Norma.uz

Шахсий транспорт хизматимизда

 

Корхона ходимга тегишли бўлган «Матиз»дан фойдаланади.

2015 йилда ундан хизмат мақсадларида фойдаланганлик учун компенсация миқдорини қандай белгилаш керак?

Т.Куклина,

бош бухгалтер.

– Шахсий автомобилдан хизмат мақсадлари учун (хизмат сафарларидан ташқари) фойдаланганлик учун компенсация тўлаш тартиби ВМнинг 2.04.1999 йилдаги 154-сон Қарори билан белгиланган. Унинг миқдори автомобиль двигателининг қувватига боғлиқ.

 

От кучи миқдори

 

Бир ой учун компенсациянинг чекланган миқдори

 

100 от кучидан юқори

 

Энг кам ойлик иш ҳақининг 4,5 баравари

 

70 от кучидан 100 от кучигача

 

Энг кам ойлик иш ҳақининг 3,5 баравари

 

70 от кучигача

 

Энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари

 

 

«Matiz» русумидаги автомобилнинг қуввати 70 от кучидан ошмайди. Шу сабабли 2015 йилда ундан фойдаланганлик учун ойлик компенсация миқдори қуйидагиларни ташкил этади:

январь–август ойларида – 236 800 сўм (118 400 х 2)1;

сентябрь–декабрь ойларида – 260 480 сўм (130 240 х 2)2.

Хизмат мақсадлари учун шахсий енгил автомобилларидан фойдаланадиган ходимларга компенсация тўлаш учун асос бўлиб корхона раҳбарининг буйруғи ҳисобланади. Унинг суммасини белгилаш учун ходим албатта автомобиль техпаспорти нусхасини тақдим этиши керак, унда от кучлари миқдори кўрсатилади.

Йил давомида ЭКИҲ ўзгарган тақдирда компенсация миқдори қайта ҳисоб-китоб қилиниши керак.

Унинг меъёрлар доирасидаги суммаси ўртача иш ҳақини ҳисоблаб чиқараётганда ҳисобга олинмайди ва унга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайди (Солиқ кодекси 171-моддаси иккинчи қисмининг 8-банди).

Қонун ҳужжатларида белгиланган нормалардан ортиқча тўланадиган хизмат мақсадлари учун шахсий автомобилдан фойдаланганлик учун компенсациялар ходимнинг жами даромадига киритиладиган ва ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинадиган компенсация тўловларига киради (Солиқ кодекси 174-моддасининг 11-банди).

 

Наталья ГРИШУТИНА, «Norma Profi» эксперти.

_______________________________________________

12015 йил 1 январдан ЭКИҲ 118 400 сўмни ташкил этган (Президентнинг 21.11.2014 йилдаги ПФ-4672-сон Фармони).

22015 йил 1 сентябрдан ЭКИҲ 130 240 сўмни ташкил этади (Президентнинг 26.08.2015 йилдаги ПФ-4751-сон Фармони).

 

Прочитано: 2025 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика