Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 01 / Хўжалик юритиш қоидалари

«А» ва «Б» МЧЖ таъсис этишди. «А» чиқиб кетди...

 

МЧЖни 2 юридик шахс ташкил этган. 1-муассисга жамият устав фондининг 51%и тегишли, 2-муассиснинг улуши эса – 49%. 1-муассис МЧЖ таркибидан исталган вақтда, бошқа иштирокчиларнинг розилигидан қатъи назар, чиқиш ҳуқуқидан фойдаланиш ниятини изҳор қилди.

МЧЖ уставига кўра иштирокчининг чиқиш тўғрисидаги аризаси олинган пайтдан бошлаб унинг улуши жамиятга ўтади. Ушбу ҳолда у чиқиб кетувчи улушининг ҳақиқий қийматини тўлаши ёки унинг розилиги билан шундай қийматда мол-мулкни унга бериши шарт.

«Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 22 ва 23-моддаларига кўра, ушбу иштирокчининг улуши жамиятнинг ўзига ўтади ва жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишидаги овоз бериш натижаларини аниқлаш чоғида ҳисобга олинмайди. 1-муассиснинг чиқиш тўғрисидаги аризасини олиб, 2-муассис ва жамиятнинг ўзи унинг чиқиши ва улушининг ҳақиқий қийматини тўлаш тўғрисида қарор қабул қилишди.

Қолган жамият муассиси томонидан МЧЖдан чиқиш тўғрисида ариза берган иштирокчисиз қарор қабул қилиниши қанчалик тўғри? Чиқиш тўғрисида ариза берган иштирокчи қайси пайтдан бошлаб жамият иштирокчилари таркибидан чиққан деб ҳисобланади?

Отабоев,

МЧЖ менежери.

 

– Ҳақиқатан ҳам, «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг (6.12.2001 йилдаги 310-II-сон, бундан кейин – Қонун) 8-моддаси биринчи қисмининг олтинчи хатбошисига мувофиқ, МЧЖ иштирокчилари жамият бошқа иштирокчиларининг розилигидан қатъи назар Қонунда ва жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган тартибда исталган вақтда жамиятдан чиқишга ҳақлидир.

Қонуннинг 22-моддаси бешинчи ва саккизинчи қисмларига биноан, чиқиб кетган иштирокчининг улуши иштирокчи томонидан уни олиш тўғрисида талаб изҳор этилган пайтдан бошлаб жамиятга ўтади. Жамият улушнинг охирги ҳисобот даври учун жамиятнинг бухгалтерия ҳисоботлари маълумотлари бўйича аниқланадиган ҳақиқий қийматини тўлаши ёки унинг розилиги билан унга худди шундай қийматдаги мол-мулкни асли ҳолида бериши шарт. Ушбу мажбурият улуш (улушнинг бир қисми) жамиятга ўтган пайтдан эътиборан 1 йил ичида, агар жамиятнинг уставида камроқ муддат назарда тутилган бўлмаса, бажарилиши шарт (Қонуннинг 22-моддаси тўққизинчи қисми).

Қонунга кўра улушни олиш талабини изҳор этган пайтдан бошлаб иштирокчи жамиятдан чиққан деб ҳисобланади ва, тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда, унинг бундай чиқиши бирор-бир қўшимча белгилашни (масалан, таъсис ҳужжатларига тегишли ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказишни) талаб қилмайди.

Жамиятингиз 1-муассиснинг ундан чиқиш тўғрисидаги аризасини олгандан кейин МЧЖнинг ягона муассиси бўлиб 2-муассис қолади. Қонуннинг 37-моддасига мувофиқ, бир иштирокчидан таркиб топган жамиятда умумий йиғилиш ваколатлари жумласига кирувчи масалалар юзасидан қарорлар унинг томонидан якка тартибда қабул қилинади ва ёзма равишда расмийлаштирилади. Буларнинг ҳаммаси ундан 1-муассиснинг чиқиб кетиши билан боғлиқ қарор қабул қилиш учун жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишини ўтказиш имкониятини истисно этади. Агар бундай йиғилишни ўтказиш мумкин бўлганда ҳам, Қонуннинг 23-моддаси биринчи қисми маъносига кўра чиқиб кетган муассиснинг жамиятга ўтган улуши йиғилишда овоз бериш натижаларини аниқлаш чоғида ҳисобга олиб бўлмайди.

Шу боис, 1-муассиснинг жамиятдан чиқиши, унга улушнинг ҳақиқий қийматини тўлаш ва уставга тегишли ўзгартиришлар киритиш тўғрисида қарор қабул қилишга директор тимсолида ушбу жамият иштирокисиз 2-муассисгина ваколатлидир. Бундай қарор эса тўғри ҳисобланади, бундан қуйидаги ҳолатлар мустасно.

Шуни ёдда тутиш лозимки, Қонуннинг 7-моддаси бешинчи қисмига биноан, жамият ягона иштирокчи (сизнинг ҳолатингизда у – 2-муассис) сифатида битта шахсдан иборат бошқа жамиятга эга бўлиши мумкин эмас. Бир акциядордан иборат акциядорлик жамияти жамиятнинг ягона иштирокчиси бўлган ҳоллар бундан мустасно.

Шу боис, юридик шахс (2-муассис) масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли жамият ҳисобланса ва бунда бир шахс – иштирокчидан иборат бўлса, 2-муассис (сизнинг МЧЖ ягона иштирокчиси сифатида) қабул қилган қарор тўғри бўлмайди.

 

Камол МУЗАФФАРОВ,

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 2387 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика