Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 01 / Божхона

Олиб кирувчига боғлиқ эмас

 

Биз Россия компанияси билан озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беришга контракт туздик. Юк келиб тушди, биз уни 74-режимга жойлаштирдик, у ҳозиргача божхона омборида турибди, чунки ўзбек тилидаги маркировкаси йўқ. Шу муносабат билан уни бошқа мамлакатга реэкспорт қилиш масаласи юзага келди. Бироқ етказиб берувчи ушбу таомилни у олдиндан ҳамкорлик қилиб келаётган учинчи тараф амалга оширишини хоҳлаяпти.

Биз импорт қилган товарни бошқа юридик шахс реэкспорт қилишга ҳақлими? Ким экспорт қилишга рухсатнома беради, ушбу режимда жойлаштиришнинг қандай жиҳатлари бор? Бунда экспорт контрактини расмийлаштириш керакми?

А.Мирзобаҳромов.

 

...ОЛИБ КИРИШГАЧА МАРКИРОВКА ҚИЛИНГ

Аввало шуни айтиш лозимки, ҳақиқатан ҳам, товарнинг бир қисми бўлган ва унинг қийматига кирувчи истеъмол упаковкасида (идишда) бевосита чакана савдога тушувчи товарлар мажбурий тартибда маркировка қилиниши керак. Мазкур таомил 2013 йил 1 июлдан бошлаб Вазирлар Маҳкамасининг 13.05.2013 йилдаги 127-сон Қарори ушбу жорий этилган. Қарор ушбу Ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан давлат тилида маркировка қилиниши шарт бўлган импорт қилинадиган истеъмол товарларининг айрим турлари рўйхати тасдиқланган. Ушбу таомилни Ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан давлат тилида маркировка қилиниши шарт бўлган импорт қилинадиган истеъмол товарларининг айрим турларини маркировка қилиш ва божхонада расмийлаштириш қоидалари (5.02.2014 йилдаги 22-сон ВМҚга 1-илова) тартибга солади.

 

Маълумот учун! Импорт қилувчи давлат тилида маркировка қилиниши шарт бўлган товар Ўзбекистонга олиб кирилгунга қадар импорт қилиш юзасидан ўзи тузадиган контракт шартларида товарни давлат тилида маркировка қилиш талабини назарда тутиши керак. Акс ҳолда маркировка қилинмаган товарлар «Эркин муомала (импорт) учун чиқариш» божхона режимида божхонада расмийлаштирилишига йўл қўйилмайди.

 

...АКС ҲОЛДА РЕЭКСПОРТ ҚИЛИНГ

Божхона кодексининг 20-моддасида белгиланишича, реэкспорт шундай режимки, бунда чет эл товарлари Ўзбекистондан импорт божлари ва солиқлар ундирилмасдан ёки қайтарилмасдан ҳамда иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмасдан олиб чиқилади. Унинг принциплари ва тартиби Реэкспорт божхона режими тўғрисида низом (АВ томонидан 2.05.2002 йилда 1134-сон билан рўйхатдан ўтказилган, бундан кейин – 1134-сон Низом) билан белгиланган. Унинг 3-бандига кўра товарлар қайси шахс томонидан олиб кирилганидан қатъи назар, ҳар қандай шахс томонидан реэкспорт режимига жойлаштирилиши мумкин.

Реэкспорт режими орқали аввал вақтинча олиб кириш; божхона ҳудудида қайта ишлаш; 1134-сон Низомнинг 5-банди талабларига риоя этилганда, импорт (эркин муомалага чиқариш); божхона омбори; вақтинча сақлаш; бож олинмайдиган савдо дўкони; йўқ қилиш божхона режимларида жойлаштирилган товарлар олиб чиқилиши мумкин. Илгари божхона омбори режимида жойлаштирилган товарларни олиб чиқишга (реэкспорт қилишга) рухсат бериш тўғрисидаги қарор божхона расмийлаштируви учун зарур бўлган охирги ҳужжат тақдим қилинган санадан эътиборан 5 кун ичида ҳудудий божхона хизмати бошлиғи ёхуд унинг ўринбосари томонидан қабул қилинади. Қарор қабул қилиш қийин бўлган ҳолларда божхона органи ҳужжатларни ДБҚга юбориши мумкин. Бунда юқори божхона органларида кўриб чиқишнинг умумий муддати 10 кундан ошмаслиги керак.

Реэкспорт қилинадиган товарларни олиб чиқишга рухсат олиш учун шахс божхона органига божхона юк декларацияси ва контракт илова қилинган, эркин шаклда ёзилган ариза билан мурожаат қилиши лозим.

Реэкспорт режимида олиб чиқиладиган товарлар Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (АВ томонидан 3.11.1999 йилда 834-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ декларацияланади. Товарлар реэкспорт божхона режимида жойлаштирилаётганда божхона юк декларациясининг баъзи устунларини тўлдириш хусусиятлари 1134-сон Низомга иловада келтирилган.

Сизнинг ҳолатда экспорт контрактини тақдим этиш талаб қилинмайди, БЮД С-устунининг ­1-банди эса тўлдирилмайди.

 

ҲЕЧ ҚАНДАЙ ИККИЛАНИШЛАРСИЗ

Товарларни реэкспорт режимида жойлаштириш учун икки шартга риоя этилиши зарур. Биринчидан, товарлар аввал божхона ҳудудига олиб кирилган бўлиши керак. Уларни олиб чиқиш санаси бўлиб, божхона мақсадлари учун зарур бўлган охирги ҳужжат қабул қилинган кун, олиб кириш вақти бўлиб эса олиб кирилганда божхона декларацияси қабул қилинган кун, у йўқ бўлган тақдирда – олиб чиқиш куни бўлиб, тегишли ҳужжатларда кўрсатилган, республиканинг божхона чегарасини кесиб ўтган кун эътироф этилади. Божхона декларацияси бўлмаган ёки божхона чегарасини кесиб ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлмаган тақдирда, товарларни олиб кириш вақти бўлиб улар тайёрланган кун ҳисобланади (агар фақат тайёрланган ой кўрсатилган бўлса, бундай кун бўлиб ушбу ойнинг биринчи санаси, агар йил кўрсатилган бўлса – ушбу йилнинг 1 январи ҳисобланади). Товарлар ва транспорт воситаларини тайёрлаш санасини аниқлашнинг имкони бўлмаса, улар экспертиза қилиниши мумкин. Реэкспорт режимига жойлаштириладиган товарларнинг бирхиллиги, уларни олиб кириш факти ва вақти, шунингдек ушбу товарлар аввал олиб чиқилганлиги исботи божхона органи мансабдор шахсларида асллиги ва ҳақиқийлиги бўйича шубҳа уйғотмайдиган усул билан тасдиқланиши керак. Кўрсатилган ҳолларни исботлаш мажбурияти манфаатдор шахсга юклатилади.

Шуни назарда тутиш лозимки, реэкспорт қилинадиган товарлар олиб кириш вақтидаги ҳолатида бўлиши керак. Бу реэкспортнинг иккинчи мажбурий шарти. Табиий эскириши ёхуд нормал шароитлардаги ташиш ва сақлашда йўқотишлар бундан мустасно. Товарлар Ўзбекистон божхона ҳудудида жойлашган даврда уларга нисбатан уларни сақлашни таъминлаш, кичик таъмирлаш, шу жумладан тартибга солиш ва шу каби операциялар, ушбу операциялар натижасида бундай товарларнинг олиб кирилган вақтдаги қиймати ошмаслиги шарти билан, қўлланилади. Авария ёки енгиб бўлмайдиган куч таъсири остида товарнинг сифати ёмонлашган ҳолларда, улар ушбу далил шубҳа уйғотмайдиган усулда исботлангандагина реэкспорт режимига жойлаштирилади.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 2495 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика