Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 01 / Криминалист эксперт ён дафтаридан

Арзон шўрва татимас

 

Одамзот мураккаб хилқат, кўпинча қилган хатосини тан олгиси келмайди. Баъзан қўрққан олдин мушт кўтарар қабилида иш тутади, ноҳақ эканлиги равшан кўриниб турган тақдирда ҳам ўжарлик билан ўзиникини маъқуллайверади. Одатда, баҳслашаётган тарафларнинг ҳар бири ҳақ эканлигини исботлашга уриниб, ғолиб чиқмагунча бўш келмасликка ҳаракат қиладиган вазият фақат суд тартибида ечим топиши мумкин. Икки томон ҳам ҳақ бўлиб чиқиши, табиийки, ақлга сиғмайдиган нарса – ҳаётда бундай бўлмайди. Судья эса низони ҳал этиш учун мустақил экспертни таклиф этади. Низолашаётганлардан бирининг айбдор эканлигини шак-шубҳасиз исботлаб берувчи эксперт хулосаси муросага, ярашиб олишга олиб келувчи восита бўлиб қолиши мумкин

 

ТАШИЁТГАНДА ТЎНТАРИЛМАСИН

Никоҳдан ажралиш жараёнларидан бирида қизиқ бўлди. Ишни кўраётган судья трассологик экспертиза ўтказиш ҳақида ажрим чиқарди. Янги тушган оиласини тарк этишга мажбур бўлган келинчакнинг мебели шикастланганлиги можарога сабаб бўлган экан. Келин кетиб қолгач, куёв икки-учта йигитни таклиф қилиб, мебелни уддалаган жойларини бўлакларга ажратиб, уддаламаган жойларини синдириб, юк машинасига ортиб, келиннинг отасиникига бир уюм қилиб обориб ташлашган.

Экспертлар олдига шундай саволлар қўйилган эди: «М. исмли фуқаронинг мебели автомобилда ташиш натижасида шикастланганми ёки автомобилга ортишда ёхуд бошқа вақтда, ўзгача бир шароитда шикаст топганми?». Мебель кўздан кечирилганида унинг туташтирувчи, жуфтланма жойлари, оёқлари, эшиклари, безакли қисмлари, ойнаванд деталлари қирилган, шикаст топган жойлари ҳам аниқланди, баъзи қисмлар лиқиллаб қолган, мебелнинг сирт қатлами «бежалган» эди. Экспертлар текшириш натижалари асосида бундай шикастланишлар мебелдан фойдаланилаётганда эмас, балки бурчаклари уриб олинган чоғда юзага келган, безакли қисмлари ва бўртмалари қаттиқ нарсага урилган деган хулосага келдилар. Бошқа уринган жойлари ҳақида ҳам хулоса шундай бўлди. Бунақа «бежаниш» мебелни бирон мато ёки қоғоз билан ўрамай, машинага ортишда, ташишда, шунингдек машинадан тушириб олишда содир бўлиши мумкин, холос. Холислик асосида берилган хулоса ишни келиннинг фойдасига қарор чиқариш билан якун топишига олиб келди.

 

АСИЛЛИК ТАМҒАСИГА АЛДАНИБ ҚОЛМАНГ

Инсон фарзанди тилларанг металл жилосининг асрлар мобайнида асири бўлиб келган, ҳозир ҳам шундай. Шу сабабли биз, трассолог экспертларга тилла буюмларни заводда ёки қўлбола усулда ­тайёрланганлиги юзасидан тез-тез текшириш ўтказишимизга тўғри келади.

Чунончи, божхона хизмати ходимлари бир енгил автомобиль ва ундаги йўловчиларни кўздан кечираётиб, 300 дан ортиқ тилла тақинчоқларни аниқладилар. Уларнинг орасида балдоқлар, билагузуклар, узук ва тилла занжирлар, кулонлар бор эди. Терговчи экспертлар олдига текшириш учун тақдим этилаётган ана шу тақинчоқлар заводда ёки қўлбола усулда тайёрланганлигини, уларда асиллик тамғаси бор-йўқлигини аниқлаш вазифасини қўйган эди.

Трассологлар дастлабки кўздан кечиришнинг ўзидаёқ маҳсулотлар заводда тайёрланган намуналарга мувофиқ эмаслигини аниқладилар. Тақинчоқларнинг вазни енгил, озгина босилса эгилиб кетарди. Ғадир-будур ва дағал жойлари кўп, тошларининг қирралари нурсиз эди. Зеб-зийнат буюмлари микроскопда текширилганда асиллик тамғаси кўринмади. Буларнинг ҳаммаси тақинчоқлар қўлбола усулда тайёрланганлигидан далолат берарди.

Трассологлар билан бир қаторда кимёвий лаборатория экспертлари ҳам текширув ўтказдилар. Улар тақдим этилган буюм таркибида умуман тилла йўқ эканлигини, ўрнига мис ва рух ишлатилганлигини аниқлашди. Марказимиз ходимлари томонидан амалга оширилган экспертлик текширувлари шу зайил тилла буюм деб мис тақинчоқларни ўтказиб кетиш ҳаракатида бўлган фирибгарларни фош этишга ёрдам берди.

 

ХАРИД ҚИЛАЁТГАНДА ТЕКШИРИШДАН ЭРИНМАНГ

Қадрли аёллар, ҳурматли эркаклар, тилла тақинчоқлар харид этаётганингизда унинг таркиби хусусида, асиллик тамғаси, ишлаган устаси борасида шубҳага борсангиз, яхшиси ўз наздингизда сифатсизроқ туюлаётган товарни сотиб олиш баҳридан ўтинг. Бозордагига нисбатан арзонроқ нархда тилла буюмларни тиқиштираётганлардан айниқса эҳтиёт бўлинг.

Экспертларимизга шундай ҳоллар ҳам маълумки, фирибгарлар ишончга кириш учун харид бўлган кишиларга аввалига чинакам, сифатли тақинчоқларни кўрсатишади, кейин эса қўлбола усулда тайёрланган тақинчоқни тиқиштириб кетишади. Харидорлар бундайларга ишониб, мис буюмга ўзлари мўмайгина пул тикканлари етмагандай ўша фирибгар сотувчини қариндош-уруғлари, қўни-қўшни ва таниш-билишларига дараклашади, ҳам.

Зийрак ва эҳтиёткор бўлинг! Тақинчоқ ишлаб чиқарувчисининг логотипи, тақинчоқнинг ташқи кўриниши, тамғаси шакли, шрифтлар тажрибасиз харидорга ҳам кўп нарсалардан далолат беради. Илгари сотиб олинган сифатли тақинчоқларни эринмасдан яна бир карра синчиклаб кўздан кечиринг, уларнинг кўриниши тасаввурингизда қолиши учун завод логотиплари, тақинчоқлардаги асиллик тамғаси шаклини эслаб қолинг.

Мабодо тақинчоқнинг таркиби ва ундаги тамға асиллигига шубҳаланаётган бўлсангиз, яхшиси уни сотиб олишдан воз кечинг ёки тақинчоқни таркибини аниқлаш учун кимёвий экспертизага, заводда ёки қўлбола усулда тайёрланганлигини аниқлаш учун эса трассологик экспертизага беринг. Ана шундагина қалбаки товар сотиб олишдан ўзингизни асраган бўласиз.

 

Таисия РОМАДАНОВА,

Адлия вазирлиги ҳузуридаги

Республика суд экспертизаси марказининг трассолог эксперти. 

 

Прочитано: 1953 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика