Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 01 / Бухгалтерга ёрдам

Уч йил учун қайта баҳолаш пайти

 

Биз кичик корхона ҳисобланамиз. Биз 2016 йилда асосий фондларни қайта баҳолашни ўтказишимиз керакми ёки керак эмасми, чунки 2014 йилда микрофирмалар ва кичик корхоналар учун унинг даврийлиги ўзгартирилган эди? 2014 йил 1 январь ҳолатига кўра қайта баҳолашни ўтказмаганмиз.

Бухгалтер.

– Микрофирмалар ва кичик корхоналар асосий воситаларни 3 йилда 1 марта қайта баҳолайдилар. Бундай тартиб 2014 йил 1 январдан бошлаб Президентнинг 25.12.2013 йилдаги ­ПҚ-2099-сон Қарори билан жорий этилган. Бинобарин, агар 2014 йил 1 январь ҳолатига кўра қайта баҳолаш ўтказилмаган бўлса, сиз асосий воситаларни 2016 йил 1 январдаги ҳолат бўйича (2016 йил 1 февралгача) қайта баҳолашингиз керак.

Қайта баҳолаш 1 январь ҳолати бўйича асосий фондларни қайта баҳолашни ўтказиш тартиби тўғрисида низомга* мувофиқ бевосита қайта баҳолаш усули ёки индекс усули билан ўтказилади. Бевосита қайта баҳолаш усули қайта баҳолашни ўтказиш даврида 1 январь ҳолатига кўра шаклланган, баҳоланаётганларига айнан ўхшаш бўлган янги объектларга ҳужжатлар асосида тасдиқланган бозор нархлари бўйича асосий воситалар объектлари қийматини бевосита қайта ҳисоблашни тақозо этади. Индекс усулида асосий фондлар турлари бўйича ва уларни харид қилиш даврларига боғлиқликда табақаланган асосий фондлар қийматини ўзгартириш индексларини қўллаган ҳолда объектларнинг дастлабки (тикланиш) қийматини индекслаш амалга оширилади. Қайта баҳолаш индекслари Давлат статистика қўмитаси томонидан ҳар йили 31 декабрга қадар ишлаб чиқилади.

Қайта баҳолашнинг индекс усулини қўллайдиган ўз асосий воситаларини 2014 йил 1 январь ҳолатига кўра қайта баҳоламаган микрофирма ва кичик корхоналар сўнгги қайта баҳолашдан кейин ўтган барча йиллар учун қайта баҳолаш индексларини ҳисобга олган ҳолда уларни 2016 йил 1 январь ҳолатига кўра қайта баҳолашлари керак (Низомнинг 7-банди). Яъни қайта баҳолаш 2014 йил 1 январь, 2015 йил 1 январь ва 2016 йил 1 январь ҳолати бўйича асосий фондлар қиймати индексларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.

2016 йил 1 январь ҳолати бўйича ўтказиладиган қайта баҳолаш натижалари 2016 йил учун молиявий ҳисоботда акс эттирилади (Низомнинг 14-банди).

 

Жавобни «Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар.

 


*МИСВ, МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 4.12.2002 йилда 1192-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

Прочитано: 4870 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика