Norma.uz

Корхона автомобилни жисмоний шахсга сотса...

 

Корхона автомобиль харид қилди. Унинг муассиси шу йилнинг ўзидаёқ автомобилни чет жисмоний шахсга сотиш тўғрисида ўйлаяпти.

Корхонада қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин? Жорий йилда харид қилинган автомобилни жисмоний шахсга сотиш мумкинми? Автомобилни текинга бериш корхона ва жисмоний шахс учун қандай оқибатлар келтиради?

Н.Эргашева,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

ТАҚИҚСИЗ, БИРОҚ ТАСДИҚЛАТИБ

Амалдаги қонун ҳужжатлари корхона томонидан жисмоний шахсга автомобилни, шу жумладан жорий йилда сотиб олинган автомобилни реализация қилиш ёки ҳадя этишни тақиқламайди ёки чекламайди.

Бироқ шуни ҳисобга олиш лозимки, юридик ва жисмоний шахслар ўртасида ватанимизда ишлаб чиқарилган ва импорт қилинган, фойдаланиш муддати ишлаб чиқарувчининг расмий дилерларидан харид қилинган кундан бошлаб 1 йилдан ошмаган енгил автотранспорт воситаларидан, улар ўртасидаги олди-сотди, ҳадя этиш шартномаларини нотариал тасдиқлаганлик учун бож ҳар бир от кучи учун ЭКИҲнинг 5 баравари миқдорида ундирилади (Давлат божи ставкаларининг 4-банди «к-1» кичик банди, ВМнинг 3.11.1994 йилдаги ­533-сон Қарори билан тасдиқланган).

 

АВТОМОБИЛЬ СОТИЛГАНДА

Агар автомобиль корхонадан сотиб олинса, жисмоний шахсларда солиқ оқибатлари вужудга келмайди.

Корхона асосий воситаларни (автомобилни) реализация қилаётганда чиқиб кетишдан молиявий натижани ҳисоб-китоб қилади. Ушбу операциядан фойда ёки зарар автомобилни реализация қилишдан тушум билан реализация бўйича харажатлар ва автомобилни қайта баҳолаш сальдосини ҳисобга олган ҳолда унинг қолдиқ қиймати ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади. ЯСТ тўловчилар учун асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан даромад бошқа даромадларга киради, ялпи тушумга киритилади ва Солиқ кодексининг 355-моддасига асосан унга ЯСТ солинади.
Агар реализация қилиш нархи автомобилнинг қолдиқ қийматидан юқори бўлса, умумбелгиланган солиқлар тўловчисида ҚҚС бўйича солиқ солинадиган база (фарқ) ва бошқа даромад вужудга келади. Солиқ кодексининг 145-моддаси 40-банди бошқа чегириладиган харажатларга 3 йилдан ортиқ фойдаланилган асосий воситаларни реализация қилишдан кўрилган зарарларни киритади. Демак, агар реализация қилиш нархи қолдиқ қийматдан паст бўлса, фойдаланиш муддати 3 йилдан камни ташкил этадиган автомобилни сотишдан зарар вужудга келганда у солиқ солинадиган фойдага киритилади.

 

АВТОМОБИЛЬ ТЕКИНГА БЕРИЛГАНДА

Одатда текинга бериш бухгалтерия ҳисоби маълумотларига кўра белгиланадиган қолдиқ қиймат бўйича амалга оширилади. Шунда корхонада қолдиқ қиймат суммасида зарар ҳосил бўлади.

Умумбелгиланган солиқлар тўловчисида солиқ солинадиган фойдани аниқлашда асосий воситалар ва бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан (балансдан чиқарилишидан) кўрилган зарарлар чегирилмайди (Солиқ кодексининг 147-моддаси 24-банди). Бунда ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш учун солиқ солинадиган база (реализация қилиш нархи билан қолдиқ қиймат ўртасидаги фарқ) мавжуд бўлмайди.

ЯСТ тўловчиларида асосий воситаларни реализация қилиш чоғида солиқ оқибатлари фақат реализациядан фойда мавжуд бўлгандагина вужудга келади – у корхонанинг бошқа даромадларига киритилади ва унга асосий фаолият тури ставкасида ЯСТ солинади (Солиқ кодексининг 132, 133 ва 355-моддалари). ЯСТ ҳисоб-китобида асосий воситанинг чиқиб кетишидан зарар ҳисобга олинмайди.

Агар автомобиль ҳадя шартномаси асосида берилса, жисмоний шахсда моддий наф тарзидаги даромад вужудга келади (Солиқ кодексининг 177-моддаси биринчи қисми 2-банди). Асосий бўлмаган иш жойидан олинган моддий наф тарзидаги даромадлар декларация асосида солиқ солинадиган даромадларга киради (Солиқ кодексининг 189-моддаси). Шу боис ҳам автомобилни олувчи (ҳадя олувчи) белгиланган тартибда олинган даромадлар тўғрисида декларация топшириши керак (Солиқ кодексининг 192-моддаси). Ҳадя қилувчининг маълумотномаси ёки ҳисоб-китоби асосида автомобиль бериладиган қолдиқ қиймат унинг белгиланган шкала бўйича ЖШДС солинадиган жами даромадига киритилади.

 

Анжелика НАМ,

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 2739 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика