Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 01 / Солиқ солиш

Норезидент уйни резидентга қандай қилиб сотади

 

Бизга норезидент жисмоний шахслар кўчмас мулкни резидент жисмоний шахсларга сотишдан олинадиган даромадларга солиқ солиш тартиби тўғрисида саволлар беришади. Бундай битим чоғида нималар қилиш кераклигини кўриб чиқамиз.

Демак, кўчмас мулкни сотиш керак. Икки жисмоний шахс1 – чет эллик сотувчи ва ўзбекистонлик харидор учрашиб, битим нархи тўғрисида келишиб олдилар. Олди-сотди шартномасини нотариал расмийлаштириш, барча коммунал хизматлардан қарзнинг йўқлиги тўғрисида кўпдан-кўп маълумотномаларни йиғиш зарурати ва бошқа стандарт тартиб-таомилларни қайд этмай қўя қоламиз.

Ушбу битимга солиқ солиш тартиби тўғрисида сўз юритамиз.

 

1-ҚАДАМ

ХАРИДОР ДСИга СОЛИҚ ҲИСОБ-КИТОБИНИ ТАҚДИМ ЭТАДИ

Кўчмас мулк бир чет эллик жисмоний шахс томонидан бошқа жисмоний шахсга – Ўзбекистон резиденти ёки норезидентига – реализация қилинганда, ушбу даромадлардан ЖШДС ушлаш мажбурияти уларни тўлаш манбаига – мол-мулк харидорига юкланади, у солиқ агенти деб эътироф этилади. Шу боис харидор харид қилаётган мол-мулкка мулк ҳуқуқини рўйхатдан ўтказишгача кўчмас мулк жойлашган ердаги ДСИга ўзи ёки ваколатли шахс орқали кўчмас мулк реализация қилинганда олинган норезидент (сотувчи) даромадлари бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиши шарт2.

Ҳисоб-китоб Ўзбекистон норезиденти қайси валютада даромад олаётган бўлса, ўша валютада тузилади.

 

Сотувчининг даромади қандай аниқланади?

Норезидент томонидан Ўзбекистон ҳудудида жойлашган кўчмас мулк сотилганда, ҳужжатлар билан тасдиқланган, реализация қийматининг унинг харид қилиш қийматидан ошган суммасига солинади.

Шу сабабли агар сотувчи у илгари ушбу кўчмас мулкни харид қилган суммани тасдиқлайдиган ҳужжатни (мол-мулк олди-сотди шартномаси нусхасини) тақдим этса, у битимга солиқ солишда ҳисобга олинади. Кўчмас мулкни харид қилиш қиймати мол-мулкни олиш санасида ЎзР МБнинг курси бўйича даромад тўланган валютага ўтказилади. Бу реализация қилиш қиймати билан солиштириш учун қилинади. Агар кўчмас мулк уни харид қилиш қийматидан паст нархда сотилган бўлса, солиқ тўлаш мажбуриятлари вужудга келмайди.

Кўчмас мулкни олиш қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар сотувчида мавжуд бўлмаган тақдирда, уни реализация қилиш қиймати инвентаризация қиймати ҳамда реализация қилиш нархи ўртасидаги фарқ даромад деб эътироф этилади (Солиқ кодексининг 176-моддаси).

Бизнинг ҳолатдаги сотувчи норезидент даромадларига солиқ солиш тартиби Ўзбекистон билан сотувчи резиденти бўлган давлат ўртасида иккиёқлама солиқ солишга йўл қўймаслик тўғрисида битимнинг бор-йўқлигига боғлиқдир. Унинг қоидаларидан келиб чиқиб, чет эллик жисмоний шахслардан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш ўзаролик принципи бўйича тугатилиши ёки чекланиши мумкин.

Бундай битим йўқ бўлса, норезидентнинг даромадларига Ўзбекистоннинг солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ солинади. Жисмоний шахснинг – норезидентнинг Ўзбекистондаги даромадлар манбаидан олинган даромадларига манбада чегирмаларсиз 20 фоиз ставка бўйича солиқ солинади (Солиқ кодексининг 182-моддаси).

Чет эллик жисмоний шахсларнинг мол-мулки юридик шахслар – Ўзбекистон норезидентлари ёки жисмоний шахсларга (уларнинг резидентлик мақомидан қатъи назар) реализация қилишдан олинган даромадларига Солиқ кодексининг ­155-1-моддасида назарда тутилган солиқ солишнинг алоҳида тартиби қўлланади. У хоҳ юридик, хоҳ жисмоний шахс бўлсин, норезидентлар учун назарда тутилган, бу ҳол Солиқ кодексининг 194-моддасида мустаҳкамланган.

 

 

2-ҚАДАМ

СОЛИҚ ТЎЛАШ

Солиқ агенти – харидор нафақат норезидентдан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиши, балки уни тўлаши ҳам шарт. ДСИ ҳисоб-китоб тақдим этилган санадан эътиборан 3 иш куни ичида унга ҳисоб-китоб тақдим этилган санада МБ курси бўйича ҳисобланган миллий валютадаги солиқ суммаси кўрсатилган тўлов хабарномасини ёзиб беради.

ЖШДС олинган мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқи рўйхатдан ўтказилгунигача ва тўлов хабарномасида кўрсатилган муддатларда бюджетга тўланиши лозим.

ДСИ буни тасдиқловчи ҳужжат асосида солиқ агентига олинган мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқини рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этиладиган солиқ тўланганлиги тўғрисида маълумотнома беради.

 

 

3-ҚАДАМ

МУЛК ҲУҚУҚИНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ

Фуқаролик кодексининг 111-моддасига мувофиқ ер участкалари ва кўчмас мол-мулк билан боғлиқ барча битимлар давлат рўйхатидан ўтказилиши керак. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида низомнинг (ВМнинг 7.01.2014 йилдаги 1-сон Қарорига 1-илова, бундан кейин – Низом) 3-бандига кўра юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлари ушбу ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин кучга киради. Бусиз амалга оширилган кўчмас мулк билан боғлиқ битимлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Рўйхатдан ўтказувчи органлар харид қилинаётган мол-мулкка мулк ҳуқуқини рўйхатдан ўтказишни фақат даромад солиғи тўланганлиги тўғрисидаги маълумотнома тақдим этилган тақдирда амалга оширишади (Низомнинг ­42-банди). Шу тариқа, битимни охирига етказиш учун дастлабки 2 қадамдан ўтиш керак.

Хуллас, битим амалга оширилган, солиқ тўланган, мулк ҳуқуқи рўйхатдан ўтказилган.

 

Декларация тақдим этиш керакми?

Албатта, йўқ, чунки даромадлар тўғрисидаги декларацияни солиқ органларига резидентлар тақдим этадилар. Лекин агар чет эллик жисмоний шахс Ўзбекистон резидентига айланса, унда белгиланган тартибда даромадлари тўғрисида декларация тақдим этиш мажбурияти вужудга келади (Солиқ кодексининг 189-моддаси учинчи қисми). Агар у Ўзбекистонда доимий яшаб турган ёки жорий солиқ даврида якунланаётган ҳар қандай кетма-кетликдаги 12 ойлик давр ичида жами 183 кун ва ундан ортиқ муддат турган бўлса солиқ солиш мақсадида резидент деб эътироф этилади (Солиқ кодексининг 19-моддаси).

Ўзбекистон ҳудудида кўчмас мулкни реализация қилишдан чет эллик жисмоний шахсларнинг (ЎзР норезидентларининг) даромадларига солиқ солишнинг хусусиятлари ана шундай.

 

Анжелика НАМ,

«Norma Profi» эксперти.

 


1Бундан кейин сўз фақат жисмоний шахслар муносабатлари тўғрисида боради.

2Чет эл жисмоний шахсининг мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлари бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китоби шакли ва Ҳисоб-китобни тўлдириш тартиби МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 2-иловада келтирилган.

Прочитано: 2331 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика