Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 01 / Бухгалтерга ёрдам

Инвентаризация ўтказамиз

 

2015 йил якунига етди, олдинда йиллик ҳисоботни тайёрлаш, ходимлар сонини ҳисоблаш ва янги йилдаги ҳисоб сиёсатини белгилаш ишлари турибди. Йиллик ҳисоботни тузишдан аввал мол-мулк ва мажбуриятларни инвентарлаш зарур. Бухгалтерлар ҳар йили ушбу таомилни ўтказишларига қарамай, инвентарлашни ўтказиш, расмийлаштириш ва унинг натижаларини акс эттиришга доир саволлар юзага келаверади. «Norma Ekspert» мутахассислари «ИНВЕНТАРИзация ЎТКАЗАМИЗ» қўлланмасида сизга инвентарлашни ўтказиш ва натижаларини расмийлаштириш қоидаларини эслатиб ўтадилар.

 

Инвентаризация қилиш (инвентарлаш)дан асосий мақсад мол-мулк ва мажбуриятларнинг ҳақиқатда мавжудлигини аниқлаш ҳамда уларни бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан қиёслаш ҳисобланади.

Инвентаризацияни ўтказиш ва унинг натижаларини расмийлаштириш 19-сон БҲМС «Инвентарлашни ташкил этиш ва ўтказиш»га (АВ томонидан 2.11.1999 йилда 833-сон билан рўйхатдан ўтказилган, бундан кейин – 19-сон БҲМС) мувофиқ амалга оширилади.

Йиллик молиявий ҳисоботни тузиш олдидан инвентаризация шартлиги 19-сон БҲМСнинг 1.5-бандида қайд этилган. Бунда мол-мулкни инвентаризациялаш 2015 йил 1 октябридан кечиктирмай ўтказилганда йиллик ҳисоботни тузиш олдидан яна мазкур таомилни бажариш керак эмас.

Инвентаризацияни ўтказмаслик бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш тартибини бузиш деб қаралади, бунинг учун мансабдор шахсларга ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда, худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, - ЭКИҲнинг 10 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солинади (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-1-моддаси).

 

ИНВЕНТАРИЗАЦИЯНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

1. Тайёргарлик кўриш. Мазкур босқичда инвентарлашни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинади, ҳужжатлар тайёрланади. Хусусан, раҳбар инвентаризацияни ўтказиш тўғрисида буйруқ чиқаради (19-сон БҲМСга 1-илова шакли бўйича), унда инвентарлаш комиссияси аъзолари бўлган мансабдор шахсларнинг Ф.И.О., инвентаризацияни ўтказиш муддати, инвентарланаётган ҳисоб объектлари турлари сингари маълумотлар акс эттирилади (2-саҳифадаги буйруқни расмийлаштириш мисолига қаранг).

 

2. Инвентаризацияни ўтказиш. Корхонанинг қуйидаги мол-мулки ва мажбуриятлари (қарзи) инвентарланади:

асосий воситалар (АВ), номоддий активлар (НМА) ва товар-моддий захиралар (ТМЗ);

тугалланмаган ишлаб чиқариш ва келгуси даврлар харажатлари;

молиявий қўйилмалар;

пул маблағлари (кассадаги, банкдаги ҳисоб-китоб ва валюта ҳисобварақларидаги, йўлдаги), пул ҳужжатлари ва қатъий ҳисобот бланкалари;

дебиторлик ва кредиторлик қарзи (банклар, бюджет, харидорлар ва мол етказиб берувчилар, ходимлар, ҳисобдор шахслар ва бошқалар билан ҳисоб-китоблар);

корхонанинг мулки ҳисобланмаган мол-мулк (ижарага олинган асосий воситалар, ссуда шартномасига кўра олинган, масъул сақлашда бўлган товарлар, комиссияга қабул қилинган товарлар).

Инвентарлашни ўтказиш асосий воситалар, товар-моддий захиралар, нақд пул маблағлари, қатъий ҳисобот бланкаларини, шунингдек номоддий активлар, қимматли қоғозлар, қарзлар ва бошқаларга бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатларни визуал кўздан кечириш ва ҳисоблашдан иборат.

Инвентаризация давомида ҳақиқатда аниқланган АВ объектлари, НМА, товар-моддий бойликлар бўйича инвентарлаш рўйхатлари расмийлаштирилади. Таъмирланиши тугалланмаган асосий воситалар, юклаб жўнатилган товарлар, йўлда бўлган товарлар, нақд пул маблағлари, келгуси давр харажатлари ҳамда дебиторлар ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар бўйича инвентаризация далолатномалари расмийлаштирилади.

 

3. Олинган маълумотлар таҳлили. Инвентаризация натижаларига кўра олинган маълумотлар таҳлил қилинади, яъни ҳақиқатда аниқланган маълумотлар бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан солиштирилади.

Ҳисоб маълумотларида тафовутлар (мол-мулк ортиқчаси, камомади) аниқланганда инвентарлаш рўйхатига (далолатномаларига) асосан солиштириш қайдномалари тузилади, уларда бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан инвентарлаш рўйхатлари (далолатномалари) маълумотлари ўртасидаги тафовутлар акс эттирилади (19-сон БҲМСнинг 4-банди).

 

4. Натижаларни расмийлаштириш. Инвентаризациянинг якуний босқичи – текширув натижаларини ҳужжатлар билан расмийлаштириш. Инвентарлаш чоғида аниқланган натижалар натижалар қайдномасида умумлаштирилади (19-сон БҲМСга 5-илова).

 

АСОСИЙ ВОСИТАЛАР, НОМОДДИЙ АКТИВЛАР, ТОВАР-МОДДИЙ ЗАХИРАЛАР ВА  ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ИНВЕНТАРЛАШ

Асосий воситаларни инвентарлаш чоғида инвентарлаш карточкалари, инвентарлаш дафтарлари, рўйхатлари ва таҳлилий ҳисобнинг бошқа регистрлари, шунингдек техник ҳужжатлар (техник паспортлар, қўлланмалар ва бошқалар) текширилади. Текширилаётган объектлар натурада кўздан кечирилади, уларга оид маълумот инвентарлаш рўйхатига қайд этилади (19-сон БҲМСга ­6-илова). Қуйидагиларга алоҳида рўйхатлар расмийлаштирилади:

ижарага олинган ёки масъулиятли сақлашда бўлган АВ, улар ижарага ёки сақлашга қабул қилинишига асос бўлган ҳужжатларни кўрсатган ҳолда;

фойдаланишга яроқсиз ва тиклаб бўлмайдиган объектлар, уларни фойдаланишга топшириш вақти ҳақидаги маълумот ва уларни яроқсиз ҳолга келтирган сабабларни кўрсатган ҳолда.

Фойдаланишга яроқсиз ва тиклаб бўлмайдиган АВ аниқланганда комиссия аъзолари бунинг сабаблари аниқланганидан кейин талафотларни ҳисобдан чиқариш бўйича тегишли таклифларни (масалан, айбдор шахслар ҳисобига ундириш ёки айбдорлар аниқланмаган ҳолда харажатларга ҳисобдан чиқариш) тайёрлашлари керак. АВни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинганда раҳбарнинг буйруғи билан тугатиш комиссияси тайинланади, у Асосий воситалар қийматини балансдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 29.08.2004 йилда 1401-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ АВнинг алоҳида қисмларидан (деталларидан, металл чиқиндисидан ва б.) фойдаланиш имкониятини аниқлайди, уларни баҳолайди ва бошқа функцияларни бажаради.

Номоддий активларни (НМА) инвентарлашда ҳисобга олиш учун карточкалар, шунингдек ташкилотнинг НМАга (патентлар, гувоҳномалар, лицензиявий, муаллифлик шартномалари, тижорат концессияси шартномаларига ва б.) мутлақ ҳуқуқларини тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлиги текширилади. Ушбу ҳужжатлар НМА бўйича ҳисоб маълумотлари (0400-«Номоддий активлар» гуруҳи ҳисобварақлари) билан солиштирилганда комиссия:

уларни ҳисобга қабул қилиш пайтида тўғри баҳоланганлиги ва балансда ўз вақтида акс эттирилганлигини аниқлайди;

эҳтимолий хатоларни аниқлайди, шу жумладан объектнинг НМА сифатида ҳисобга нотўғри қабул қилиниши ёки аксинча, қонун ҳужжатларига кўра НМА сифатида ҳисобга олиниши керак бўлган активлар уларнинг таркибига киритилмаслигини (масалан, 0400-ҳисобвараққа маълумотлар базасидан фойдаланишга оид мутлақ бўлмаган ҳуқуқлар хато равишда киритилган, ихтирога патент эса номоддий актив сифатида қайд этилмаган).

НМАни инвентарлаш натижалари ҳам эркин шаклда тузиладиган (асосий воситалар рўйхати шакли асос сифатида олиниши мумкин) ҳамда комиссия аъзолари ва корхона раҳбари томонидан имзоланадиган инвентарлаш далолатномасида умумлаштирилиши керак.

Молиявий қўйилмаларни (инвестицияларни) инвентарлашда комиссия корхонанинг қимматли қоғозлар харид қилишга ҳақиқатдаги харажатлари, бошқа корхоналарнинг устав капиталларига қўйилмалари, шунингдек бошқа ташкилотларга берган қарзларини текширади. Инвентарлашда:

молиявий қўйилмаларни тасдиқловчи ҳужжатлар: қимматли қоғозларни харид қилиш шартномалари, депо ҳисобварақларидан кўчирмалар, таъсис шартномалари, ҳисса тўғрисида гувоҳномалар, қарз шартномалари, тўлов топшириқномалари, банк кўчирмалари ва бошқа ҳужжатлар текширилади;

молиявий инвестициялар тўғри баҳоланганлиги ва ҳисобга олинганлиги аниқланади.

Аниқланган кўрсаткичлар 19-сон БҲМСга 15-иловага мувофиқ расмийлаштириладиган инвентарлаш рўйхатларига киритилади, улар асосида бухгалтерия ҳисобида акс эттирилган маълумотлар билан ҳақиқатда мавжудлиги таққосланади. Тафовут аниқланганда солиштириш қайдномаси тўлдирилади.

Текширилаётган товар-моддий захиралар танлаб саналиши, тарозида тортилиши ва ўлчаниши керак. Уйилган ва арзон баҳоли катта буюмларга нисбатан истиснога йўл қўйилади – уларнинг сони техник ҳисоб-китоб йўли билан аниқланади.

Товар-моддий бойликлар ҳар бир алоҳида номи бўйича номенклатура рақами, тури, гуруҳи, артикули, нави ва миқдори кўрсатилган ҳолда инвентарлаш рўйхатларига киритилади (19-сон БҲМСга 8-илова). Қуйидаги ТМЗга алоҳида рўйхатлар тузилади:

масъул сақлашда бўлган, ушбу қимматликлар сақлашга қабул қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатга ҳаволани кўрсатган ҳолда (19-сон БҲМСга 10-илова);

юклаб жўнатилган, бироқ харидорлар томонидан муддатида ҳақи тўланмаган ва бошқа корхоналар омборларида сақланаётган (19-сон БҲМСга 9-илова). Бундай қимматликларни инвентарлаш бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларидаги суммаларнинг асослилигини текширишдан иборат, уларга қараб номи (ҳужжатга кўра), миқдори ва қиймати (ҳисоб маълумотларига кўра), юклаб жўнатиш санаси, тегишли ҳисобварақларда ҳисобга олинишига асос бўлган ҳужжатлар (ҳисобварақ-фактуралар, юкхатлар ва б.) рақамлари бўйича ҳар бир жўнатма кўрсатилган ҳолда далолатномалар тузилади;

йўлда бўлган материаллар ва товарлар (19-сон БҲМСга ­11-илова).

ТМЗ 2 ва ундан ортиқ кун текширилганда қайта ҳисобланган товарларга инвентарлаш ёрлиғи (19-сон БҲМСга 7-илова) расмийлаштирилади, у захиралар билан бирга сақланади.

Шуни ёдда тутиш муҳимки, ТМЗ текширув пайтида фақат раҳбар ва бош бухгалтернинг ёзма рухсатномасига кўра, инвентарлаш комиссияси аъзоларининг ҳозирлигида келиб тушади ва берилади. Улар бўйича келиб тушиш (чиқиб кетиш) санаси, уларни берган (улар берилган) шахс, кирим ёки чиқим ҳужжати (қабул қилиш-топшириш далолатномаси, юкхат ва б.) санаси ва рақами, номи, миқдори ва қиймати кўрсатилган ҳолда алоҳида рўйхатлар юритилади.

 

«Линия» МЧЖ

68-сон буйруқ

2015 йил «01» декабрь                                                                                                                                                       Тошкент ш.

«Инвентарлаш комиссиясини ташкил этиш ва инвентарлашни ўтказиш тўғрисида»

Йиллик молиявий ҳисоботни 19-сон БҲМС ва корхонанинг ҳисоб сиёсатига мувофиқ тузиш мақсадида
буюраман:

1. Қуйидаги таркибда инвентарлаш комиссияси тайинлансин:

комиссия раиси:

Исаев Д.С. – директор ўринбосари;

комиссия аъзолари:

Адашев А.Ю. – бош муҳандис;

Яшина К.П. – бош бухгалтер;

Юсупова Е.Р. – бухгалтер;

Бозорова М.С. – кадрлар бўйича инспектор.

2. Асосий воситалар, номоддий активлар, молиявий инвестициялар, товар-моддий захиралар, касса, дебиторлар ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар 2015 йил 1 декабрь ҳолатига кўра инвентарлашдан ўтказилади.

Инвентарлаш 2015 йил 2 декабрда бошланиб, 2015 йил 4 декабрда якунлансин.

Инвентарлаш сабаби: молиявий йилнинг тугаши, якунлар чиқариш ва 2015 йил учун йиллик молиявий ҳисоботни тайёрлаш.

3. Бухгалтерия ҳисоби маълумотларидан тафовутлар аниқланганда моддий жавобгар шахслардан тушунтириш хатлари талаб қилинсин, тафовутлар сабаблари аниқлансин ва айбдор шахслар белгилансин.

4. Инвентарлаш бўйича материаллар 2015 йил 5 декабргача бухгалтерияга топширилсин.

Директор _______

Буйруқ билан танишдилар:

Исаев Д.С. ____V___

Адашев А.Ю. ____V___

Яшина К.П. ____V___

Юсупова Е.Р. ____V___

Бозорова М.С. ____V___

 

 

МИСОЛ. Корхона йиллик молиявий ҳисоботни тузиш олдидан инвентарлашни ўтказмоқда. Текширув чоғида компьютер ва тайёр маҳсулот камомади, шунингдек бўёқларнинг ортиқчаси аниқланди.

Комиссия ҳақиқатда мавжуд қимматликлар ва бухгалтерия ҳисоби маълумотлари ўртасида тафовутларни аниқлаганлиги сабабли инвентарлаш рўйхатларидан ташқари солиштириш қайдномалари тузилади.

Текширув давомида комиссия компьютер камомадида айбдорни аниқлади, камомадни унинг ҳисобига қоплаш тўғрисида қарор қабул қилинди. Тайёр маҳсулот камомадида айбдорлар топилмади, у билан боғлиқ зарарларни ишлаб чиқариш харажатларига ҳисобдан чиқаришга қарор қилинди.

Инвентарлаш рўйхатлари, солиштириш қайдномалари ва инвентарлаш натижалари қайдномаларида мазкур активларнинг фақат асосий жадвал қисми тўлдирилишига мисол келтирилади.

 

5-сон АСОСИЙ ВОСИТАЛАРНИНГ ИНВЕНТАРЛАШ РЎЙХАТИ 

ТИЛХАТ

Инвентарлашни бошлаш олдидан асосий воситаларга доир барча чиқим ва кирим ҳужжатлари бухгалтерияга топширилди ва менга (бизга) масъул сақлашга топширилган барча асосий воситалар кирим қилинди, чиқиб кетганлари эса харажатга ҳисобдан чиқарилди.

Асосий воситаларни сақлашга масъул шахс(лар):

 

 

 

Таъминот бўйича менежер

 

 

V

 

 

Ашуров И.С.

 

 

 

 

(лавозими)

 

 

(имзо)

 

 

(имзо расшифровкаси)

 

 

 

 

Офис-менежер

 

 

V

 

 

Бозорова М.Р.

 

 

 

(лавозими)

 

 

(имзо)

 

 

(имзо расшифровкаси)

 

 

 

 

Т/р

 

Объект номи ва қисқа тавсифи

 

Ишлаб чиқарилган (қурилган) йили

 

Рақами

 

Ҳақиқатда мавжудлиги

 

Бухгалтерия ҳисоби маълумотлари бўйича

 

инвентарь

 

завод

 

паспорт

 

миқдори

 

қиймати, сўм

 

миқдори

 

қиймати, сўм

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

9

 

10

 

1

 

MB Asus компьютери, CPU: core i5 Озу 8 гб

 

02.11.2014 й.

 

8, 9

 

33ZG121245,

33ZG121246

 

1

 

3 200 000

 

2

 

6 400 000

 

2

 

Goodwell Gwm 12 кондиционери

 

10.12.2010 й.

 

5

 

Gwm12 МВ-К3NNA2A

 

 

1

 

900 000

 

1

 

900 000

 

19

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жами:

 

18

 

33 000 000

 

19

 

36 200 000

 

 

 

 

Жами рўйхат бўйича: тартиб рақамлари сони

 

ўн тўққизта

 

 

 

 (ёзма равишда)

 

Бирликларнинг ҳақиқатдаги умумий миқдори

 

ўн саккизта

 

 

 

(ёзма равишда)

 

Ҳақиқатда суммада, сўм

 

ўттиз уч миллион сўм

 

 

 

(ёзма равишда)

 

 

 

2-сон АСОСИЙ ВОСИТАЛАРНИ ИНВЕНТАРЛАШ НАТИЖАЛАРИНИ СОЛИШТИРИШ ҚАЙДНОМАСИ

Т/р

 

Объект номи ва қисқа тавсифи

 

Ишлаб чиқарилган (қурилган) йили

 

Рақами

 

Инвентарлаш натижалари

 

инвентарь

 

завод

 

паспорт

 

ортиқча

 

камомад

 

миқдори

 

сумма, cўм

 

миқдори

 

сумма, cўм

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

9

 

10

 

1

 

MB Asus компьютери, CPU: core i5 Озу 8 гб

 

02.11.2014 й.

 

8

 

33ZG121245

 

 

 

 

1

 

3 200 000

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

10-сон ТОВАР-МОДДИЙ ҚИММАТЛИКЛАРНИ ИНВЕНТАРЛАШ РЎЙХАТИ

Т/р

 

Товар-моддий қимматликлар

 

Ўлчов бирлиги

 

Нархи, сўм

 

Ҳақиқатда мавжудлиги

 

Бухгалтерия ҳисоби маълумотлари бўйича

 

номи, тури, нави, гуруҳи

 

номенклатура рақами

 

номи

 

ЎББТ бўйича коди

 

миқдори

 

сумма, сўм

 

миқдори

 

сумма, сўм

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

9

 

10

 

1

 

ИЗО стули

 

1

 

дона

 

 

16 000

 

10

 

160 000

 

10

 

160 000

 

2

 

Компьютер столи

 

21

 

дона

 

 

210 000

 

1

 

210 000

 

1

 

210 000

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

45

 

Ичкаридаги ишлар учун бўёқ

 

35

 

кг

 

 

25 000

 

10

 

250 000

 

8

 

200 000

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

98

 

Русча-ўзбекча луғат

 

47

 

дона

 

 

30 000

 

47

 

1 410 000

 

50

 

1 500 000

 

 

 

 

 

 

 

Жами:

 

150

 

25 000 000

 

149

 

25 040 000

 

 

3-сон ТОВАР-МОДДИЙ ҚИММАТЛИКЛАРНИ ИНВЕНТАРЛАШ НАТИЖАЛАРИНИ СОЛИШТИРИШ ҚАЙДНОМАСИ

Т/р

 

Товар-моддий қимматликлар

 

Ўлчов бирлиги

 

Инвентарлаш натижалари

 

Ҳисобдаги ёзувларни аниқлаштириш ҳисобига тартибга солинди

 

номи, тури, нави, гуруҳи

 

номенклатура рақами

 

номи

 

ЎББТ бўйича коди

 

ортиқча

 

камомад

 

ортиқча

 

камомад

 

миқдори

 

сумма, cўм

 

миқдори

 

сумма, cўм

 

миқдори

 

сумма, cўм

 

ҳисобварақ, модда, буюртма рақами

 

миқдори

 

сумма, cўм

 

ҳисобварақ, модда, буюртма рақами

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

9

 

10

 

11

 

12

 

13

 

14

 

15

 

1

 

Ичкаридаги ишлар учун бўёқ

 

35

 

кг

 

 

2

 

50 000

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2

 

Русча-ўзбекча луғат

 

47

 

дона

 

 

 

 

3

 

90 000

 

 

 

 

 

 

 

 Жами:

 

2

 

50 000

 

3

 

90 000

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жадвалнинг давоми

Навлар алмашиши

 

Якуний ортиқчалар кирим қилинади

 

Якуний камомадлар

 

қоплашга ҳисобга киритилган ортиқчалар

 

ортиқчалар билан қопланган камомадлар

 

миқдори

 

сумма, сўм

 

ҳисобварақ рақами

 

Русча-ўзбекча луғат

 

 

 

миқдори

 

сумма, сўм

 

ҳисобга олинган камомадларнинг тартиб рақами

 

миқдори

 

сумма, сўм

 

ҳисобга олинган камомадларнинг тартиб рақами

 

миқдори

 

сумма, сўм

 

миқдори

 

сумма, сўм

 

миқдори

 

сумма, сўм

 

16

 

17

 

18

 

19

 

20

 

21

 

22

 

23

 

24

 

25

 

26

 

27

 

28

 

29

 

30

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2

 

50 000

 

1010

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

3

 

90 000

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Умуман корхона бўйича ҳақиқатдаги кўрсаткичларнинг ҳисоб маълумотларидан тафовути Инвентарлашда аниқланган натижалар қайдномасида (19-сон БҲМСга 5-илова) расмийлаштирилади:

 

Инвентарлашда аниқланган натижалар

ҚАЙДНОМАСИ

Ҳисобварақ номи

 

Ҳисобварақ рақами

 

Инвентарлашда аниқланган натижа

 

Мулкнинг бузилиши аниқланди

 

Мулкнинг бузилишидан камомад ва йўқотишларнинг  умумий суммасидан

 

камомад

 

ортиқча

 

сумма

 

навлар алмашиши ҳисобига киритилди

 

камайиш меъёри чегарасида ҳисобдан чиқарилди

 

айбдор шахслар зиммасига юкланди

 

камайиш меъёридан ортиғи ишлаб чиқариш ва муомала харажатларига ҳисобдан чиқарилди

 

сумма

 

сумма

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

9

 

1. Асосий воситалар

 

01,03

 

3 200 000

 

 

 

 

 

3 200 000

 

 

2. Номоддий активлар

 

04

 

 

 

 

 

 

 

 

3. Молиявий қўйилмалар

 

06,08, 58

 

 

 

 

 

 

 

 

4. Хом ашё ва материаллар, ёқилғи, қурилиш материаллари, эҳтиёт қисмлар

 

10

 

 

50 000

 

 

 

 

 

 

5. Ёш чорва моллар ва бўрдоқи моллар

 

11

 

 

 

 

 

 

 

 

6. Арзон баҳоли ва тез эскирадиган буюмлар

 

12

 

 

 

 

 

 

 

 

7. Асосий ишлаб чиқариш, ўзи ишлаб чиқарган ярим тайёр маҳсулотлар

 

20, 21

 

 

 

 

 

 

 

 

8. Тайёр маҳсулотлар, товарлар

 

28, 29

 

90 000

 

 

 

 

 

 

90 000

 

9. Касса, пул ҳужжатлари ва бошқа қимматликлар

 

50, 56, 57

 

 

 

 

 

 

 

 

10. Бошқалар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ҳисоб маълумотларидан тафовутлар аниқланганда ортиқча ва камомадлар инвентарлаш ўтказилган ҳисобот давридаги бухгалтерия ҳисобида рўйхатга олинади. Масалан, инвентарлаш 2015 йил ноябрида ўтказилди, тегишинча, унинг натижалари 2015 йил ноябрида ёки декабрида ҳисобда (у қачон тугалланганлигига қараб) ва 31.12.2015 йил ҳолатига кўра йиллик молиявий ҳисоботда акс эттирилиши керак.

Инвентарлаш чоғида аниқланган мол-мулк камомади ва ортиқчаси ҳисобда Инвентаризация жараёнида аниқланган мол-мулк камомади ва ортиқчасининг бухгалтерия ҳисоби тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 6.04.2004 йилда 1334-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ акс эттирилади.

ТМЗ ва бошқа мол-мулк ортиқчаси қиймати корхонанинг бошқа даромади ҳисобланади (Солиқ кодексининг 132-моддаси 5-банди). Бундай даромад юзага келган сана деб инвентарлаш натижаларига кўра бирламчи ҳужжатлар тузилган сана ҳисобланади. Мол-мулк ортиқчаси бозор қиймати бўйича 9390-«Бошқа операцион даромадлар» ҳисобварағи билан корреспонденцияда мол-мулкни ҳисобга олувчи тегишли ҳисобварақлар (1000-«Материаллар», 0100-«Асосий воситалар», 0400-«Номоддий активлар», 0600-«Узоқ муддатли инвестициялар», 2900-«Товарлар» ва б.) балансига кирим қилинади. Солиқ солиш мақсадида ушбу ортиқчалар қуйидагиларга киритилади:

фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда – корхонанинг жами даромадига;

ЯСТни ҳисоб-китоб қилишда – ялпи тушумга ҳамда унга асосий фаолият тури ставкасида солиқ солинади.

Инвентарлаш чоғида аниқланган ТМЗ ва бошқа мол-мулк камомади айбдор шахслар аниқлангунча 5910-«Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар» ҳисобварағида акс эттирилади.

Агар камомадда айбдорлар аниқланмаса ёки моддий жавобгар шахслардан зарарни ундириш имконияти бўлмаса, етишмаётган қимматликлар ҳақиқатдаги (баланс) қиймати бўйича уларни ҳисобдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳисобот даврида 9430-«Бошқа операцион харажатлар» ҳисобварағига ҳисобдан чиқарилади. Камомад натижасида кўрилган зарарлар фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда чегирилмайди (Солиқ кодексининг 147-моддаси 23-банди).

Агар аниқ айбдорлар аниқланган бўлса, камомаддан кўрилган зарарлар уларнинг ҳисобига қопланади, ундирув суммасининг ўзи эса етишмаётган қимматликлар бозор қиймати бўйича аниқланади. Бунда шуни ҳисобга олиш лозимки, агар баҳолаш натижаларига кўра ушбу сумма мол-мулкнинг ҳақиқатдаги суммасидан кўп бўлиб чиқса, корхона 9320-«Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда» ҳисобварағига киритиладиган ошиш суммаси кўринишида даромад олади. Солиқ солиш мақсадида ушбу даромад Солиқ кодексининг 132-моддасига кўра бошқа даромад ҳисобланади. Агар етишмаётган мол-мулкнинг бозор қиймати унинг ҳақиқатдаги қийматидан кам бўлса, камомаддан зарар суммаси бошқа операцион харажатларга (9430-ҳисобварақ) киритилади ва фойда солиғи ҳисоб-китобида чегирилмайдиган харажат ҳисобланади (Солиқ кодекси 147-моддаси 23-банди).

 

МИСОЛ. Йиллик молиявий ҳисоботни тузиш олдидан инвентарлашни ўтказаётганда умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхона омборида қуйидагилар аниқланди:

қиймати 320 минг сўмлик телефон аппарати камомади. Камомадда айбдорлар топилмади;

носоз принтер (тиклаш қиймати – 2 300 минг сўм, эскириш суммаси – 1 400 минг сўм, 8510-ҳисобварақ бўйича кредит сальдоси – 28 минг сўм). Принтернинг бозор қиймати 800 минг сўмни ташкил этади. Носозликда айбдор аниқланди, ундан 500 минг сўм ундиришга, қолганини корхона харажатларига ҳисобдан чиқаришга қарор қилинди;

бозор қиймати 235 минг сўмлик ҳисобга олинмаган шпатлёвка захираси.

Мазкур вазиятда 320 минг сўм корхона харажатларига киритилади, чунки телефон камомадида айбдорлар топилмаган. Улар фойда солиғи ҳисоб-китобида чегирилмайди. 372 минг сўм (2 300 – 1 400 – 500 – 28) миқдоридаги принтер бузилишидан зарар чегирилмайди, шпатлёвка қиймати – 235 минг сўм эса фойда солиғи ҳисоб-китобида бошқа даромад сифатида солиқ солинадиган базага киритилади.

300 минг сўм миқдоридаги ходимнинг кечилган қарзи унинг моддий наф тарзидаги даромади ҳисобланади (Солиқ кодексининг 177-моддаси 5-банди), унга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинади, бироқ ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари солинмайди.

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма (минг сўм)

 

Ҳисобварақлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Телефон аппарати камомади аниқланди

 

320

 

5910

 

1080

 

Телефон аппарати камомадидан зарар акс эттирилди

 

320

 

9430

 

5910

 

Принтернинг дастлабки қиймати ҳисобдан чиқарилди

 

2 300

 

9210

 

0150

 

Ҳисобланган эскириш ҳисобдан чиқарилди

 

1 400

 

0250

 

9210

 

Принтерни қайта баҳолаш сальдоси ҳисобдан чиқарилди

 

28

 

8510

 

9210

 

Зарар суммаси акс эттирилди

 

872

 

5910

 

9210

 

Ходимдан ундириладиган етказилган зарар ва унинг иш ҳақидан ушлаб қолиниши акс эттирилди

 

500

 

4790

6710

5910

4730

Принтернинг чиқиб кетишидан зарар акс эттирилди

 

372

 

9430

 

5910

 

Инвентарлаш натижасида аниқланган шпатлёвка ҳисобга киритилди

 

235

 

1050

 

9390

 

 

 

ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ ИНВЕНТАРЛАШ

Ҳисоб-китобларни инвентарлаш – бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларида қайд этилган суммаларнинг асослилигини текшириш. Бунда барча контрагентлар:

ссудалар бўйича банклар;

бюджет;

харидорлар ва мол етказиб берувчилар;

ҳисобдор шахслар;

шу жумладан депонентлар бўйича ходимлар;

қарздорлар;

бошқа дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар текширилади.

Ҳисоб-китобларни инвентарлашда комиссия дебиторлар ва кредиторларнинг ҳисобварақлари бўйича қарз юзага келган муддатларни, шунингдек муддати ўтган ҳисоб-китоблар ва даъво муддати ўтгани сабабли кўрилган йўқотишлар учун (бундай далиллар мавжуд бўлганда) жавобгарларни белгилайди.

Дебитор ва кредиторлар (ходимлардан ташқари) билан ҳисоб-китоблар эркин шаклда тузиладиган ўзаро ҳисоб-китобларни солиштириш далолатномасига кўра текширилади. У харидор ва мол етказиб берувчи (пудратчи) томонидан шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилиши учун асос ҳисобланади.

Ҳисоб-китобларни инвентарлаш натижалари солиштириш далолатномаси асосида ёки суднинг ҳал қилув қарорига кўра тасдиқланган ва тасдиқланмаган қарзлар, шунингдек даъво муддати ўтган қарзлар кўрсатилган тегишли далолатномада (19-сон БҲМСга 16-илова) умумлаштирилади.

Агар инвентарлаш комиссияси суднинг ҳал қилув қарорига кўра мажбурият бекор қилиниши, банкротлик, тугатиш ёки даъво муддати (Фуқаролик кодексининг 150-моддасига мувофиқ 3 йил) ўтиши оқибатида қарздор томонидан сўндирилиши мумкин бўлмаган дебиторлик қарзини аниқлаган бўлса, у жорий йилда:

корхонанинг бошқа харажатларига (9430-«Бошқа операцион харажатлар»);

4910-«Даргумон қарзлар бўйича резерв» ҳисобварағига (агар у ҳисоб сиёсатида назарда тутилган бўлса) ҳисобдан чиқарилиши керак.

Ҳисобдан чиқарилгандан кейин қарзни қарздорнинг мулкий аҳволи ўзгарган ҳолда ундириш имкониятини кузатиш учун у ҳисобдан чиқарилган пайтдан бошлаб 5 йил давомида 007-«Тўлашга қобилиятсиз дебиторларнинг зарарга ўтказилиб ҳисобдан чиқарилган қарзи» балансдан ташқари ҳисобварағида ҳисобга олиш лозим. 007-ҳисобварақ бўйича таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича юритилади.

 

МИСОЛ. Инвентарлаш чоғида комиссия харидорнинг 1 000 минг сўм миқдоридаги даъво муддати ўтган қарзини аниқлади, уни ҳисобдан чиқаришга қарор қилинди. Ҳисоб сиёсатида даргумон қарзлар бўйича резерв назарда тутилмаган.

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма (минг сўм)

 

Ҳисобварақлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Даъво муддати ўтган дебиторлик қарзи ҳисобдан чиқарилди

 

1 000

 

9430

 

4010

 

Қарзнинг 5 йил давомида балансдан ташқари ҳисобга олиниши акс эттирилди

 

1 000

 

007

 

 

 

 

МИСОЛ. Инвентарлаш чоғида ундириб бўлмайдиган дебиторлик қарзи – 1 500 минг сўм аниқланди. Уни ҳисоб сиёсатида назарда тутилган даргумон қарзлар бўйича резерв ҳисобига ҳисобдан чиқаришга қарор қилинди.

Дебиторлик қарзини ҳисобдан чиқариш қуйидагича акс эттирилади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма (минг сўм)

 

Ҳисобварақлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Даргумон қарзлар бўйича резерв ҳисобига дебиторлик қарзи ҳисобдан чиқарилди

 

1 500

 

4910

 

4010

 

Ҳисобдан чиқарилган дебиторлик қарзи балансдан ташқари ҳисобвараққа қабул қилинди

 

1 500

 

007

 

 

 

Фойда солиғи тўловчиларида умидсиз дебиторлик қарзини ҳисобдан чиқаришдан зарарлар чегириладиган харажатлар деб тан олинади (Солиқ кодексининг 145-моддаси 40-банди «в» кичик банди). Агар даргумон қарзлар бўйича резерв назарда тутилган бўлса, уни барпо этишга харажатлар қарзни ҳисобдан чиқариш даврида умидсиз қарз миқдоридан ошмайдиган суммада чегирилади, жорий йилда шаклланиш пайтида эса чегирилмайди (Солиқ кодексининг 146-моддаси).

Корхонанинг кредиторлик қарзи даъво муддати ўтгандан кейин жорий йилда бошқа даромадлар (9360-«Кредитор ва депонент қарзларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар» ҳисобварағи) таркибига киритилади. Даъво муддати:

3 йил – фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги муносабатлардан келиб чиқувчи талаблар бўйича (ФКнинг 150-моддаси);

5 йил – солиқ мажбуриятлари бўйича (Солиқ кодексининг 38-моддаси) ва божхона тўловлари тўланмаганда (Божхона кодексининг 133-моддаси).

Бошқа даромадлар фойда солиғи ва ЯСТни ҳисоб-китоб қилишда солиқ солинадиган базага киритилади.

Инвентарлашнинг якуний босқичи унинг натижаларини белгилаш ҳисобланади. Улар турлича бўлиши мумкин:

ижобий натижа – қимматликларнинг ҳақиқатда мавжудлиги бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан мос келади;

салбий натижа – ҳақиқатда мавжуд бўлгани бухгалтерия ҳисоби маълумотларидагидан кўп (ортиқча) ёки ҳисобдаги миқдордан кам (камомад) бўлади.

Кейинги ҳолатда барча камомад ва ортиқчалар  инвентарлашни ўтказишда аниқланган натижалар қайдномасида (19-сон БҲМСга 5-илова) умумлаштирилади, бухгалтерия ҳисобида ҳисобга олинади ва солиқ оқибатларида ҳисобланади.

 

2015 ЙИЛДАГИ ХОДИМЛАР СОНИ 2016 ЙИЛДАГИ МАҚОМНИ БЕЛГИЛАЙДИ

Йил охирида инвентарлашдан ташқари ходимларнинг ўртача йиллик сонини ҳам ҳисоблаш лозим. Корхона мазкур мезонга кўра кичик бизнес субъекти саналиши ёки саналмаслигини белгилайди. Маълумки, хўжалик юритувчи субъектларнинг айни ушбу тоифасига солиқ солиш тизимини танлаш ҳуқуқи берилган. Қонун ҳужжатларида белгиланган айрим имтиёз ва преференцияларни қўллашда, солиқ ва статистика органларига ҳисобот топшириш даврийлигида ҳам «кичик» мақоми инобатга олинади.

Корхоналар ўз мақомларини белгилаётганда Кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларига тегишли бўлган корхоналар ва ташкилотлар классификациясига (ВМнинг 11.10.2003 йилдаги 439-сон Қарори билан тасдиқланган, бундан кейин – 439-сон Классификация) амал қиладилар. Бунинг учун қуйидагилар ҳисобга олиниши керак:

йил якунлари бўйича фаолиятнинг асосий тури – реализациянинг умумий ҳажмида соф тушум улуши ҳисобот даври якунларига кўра устун бўлган фаолият;

ҳисобот йилида ходимларнинг ўртача йиллик сони.

Ўртача йиллик сон ҳисобот йилининг барча ойларидаги ходимларнинг ўртача ойлик сонини қўшиш ва олинган суммани 12 га бўлиш йўли билан ҳисобланади. Солиқ кодексининг 350-моддасига мувофиқ, қуйидаги ходимлар ҳам ҳисобга олинади:

ўриндошлик, пудрат шартномалари ва бошқа фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича ишга қабул қилинган ходимлар. Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича ишга қабул қилинган шахслар шартнома тузилган санадан бошлаб у бекор қилингунга қадар ходимлар сонига киритилади;

унитар (шуъба) корхоналарда, ваколатхоналар ва филиалларда ишлаётганлар. Шуъба корхоналар ходимларининг сони башарти шуъба корхона унитар корхонанинг барча мезонларига мувофиқ бўлганда ходимларнинг ўртача йиллик сонини белгилаш чоғида ҳисобга олинади. ФКнинг 70-моддасига мувофиқ, ўзига бириктириб қўйилган мол-мулкка нисбатан мулкдор томонидан мулк ҳуқуқи берилмаган тижоратчи ташкилот унитар корхона ҳисобланади. Унитар корхонанинг мол-мулки бўлинмас саналади ва шу жумладан корхона ходимлари ўртасида ҳиссалар (улушлар, пайлар) бўйича тақсимланиши мумкин эмас. Тегишинча, унинг мол-мулки мулкдори унитар корхонанинг ягона муассиси бўлади (МВ ва ДСҚнинг 4.12.2012 йилдаги ММ/04-01-32-14/1188-сон ва 13/3-17593-сон қўшма хати). Унитар корхоналар ходимларининг сони улар бош ташкилотларга тақдим этадиган маълумотлар (маълумотномалар, ҳисоботлар) асосида қабул қилинади.

 

МИСОЛ. Стоматология клиникасида (ХХТУТ бўйича коди – 91514) йил бошидан охиригача 20 киши ишлади. 8 июнда 4 та ташқи ўриндош ишга қабул қилинди, улардан бири билан тузилган шартнома 30 ноябрда бекор қилинди.

ХХТУТ коди 91514 бўлган корхоналарни кичик корхоналар сирасига киритиш мақсадида ходимлари сонининг энг кўп миқдори 25 кишини ташкил этади (439-сон Классификациянинг 559-банди). Ўртача йиллик сонни белгилаш учун аввал ўртача ойлик сонни ҳисоблаш зарур. Январь–май ойларида у 20 кишини ташкил этади. Ўриндошлар июнь–ноябрь ойларидаги сонда 4 киши миқдорида, декабрь ойида эса – 3 киши миқдорида ҳисобга олинишлари керак. Шу тариқа, ходимларнинг ўртача ойлик сони қуйидагини ташкил этади:

июнь ойи учун – 23 киши (20 + 4 х 23 / 30);

июль–ноябрь ойлари учун – 24 киши;

декабрь ойи учун – 23 киши.

Ходимларнинг ўртача йиллик сони 22 кишини ташкил этади (20 х 5 + 23 + 24 х 5 + 23) / 12). Белгиланган 25 кишидан иборат энг кўп меъёрдан оширилмаган, тегишинча, корхона кичик корхона мақомини сақлаб қолади. 

 

Кўп йўналишли корхоналар кичик корхона сирасига кириш мақсадида йил якунлари бўйича асосий фаолият турини белгилашлари лозим. Асосий фаолият тури ва унга мувофиқ келувчи ходимлар сонини ҳисобга олган ҳолда корхона мақоми белгиланади.

 

МИСОЛ. Корхона гилам ҳамда кийимларни кимёвий усулда тозалаш ва ювиш хизматларини кўрсатади. 2015 йилда маргарин ва майонез ишлаб чиқариш билан шуғуллана бошлади. 2015 йил якунларига кўра ялпи тушум 120 600 минг сўмни ташкил этди, шу жумладан:

кимёвий усулда тозалаш ва ювиш хизматлари – 68 000 минг сўм;

ишлаб чиқариш – 52 600 минг сўм.

Ходимларнинг ўртача йиллик сони 62 кишини ташкил этди.

2015 йил якунларига кўра асосий фаолият тури гилам ҳамда кийимларни кимёвий усулда тозалаш ва ювиш хизматларини кўрсатиш ҳисобланади, сабаби ушбу фаолият тури бўйича тушум улуши реализациянинг умумий ҳажмида 56%ни ташкил этди (68 000 / 120 600 х 100). Мазкур йўналишдаги корхоналар ўртача йиллик сони 50 кишидан ошмаганда кичик корхоналар саналади (439-сон Классификациянинг 377-банди). Ушбу мезондан ошганлиги боис корхона 2015 йил якунларига кўра кичик корхона ҳисобланмайди.

 

Шуни қайд этиш лозимки, корхона 439-сон Классификацияда белгиланган ходимлар сонининг энг кўп меъёрини ошириши ва шу билан бирга кичик корхона мақомини сақлаб қолиши мумкин. Ходимлар сонини оширишга қуйидаги миқдордан кўп бўлмаган миқдорда йўл қўйилади:

30%га – меҳнат шартномалари бўйича уйда ишлаётган фуқаролар (касаначилар) ҳисобига;

50%га – меҳнат шартномалари бўйича ишга қабул қилинган Ўзбекистон касб-ҳунар коллежларининг, академик лицейларининг ҳамда олий таълим муассасаларининг битирувчилари ҳисобига, улар ўқишни тугаллаган кунидан бошлаб кўпи билан 3 йил ўтган бўлса («Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 5-моддаси).

Йил якунларига кўра ходимлар сони мезони бўйича кичик тадбиркорлик субъектларига мувофиқ келмайдиган ЯСТ тўловчи микрофирма ва кичик корхоналар 2016 йилда солиқ солишнинг умумбелгиланган тизимига ўтишлари керак (савдо, умумий овқатланиш корхоналари ва таъминот-сотиш ташкилотлари бундан мустасно). Якунларига кўра ЯСТ тўлаш ҳуқуқи йўқотилган 2015 йил учун корхона 2015 йилда умумбелгиланган тизимни қўллаганда тўлаши керак бўлган умумбелгиланган солиқлар бўйича ҳисоб-китоблар асосида ЯСТ бўйича қайта ҳисоб-китоб амалга оширилади. Умумбелгиланган солиқлар ва тўловлар суммаси тўланган ЯСТ суммасидан ошганда фарқ бюджетга тўланиши керак. Агар ЯСТ суммаси кўпроқ бўлса, бюджет билан қайта ҳисоб-китоб қилинмайди. Шунингдек ДСИга 2016 йил 15 февралдан кечиктирмасдан МВ ва ДСҚнинг қарорига (АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 13-илова билан тасдиқланган шаклда солиқ солиш тартибини қўллаш ҳақида билдиришнома юбориш лозим.

Мисол учун, 2015 йил якунларига кўра қурилиш ташкилоти ходимларининг ўртача йиллик сони 62 кишини ташкил этди, бу 50 кишилик энг кўп меъёрдан ошади (439-сон Классификациянинг ­446-сатри). Корхона кичик корхона саналмайди ва 2016 йил 1 январдан ДСИга тегишли билдиришномани йўллаган ҳолда умумбелгиланган солиқлар ва мажбурий тўловларни тўлашга ўтиши керак:

Солиқ солиш тартибини қўллаш ҳақида

БИЛДИРИШНОМА

 

100207, Тошкент ш., Яшнобод тумани,

 

 

 

 

(почта индекси, шаҳар (туман, қишлоқ),

 

Шолохов кўч., 45

 

манзилида жойлашган,

 

кўча номи ва уй (квартира) рақами

 

 

қурилишни

 

амалга оширувчи,

 

 

(асосий (йўналиш) фаолият тури)

 

 

 «Stroy» масъулияти чекланган жамияти,

 

 

(солиқ тўловчининг тўлиқ номи)

 

Сизни

 

 2016 йил 1 январдан

 

 

 

 

(ўтиш санаси)

 

 

 

умумбелгиланган солиқларни

 

 

(умумбелгиланган солиқлар ёки солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби)

 

қўллаши ҳақида хабардор қилади

 

 

Ўтиш учун асос

 

билдиришнома

 

 

 

Билдиришномани тақдим этиш муддати (кун/ой/йил)

 

1

 

5

 

 

0

 

2

 

 

2

 

0

 

1

 

6

 

 

 

Тақдим этилади

 

Тошкент ш. Яшнобод туман ДСИга

 

 

(солиқ ҳисобига олинган жойдаги давлат солиқ хизмати органи)

 

 

 

Солиқ тўловчи тўғрисида

МАЪЛУМОТЛАР

1. Давлат  рўйхатига олинганлиги тўғрисида гувоҳнома

 

1

 

1

 

1

 

1

 

1

 

1

 

1

 

 

 

2. СТИР

 

2

 

2

 

2

 

2

 

2

 

2

 

2

 

2

 

2

 

 

 

3. ХХТУТ

 

6

 

1

 

1

 

1

 

0

 

 

 

 

 

 

 

4. Ходимлар сони

 

6

 

2

 

 

 

 

5. Телефон: коди

 

 

9

 

9

 

8

 

7

 

1

 

рақами

 

2

 

9

 

7

 

3

 

5

 

1

 

2

 

 

 

Мазкур Билдиришномада кўрсатилган маълумотлар тўғри ва тўлиқлигини тасдиқлайман:

 

Давлат солиқ хизмати органининг ходими тўлдиради  

 

Раҳбар

 

 

 

Мазкур Билдиришнома тақдим этилди
(кераклисига «V» белгиси қўйилсин)

 

СТИР

 

3

 

3

 

3

 

3

 

3

 

3

 

3

 

3

 

3

 

Ф.И.О.

 

Жабборов Қурбон Рашидович

 

 

 

 

 

Имзо

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

шахсан

 

 

почта орқали

 

 

 

Бош бухгалтер

 

 

 

 

 

 

 

 

СТИР

 

4

 

4

 

4

 

4

 

4

 

4

 

4

 

4

 

4

 

 

 

 

 

 варақда

 

Ф.И.О.

 

Хуснорова Наргиза Умидовна

 

 

Имзо

 

 

Тақдим этиш санаси

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

(кк/оо/йй)

 

Сана

 

2

 

6

 

 

0

 

1

 

 

2

 

0

 

1

 

6

 

Ф.И.О.

 

 

 

(кк/оо/йй)

 

Имзо

 

 

                                                                                   

 

Асосий фаолият тури савдо, умумий овқатланиш ёки таъминот-сотиш фаолияти бўлган корхоналар ЯСТни ходимлар сонидан қатъи назар тўлайдилар. Яъни 2015 йил якунларига кўра белгиланган ходимлар сонининг энг кўп меъёри оширилганда (савдо ва умумий овқатланиш – 25 киши, таъминот ва сотиш – 50 киши) ҳамда асосий фаолият тури сифатида савдо, умумий овқатланиш ёки таъминот-сотиш фаолияти сақланганда кўрсатилган корхоналар кичик корхона мақомини йўқотади, бироқ ЯСТ тўловчилари бўлиб қолаверади.

Бироқ мазкур корхоналар бошқа фаолият турлари билан шуғуллансалар ва 2015 йил якунларига кўра асосий фаолият турлари ўзгарган бўлса (савдо, умумий овқатланиш ва таъминот-сотиш фаолияти эмас) , солиқ солиш мақсадида ушбу фаолият турига (асосий бўлган) мувофиқ келувчи ходимлар сони мезони ҳисобга олиниши керак. Чунончи:

ходимлар сони меъёри оширилганда 2016 йил бошидан корхона умумбелгиланган тартибда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлашга ўтиши ҳамда умумбелгиланган солиқлар бўйича ҳисоб-китоблар асосида 2015 йил учун ЯСТ бўйича қайта ҳисоб-китоб қилиши керак (Солиқ кодексининг 352-моддаси 5-қисми);

ходимлар сони бўйича кичик корхона мақомини сақлаб қолганда умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтиши ёки ЯСТ тўловчиси бўлиб қолиши мумкин. ДСИга 2016 йил 1 февралдан кечиктирмасдан солиқ солиш тартибини танлаш ҳақида билдиришнома юбориш лозим. Ушбу муддатгача билдиришномани тақдим этмаслик умумбелгиланган солиқларни тўлашга розилик деб ҳисобланади (Солиқ кодексининг 352-моддаси олтинчи қисми).

Масалан, савдо корхонаси 2015 йилда реклама фаолияти билан шуғуллана бошлади, у йил якунларига кўра асосий фаолият тури бўлди. Йил якунлари бўйича ходимларнинг ўртача йиллик сони 35 кишини ташкил этди, корхона кичик корхона ҳисобланади. Корхонанинг асосий фаолият тури ўзгаргани, бироқ кичик корхона мақоми сақланиб қолгани боис, у ДСИга билдиришнома юбориб, 2016 йилги солиқ солиш тартибини танлашга ҳақли:

 

Солиқ солиш тартибини қўллаш ҳақида

БИЛДИРИШНОМА

 

100029, Тошкент ш., Миробод тумани,

 

 

 

 

                                    (почта индекси, шаҳар (туман, қишлоқ), 

 

Бухоро кўч., 28

 

манзилида жойлашган,

 

кўча номи ва уй (квартира) рақами 

 

 

 реклама фаолиятини

 

амалга оширувчи,

 

 

                                         (асосий (йўналиш) фаолият тури) 

 

 

 

 «Люкс» масъулияти чекланган жамияти

 

 

(солиқ тўловчининг тўлиқ номи) 

 

Сизни

 

 

 2016 йил 1 январдан

 

 

 

 

(ўтиш санаси) 

 

 

солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини

 

(умумбелгиланган солиқлар ёки солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби)

 

қўллаши ҳақида хабардор қилади

 

 

 

Ўтиш учун асос

 

билдиришнома

 

 

         

 

 

Билдиришномани тақдим этиш муддати (кун/ой/йил)

 

0

 

1

 

 

0

 

2

 

 

2

 

0

 

1

 

6

 

 

 

 

Тақдим этилади

 

Тошкент ш. Миробод туман ДСИга

 

 

(солиқ ҳисобига олинган жойдаги давлат солиқ хизмати органи)

 

 

 

Солиқ тўловчи тўғрисида

МАЪЛУМОТЛАР

 

1. Давлат  рўйхатига олинганлиги тўғрисида гувоҳнома

 

0

 

1

 

0

 

1

 

0

 

1

 

0

 

 

 

2. СТИР

 

2

 

1

 

2

 

1

 

2

 

1

 

2

 

1

 

2

 

 

 

3. ХХТУТ

 

8

 

4

 

3

 

0

 

0

 

 

 

 

 

 

 

4. Ходимлар сони

 

3

 

5

 

 

 

 

5. Телефон: коди

 

 

9

 

9

 

8

 

7

 

1

 

рақами

 

2

 

3

 

6

 

3

 

0

 

1

 

0

 

 

 

 

Мазкур Билдиришномада кўрсатилган маълумотлар тўғри ва тўлиқлигини тасдиқлайман:

 

Давлат солиқ хизмати органининг ходими тўлдиради

 

Раҳбар

 

 

 

Мазкур Билдиришнома тақдим этилди

(кераклисига «V» белгиси қўйилсин)

СТИР

 

3

 

2

 

3

 

2

 

3

 

2

 

3

 

2

 

3

 

Ф.И.О.

 

Мирзааҳмедова Феруза Ботировна

 

 

 

 

 

Имзо

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 шахсан

 

 

почта орқали

 

Бош бухгалтер

 

 

 

 

 

 

 

 

СТИР

 

4

 

5

 

4

 

5

 

4

 

5

 

4

 

5

 

4

 

 

 

 

 варақда

 

Ф.И.О.

 

Ерёменко Наталья Дмитриевна

 

 

 

Имзо

 

 

Тақдим этиш санаси

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

(кк/оо/йй)

 

Сана

 

2

 

0

 

 

0

 

1

 

 

2

 

0

 

1

 

6

 

Ф.И.О.

 

 

 

(кк/оо/йй)

 

Имзо

 

 

 

                                                                 

 

 

Солиқ солиш тизимини ягона ер солиғини (ЯЕС) тўловчи микрофирмалар ва кичик корхоналар ҳам танлашлари мумкин. Агар 2015 йил якунларига кўра корхона Солиқ кодексининг 362-моддасига мувофиқ «қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилари» таърифига мувофиқ келмаса, ЯЕС тўлаш ҳуқуқини йўқотади, бироқ ЯСТ ёки умумбелгиланган солиқларни тўлашни танлаш ҳуқуқи сақланиб қолади (Солиқ кодексининг 363-моддаси). 2016 йилда ЯСТ тўлаш учун ДСИга 2016 йил 1 февралдан кечиктирмасдан солиқ солиш тартибини танлаш ҳақида билдиришнома берилади. Билдиришнома тақдим этилмаганда корхона 2016 йилда умумбелгиланган солиқларни тўлайди.

 

Прочитано: 13264 раз(а)

Комментарии к статье (1)

2016-06-06 22:00:08, Гость_chittakcha.n_1:
Juda yaxshi ma'lumot berilibdi iltimos bizdek yosh buxgalterlar uchun yana shunga o'xshagan operatsiyalarni amaliyotda qo'llab va isbotlab ko'rsatib bersalaringiz biz juda mamnun bo'lgan bo'lar edik! Berilgan ma'lumotlar uchun raxmat!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика