Norma.uz

Пешиндан тунгача ишлаш

 

Биз олий ўқув юрти бакалавриатини тугатган ёш мутахассисни ишга қабул қиляпмиз. У ҳозир ўқишни магистратурада давом эттираётганлиги сабабли унга тўлиқсиз иш куни ва ярим ставкада маош тайинланди. Бироқ талаба оилавий ҳолатига кўра ишдан ташқари вақтда кўпроқ ишлаш ва бутун иш ҳақини олишни хоҳлаяпти. Маъмурият унинг хоҳишини инобатга олди ва 6 кундан иборат 40 соатлик иш ҳафтасини белгилади. Табелда 7, 7, 7, 7, 7, 5 соат кўрсатилади, меҳнат шартномасида эса соат 14.00 дан 21.00 гача, шанбада – соат 14.00 дан 19.00 гача иш вақти назарда тутилади.

Бизнинг ҳаракатларимиз қанчалик тўғри? Ходим қандай ариза ёзиши керак? Буйруқда қандай ҳужжатга асосланиш лозим?

Г.Абдужалилова,

КБ бошлиғи.

 

– Аввал тўлиқсиз иш вақти тўғрисида сўз юритсак.

Ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан ишга қабул қилиш чоғида ҳам, кейинчалик ҳам тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси белгилаб қўйилиши мумкин (Меҳнат кодексининг 119-моддаси биринчи қисми). Амалиётда ушбу меъёрдан кўпинча кундузги бўлимда таълим оладиган талабаларни ўқишдан бўш вақтда ишга қабул қилишни расмийлаштириш чоғида фойдаланилади.

Ишга қабул қилиш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Буйруқ чиқариш учун ходим билан тузилган меҳнат шартномаси (ариза эмас) асос бўлади (МКнинг 82-моддаси биринчи қисми).

Тўлиқсиз иш вақти шарти билан ишлаш ходимнинг йиллик асосий меҳнат таътилининг муддатини, меҳнат стажини ҳисоблашни ҳамда бошқа меҳнат ҳуқуқларини бирон бир тарзда чеклашга асос бўлмайди. Ишланган вақтга ёки ишлаб чиқарилган маҳсулотга мутаносиб равишда ҳақ тўланади.

Сизнинг мисолингизда ушбу талаблар бузиляпти. Тўлиқсиз иш вақтига қабул қилинган ходим амалда тўлиқ иш куни ва ҳафтасида меҳнат қилади.

Иш берувчи талабанинг ўқишдан бўш вақтда унга 8 соатлик иш кунини белгилаш тўғрисидаги аризасини қаноатлантириши мумкин, чунки меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида талабаларнинг ишлаши ва кундузги бўлимда ўқишини тақиқлаш ёки чеклаш мавжуд эмас. Уларнинг иш режими бошқа ходимлар учун белгиланган режимдан фарқ қилиши мумкин. Бунда битта мажбурий шартга риоя этилиши – иш ўқишдан бўш вақтда бажарилиши керак. Ушбу талабни меҳнат шартномасида қайд этиб қўйиш лозим. Тўлиқ иш вақти режимига риоя этилганида, шунингдек белгиланган меҳнат меъёрлари бажарилганда талаба 100% меҳнат ҳақи олиши мумкин.

 

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ, эксперт-юристимиз.

Прочитано: 2002 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика