш учун бир кун ҳам беришмади.

Ушбу савол билан раҳбариятга мурожаат қилганимда корхонада ишлаш учун қолдирилганларга иш излашга кун берилмаслигини айтиб мени умидвор қилишди. Бунда мендан барча ҳужжатларни, мансаб вазифаларимга кўра юритишим керак бўлган хатларни рўйхатга олиш дафтарларини олиб қўйишди. 2015 йил 17 сентябрда корхонамиз касаба уюшмаси қўмитасидан хат олдим, унда қўмита мажлисида мени қисқартириш масаласи қўйилиши хабар қилинган эди. Маълум бўлишича, раҳбарият ўз фикрини ўзгартирган ва мени корхонада қолдирмоқчи эмас экан. 2015 йил 30 сентябрда менга яна касаба уюшмаси қўмитасининг огоҳлантирувчи хатини топширишди. Охирги йиғилиш октябрь бошида бўлиб ўтди, ҳеч қандай қарор қабул қилинмади. Бунда муддат – огоҳлантирувчи хат олингандан кейин 2 ой 2015 йил 27 сентябрда тугади. Менга ҳеч қандай буйруқ чиқарилмади, қарор ҳам қабул қилинмади.

Амал қилиш муддати тугаши муносабати билан мен билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги огоҳлантирувчи хат ўз кучини йўқотадими? Иш излаш учун ҳафтада бир кун берилмаслиги ҳуқуқбузарлик ҳисобланадими? Икки маротаба огоҳлантирувчи хат берган ва уларга кўра ҳеч қандай қарор қабул қилмаган иш берувчининг ҳаракатлари тўғрими?

Г.Султонова,

референт.

 

– Ҳаммасини бир бошдан кўриб чиқайлик.

Ходимлар штати қисқариши муносабати билан меҳнат шартномасини бекор қилиш нияти тўғрисида огоҳлантириш. Меҳнат кодекси 102-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра иш берувчи технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати меҳнат шартномасини бекор қилиш нияти ҳақида ходимни камида 2 ой олдин ёзма равишда (имзо чектириб) огоҳлантириши шарт (МКнинг 100-моддаси иккинчи қисми 1-банди). Эътибор беринг, ушбу меъёр огоҳлантиришнинг энг кам муддати мажбурийлигини назарда тутади, бироқ унинг энг кўп даври ёки унинг амал қилишининг тугаш муддатини белгиламайди.

Биринчи огоҳлантиришдан кейин иш берувчи ҳеч қандай чора кўрмаган. Бироқ у ўз кучини йўқотган, чунки иккинчи огоҳлантириш амалга кирган.

Шуни билиш лозимки, иш берувчи ходимни меҳнат шартномасини бекор қилиш нияти ҳақида камида 2 ой олдин ёзма равишда (имзо чектириб) такроран огоҳлантиради. Ушбу огоҳлантириш 3, 4 ва ундан кўп ой ўтгандан кейин ҳам ўз кучини йўқотмайди. Иш берувчи ўзининг нияти ҳақида олдиндан огоҳлантирган, ушбу ҳаракатларни такрорлаш зарурати йўқ.

Ишга чиқмаслик ҳуқуқининг берилиши. Огоҳлантириш муддати давомида, меҳнатга оид муносабатлар ходимнинг айбли хатти-ҳаракатлар содир этганлиги муносабати билан бекор қилиниши тўғрисидаги огоҳлантиришни истисно этганда, ходимга бошқа иш қидириш учун ҳафтада камида 1 кун шу вақт учун иш ҳақи сақланган ҳолда ишга чиқмаслик ҳуқуқи берилади. Ходимни огоҳлантириш муддатига вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даври, шунингдек унинг давлат ёки жамоат вазифаларини бажарган вақти қўшилмайди (МКнинг 102-моддаси олтинчи қисми). Ушбу меъёр корхонанинг тугатилиши муносабати билан меҳнат муносабатларини бекор қилишга татбиқ этилмайди. Шу сабабли иш берувчи сизга янги иш жойини излаш учун камида 1 кун бериши шарт.

Иш берувчининг ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилишни касаба уюшмаси қўмитаси билан келишиш. МКнинг 101-моддаси учинчи қисмига кўра, иш берувчи касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимлар бошқа вакиллик органининг ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишга розилик бериш тўғрисидаги қарори қабул қилинган кундан бошлаб 1 ойдан кечиктирмай, меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақлидир. Бинобарин, бир ой ўтгандан кейин касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимлар бошқа вакиллик органининг бундай қарори ўз кучини йўқотади. Улар билан бирга ишдан бўшатиш тўғрисидаги огоҳлантириш ҳам амал қилмайди.

Ходимлар штатининг ҳақиқатда қисқарган ёки қисқармаганлигини корхонанинг эски ва янги штат жадвалларини таққослаб билиш мумкин, улар раҳбарнинг буйруғи билан тасдиқланади ва белгиланган муддатларда жорий этилади. Бунда иш берувчи МКнинг 25, 67, 92, 100–103, 107–110, 151, 164-моддалари талабларини бажариши керак.

Иш берувчи меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг талабларини бузган деб ҳисоблайдиган ходим ташкилотда меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари тўғри қўлланганлигини текшириш мақсадида Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси ёки юридик шахс жойлашган жойдаги прокуратурага мурожаат қилишга ҳақлидир.

 

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ, эксперт-юристимиз.

Прочитано: 2995 раз(а)

Комментарии к статье (1)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2020-05-25 14:16:51, Гость_:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика