Norma.uz
Книги
«Трудовое законодательство Республики Узбекистан» (сборник нормативно-правовых актов) на узбекском и русском языках

Электронное издание представляет собой сборник нормативно-правовых актов по трудовому законодательству

РАСЧЕТЫ С ПЕРСОНАЛОМ II ТОМ ОСОБЕННОСТИ ОПЛАТЫ ТРУДА

В книге рассмотрены вопросы оплаты труда отдельных категорий работников, в отдельных сферах и случаях. В частности, раскрыты особенности оплаты труда совместителей, сезонных работников и надомников — действующие ограничения при приеме на работу совместителей, начисление им заработной платы при повременной и сдельной форме оплаты труда, виды сезонных работ и расчеты с работниками-сезонщиками, особенности организации надомного труда и выгоды работодателей при использовании труда надомников, возмещение расходов надомников и оплата их труда.

Налоговое законодательство Республики Узбекистан Сборник нормативно-правовых актов

Данное электронное издание по сути представляет собой сборник нормативно-правовых актов по налоговому законодательству Республики Узбекистан. В него вошли все законы, указы, постановления, распоряжения Президента Республики Узбекистан, постановления и распоряжения Кабинета министров Республики Узбекистан, зарегистрированные Министерством юстиции Республики Узбекистан, а также иные нормативные акты, в том числе ведомственные и местные, касающиеся вопросов налогообложения.

Годовой отчет–2013

Издательство «Norma» предлагает новую электронную книгу для бухгалтеров. В пособии специалисты подробно, по строкам баланса, разъясняют порядок учета финансово-хозяйственных операций и их налоговые последствия. Разъяснения сопровождаются актуальными примерами и конкретными расчетами, с учетом всех изменений и дополнений, внесенных в законодательство.

Электронная книга Сборник договоров

В предлагаемом сборнике представлены типовые и примерные формы договоров, утвержденные нормативными актами, а также примерные формы договоров, разработанные экспертами-юристами ООО «Norma».

Практика бухгалтерского учета (в 2 томах)

В книге излагаются основы организации и техника ведения бухгалтерского учета. В каждом разделе содержатся методические рекомендации, правовая информация, разъяснения особенностей учета, оприходования и налогообложения рассматриваемых объектов: основных средств, нематериальных активов, финансовых инвестиций и др.

Электронный комментарий к Налоговому кодексу

Издательство «Norma» выпустило электронную книгу «Комментарий (постатейный) к Налоговому кодексу Республики Узбекистан. Общая часть» с учетом всех изменений и дополнений в законодательстве (на русском языке).

Годовой отчет–2012

Издательство «Norma» реализует электронную книгу «Годовой отчет–2012», подготовленную специалистами «Norma Ekspert», на русском языке с учетом всех изменений и дополнений, внесенных в законодательство.

3000 бухгалтерских проводок

Издательством «Norma» совместно с ООО «Norma Hamkor» выпущена в свет электронная версия книги 3000 бухгалтерских проводок.

Краткий семейный справочник о наследстве и наследовании

В справочнике подробно рассмотрены вопросы наследования, приведены статьи Гражданского кодекса и образцы завещаний, приведены конкретные примеры.

Вышел комментарий к Налоговому кодексу

В издательстве "Norma" вышел в свет подробный постатейный комментарий к Особенной части Налогового кодекса Республики Узбекистан.

Дом, в котором мы живем

Издательство «Norma» выпустило новую брошюру, которая поможет грамотно урегулировать жилищно-коммунальные проблемы.

Годовой отчет – 2011

Ваш помощник в составлении годового отчета стал еще удобнее

«Солиқ ва божхона хабарлари», №22, 2017й. 30 май

Ташаббус–2017
  • Ўз ишининг усталари

    Тошкентда тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар ўртасида «Ташаббус–2017» йигирма биринчи йиллик кўрик-танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди. 22 майда ҳакамлар ҳайъати якунларни чиқарди. «Йилнинг энг яхши тадбиркори» номинациясида Аҳаджон Шукуров – Тошкент вилоятидаги «Torimed Pharm» фармацевтика корхонаси раҳбари ғолиб чиқди. Бухоро вилоятидан Аҳмад Арабов йилнинг энг яхши ҳунарманди деб эътироф этилди. Андижон вилоятидан Фахриддин Исмоилов эса йилнинг энг яхши фермери бўлди. Уларнинг ҳар бири Президентнинг анъанавий соврини – «Спарк» автомобилини олди.

Обуна–2018
  • Азиз муштарийлар!

    «NORMA» газеталари бирлашган таҳририяти анъанага кўра 2018 йил учун обуна кампаниясини бошлайди. Сизга «Солиқ ва божхона хабарлари», «Норма маслаҳатчи», «Налоговые и таможенные вести», «Норма» газеталари ва «top» реклама журналига офисдан чиқмаган ҳолда обунани расмийлаштиришни таклиф этамиз.

Ҳужжатли расмийлаштириш
  • Товар – ўзимники, дўкон – бировники

    Бизнинг МЧЖ ишлаб чиқарувчи корхонадан (у буюртмамизга кўра тўқимачилик трикотаж маҳсулотларини тикади) логотипимиз туширилган товарни сотиб олади. Бизда НКМ ва терминал бор, бироқ турғун савдо шохобчаси йўқ. НКМ юридик манзил бўйича рўйхатдан ўтказилган. Биз барча товарларни савдо корхонасига (савдо шохобчасига) унинг дўконида сотиш учун топширмоқчимиз. Товарларимиз уларнинг НКМ ва терминалидан фойдаланган ҳолда сотилади. Бинобарин, томонлар ўртасида дастлабки шартнома тузилади, унга мувофиқ савдо шохобчаси товаримизни сотади ва биздан хизматлар учун ажратмалар олади. 1. Товаримизни сотиш учун савдо шохобчаси билан қандай шартнома (ижара, хизматлар кўрсатиш ёки бошқа) тузиш зарур? 2. Агар савдо шохобчасининг НКМ ва терминали орқали сотилса, уни қандай расмийлаштириш (ҳужжатлар билан) лозим?

  • Шартлар ўзгарганда шартномани ўзгартиринг

    Жамият (МЧЖ) солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини қўллайди. Айни пайтда молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбалари ҳисобига, шу жумладан 2016 йилдан ўтаётган тендер савдолари асосида; тўғридан-тўғри шартномалар бўйича амалга оширилаётган объектлар бўйича қурилиш-монтаж ишларини бажармоқда. Солиқ қонунчилигидаги ўзгартиришларга (27.12.2016 йилдаги ЎРҚ-417-сон) мувофиқ, кўрсатилган объектлар ҚҚС ҳисоблаб ёзилган ва тўланган ҳолда бухгалтерия ҳисобига олинади. Ўтган йилдан ўтаётган объектлар бўйича амалдаги шартномаларга шартнома қиймати қисмида Солиқ кодексининг 349-моддасига тузатишлар киритилиши муносабати билан ҚҚС суммасига ўзгартиришлар киритилиши керакми?

Солиқ солиш
  • Тайёрлов – савдо эмас

    Корхона (МЧЖ) жисмоний шахслардан ферментланмаган тамаки хом ашёсини харид далолатномасига кўра сотиб олади ҳамда пластик карточкаларга ўтказиш ёхуд уларнинг аризаларига биноан эҳтиёжлари (фарзандларининг олий ўқув юртида контракт асосида ўқиши ва б.) учун ҳақ тўлаш ҳисобига ўтказиш йўли билан ҳисоблашади. Кейинчалик хом ашёни Қозоғистонга валютага экспорт қиламиз. Улгуржи савдога лицензиямиз йўқ. 1. Жисмоний шахслардан ферментланмаган тамаки хом ашёсини сотиб олиш қандай фаолият турига киради – улгуржи савдогами ёки ¬тайёрлов фаолиятигами? 2. Улгуржи савдога лицензиямиз бўлмай туриб ушбу фаолият билан шуғулланишга ҳақлимизми? 3. Экспортдан тушган тушумга қандай ставкада (5 ёки 33%) ЯСТ солиниши керак?

  • Интизомли солиқ тўловчиларга – кенг имкониятлар

    Республикамизда хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги тўсиқ ва чекловларни бартараф этиш бўйича бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

  • ЖШДС: фақат резидентларга имтиёзлар

    Ташкилотимизда Туркманистон фуқароси меҳнат шартномасига асосан ишлайди, Солиқ кодексининг 182-моддасига мувофиқ унинг иш ҳақидан 20% миқдорида даромад солиғи ушлаб қолинади. У Афғонистон Республикасида вақтинча бўлган қўшинларнинг чекланган контингенти таркибида хизматни ўтаганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этди. Иккинчи ҳолат: ходим – у ҳам Туркманистон фуқароси, Чернобиль АЭСдаги авария оқибатларини тугатиш қатнашчиси. Солиқ кодексининг 180-моддасига мувофиқ норезидент ходимларнинг даромадларига имтиёзлар қўлланадими?

  • Кўп тармоқлилар учун солиқлар

    Жамият (МЧЖ) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини (тариқ, пахта, сабзавотлар) ҳокимлик бунинг учун ажратган ер участкасида етиштиради, шунингдек автомобилларга техник хизмат кўрсатиш билан шуғулланади. Асосий фаолият тури – қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ҳисобланганлиги учун МЧЖ ягона ер солиғини, хизматлар кўрсатиш бўйича эса – ЯСТни тўлайди. Жамият инвестициялар ҳисобига қўшимча равишда болалар ва аёллар ички кийимларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Ходимлар сони 103 кишига етди. 2017 йил якунларига кўра ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажмида енгил саноат маҳсулотлари (тикув буюмлари) улуши кўпроқ бўлиши кутилмоқда. 1. Агар асосий фаолият тури ички кийимлар ишлаб чиқариш бўлса, ходимлари сони 103 кишини ташкил этган жамият йирик корхонага айланиб қолмайдими? 2. Агар тикув буюмларини сотиш ҳажми ўз кучи билан етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишдан олинган тушумдан ошса, корхона қандай солиқларни тўлаши керак бўлади? 3. У ягона ер солиғини тўлайдими? 4. Президентнинг ПҚ-1050-сон қарорига мувофиқ имтиёзлар қўлланадими?

  • Касса дафтарини қандай қилиб тўғри ёпиш мумкин?

    Ташкилот чакана савдо билан шуғулланмай қўйди, барча касса аппаратларини топширди ва солиқ инспекциясидан уларни топширганлиги ҳақида хат олди. Ташкилот филиаллари жойлашган жойлардаги айрим солиқ инспекцияларида ўтказилган охирги операциядан кейин касса дафтарига муҳрлар қўйилган. Бошқаларида эса касса дафтари ёпилганлиги ҳақида билдиришнома борлигини рўкач қилиб, муҳр қўймаяптилар. Солиқ органлари касса дафтарида у ёпилганлигини қайд этишлари ва охирги ёзувдан кейин муҳр қўйишлари керакми?

  • Хорижий ваколатхона: солиқлар ва ҳисоботлар

    Ўзбекистонда фармацевтика компанияси ваколатхонасини очиш режалаштирилмоқда. 1. Жисмоний шахс билан нотурар жой фондига ўтказилган квартиранинг ижара шартномаси тузилади. Унга коммунал хизматларни қоплаш ва Интернет қиймати киритилади. Ваколатхона тўлов манбаида солиқ тўлаши ва жисмоний шахснинг ижарадан даромадлари бўйича ДСИга унинг юзасидан ҳисобот топшириши керакми? Агар керак бўлса, коммунал хизматларни қоплаш ва Интернет қиймати солиқ солинадиган базага киритиладими, солиқ солиш мақсадида нотурар жой мулки учун ижара тўловининг энг кам ставкаларини қўллаш зарурми? 2. Ваколатхона штатида ЎзР норезидентлари бўлганда ЎзРда ва унинг ҳудудидан ташқарида олинган даромадларидан қайси солиқлар ва мажбурий тўловлар, қандай ставкаларда тўланади? 3. Ваколатхона қандай ҳисобот топширади?

Амалий бухгалтерия
  • Аванс тариқасидаги таътил пули: ишдан бўшатишда ушлаб қолиш

    Ходим келишилган жадвалга биноан жорий иш йили учун 2016 йил июнда навбатдаги меҳнат таътилини расмийлаштирди. Оилавий шароитига кўра ўша йилнинг ноябрида ишдан бўшади. Агар илгари аванс тариқасида таътил пули ҳисоблаб ёзилган бўлса, ишдан бўшаётганда ходимнинг қарзи суммасини қандай ҳисоблаш керак?

  • МЧЖ оилавий корхонага айланганда

    Корхонанинг (МЧЖ) устав фондида 80% ва 20% улушга эга иккита муассиси бор. 20% улушга эга муассис уни иккинчи муассиснинг қариндошига оилавий корхона ташкил этиш учун беряпти (ҳадя шартномасига кўра). Корхонамизнинг асосий фаолият тури макарон маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳисобланади. Молиявий ҳисобот кўрсаткичлари: устав фонди – 6 млн сўм; текинга олинган мол-мулк – 250 млн сўм; жамғарилган зарарлар – 21 млн сўм; жами соф активлар – 235 млн сўм. Текинга олинган мол-мулк учун ягона солиқ тўлови тўланган (бошқа даромад учун бўлганидек). 1. МЧЖ оилавий корхонага ўзгартирилаётганда соф активлар ва устав фонди ўртасидаги фарқ суммасини устав фондини кўпайтиришга йўналтириш мумкинми? 2. Бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келади? 3. МЧЖ оилавий корхонага ўзгартирилаётганда қандай ҳисоботларни кимга тақдим этиш зарур?

Солиқ навигатори
Ижара муносабатлари
  • Молиявий ижарани ҳисобга оламиз

    Корхонамиз ҳар ой ижара тўловини тўлаш шарти билан 5 йил муддатга кўчмас мулкни (нон-булка цехи) ижарага олиш шартномасини тузмоқда. Шартномада унинг муддати тугаши билан ижарага олувчи ушбу объектни унинг бозор қийматидан 20% паст нархда сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлиши қайд этилган. Ижарага берувчи ва ижарага олувчи ЯСТ тўловчилари ҳисобланади. Улар Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 2-бандида назарда тутилган корхоналарга кирмайдилар. 1. Кўчмас мулкни кейинчалик сотиб олиш шарти билан 5 йилга ижарага бериш шартномаси молиявий ижара шартномаси ҳисобланадими? 2. Мол-мулк ижарага берилган даврда қайси корхона балансида ҳисобда туриши керак? 3. Мол-мулкни кадастр хизматида ижарага олувчи номига қайта расмийлаштириш зарурми? 4. Агар ижарага берилган мол-мулк ижарага олувчининг балансида ҳисобда туриши керак бўлса, у ҳолда қандай санадан бошлаб: мол-мулкни қабул қилиш-топшириш далолатномаси имзоланган кундан ёки кадастрда расмийлаштирилган (агар бу мажбурий бўлса) санаданми? 5. Энг кам ЯСТни ҳисоблашда ижара объекти майдонини қайси корхона акс эттириши керак? 6. Ушбу операцияларда қандай бухгалтерия проводкалари қилинади?

Божхона
  • Тадбиркорликка кенг имконият бериб...

    Бугун юртимизда тадбиркорларнинг сафи тобора кенгайиб бораётир. Уларга давлат органлари томонидан таклиф этилаётган интерактив хизмат турларининг кўпаяётгани ҳам бу борада яхши омил бўлмоқда. Олий ҳарбий божхона институтида ташкил этилган «Интерактив хизматлар – божхона органлари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги муносабатларнинг янги босқичи» мавзуидаги илмий-амалий конференцияда шулар ҳақида сўз борди.

  • Нега товар узоқ сақланди?

    Товарларни божхона режимига жойлаштириш, хусусан, импорт товарлар таркибини танқидий таҳлил қилиш, импорт ўрнини босувчи маҳаллийлаштирилган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни кенгайтириш, божхона омборларида узоқ вақтдан буён сақланаётган маҳсулотларни тўлиқ инвентаризациядан ўтказиш долзарб масалалардан ҳисобланади.

Жавоб берамиз
  • Хатони бири қилса, жавобни бошқаси ҳам берадими?

    МЧЖнинг шаҳар ҳудудида бир нечта дорихонаси мавжуд. Назорат қилувчи органлар томонидан ўтказилган рейдларда дорихоналарнинг бирида ҳуқуқбузарлик аниқланди. Мазкур ҳуқуқбузарлик сабабли МЧЖнинг барча дорихоналарида лицензиянинг амал қилиши 10 кун муддатга тўхтатиб қўйилди. Бир дорихонадаги ҳуқуқбузарлик учун барча дорихоналар фаолиятини тўхтатиб қўйиш қонунийми?

  • Фирмага керак бўлса

    Хусусий корхона ходимнинг ўқиш ҳақини тўлади, ўқиш харажатлари корхона харажатлари сифатида ҳисобдан чиқарилди. Бугунги кунда ходимнинг иш ҳақи камлиги инобатга олинса, корхона ходим билан қарз шартномасини тузмай туриб, унинг ўқиш харажатларини корхона харажатлари сифатида ҳисобга олиши мумкинми? Агар мумкин бўлмаса, 2015–2016 йиллар учун бухгалтерия проводкаларида ушбу харажатлар қандай акс эттирилади?

Ҳуқуқ майдонида
  • Божхона интеллектуал мулк ҳимоясида

    Интеллектуал мулк борган сари умумжаҳон бозорида аҳамиятли товарга айланмоқда. Товар ва хизматларда мужассам топган интеллектуал мулк объектлари уларнинг сифати, нархи ва рақобатбардошлигини ошириб, бу билан уларнинг эгаларига бир талай афзалликлар беришга қодир. Шу билан бирга ушбу объектларнинг ҳуқуқий ҳимояланмаганлиги борган сари яққол кўзга ташланмоқда, бу хил товар ва хизматларга доир мутлақ ҳуқуқлар эгасининг ижозати ва розилигисиз улардан осонгина нусха кўчириляпти, кўпайтириляпти ҳамда тарқатилмоқдаки, натижада улар эгасини қонуний даромадлардан маҳрум этяпти. Бундай нохушликларга йўл қўймаслик учун нафақат ўз интеллектуал мулк объектининг ҳуқуқий муҳофазасини таъминлаш, балки ўз ҳуқуқларини пухталик билан ҳимоя қилиш ҳам жуда муҳим. Ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш усулларидан бири интеллектуал мулк объектларини Давлат божхона қўмитаси мазкур товарларни Ўзбекистон божхона чегаралари орқали олиб ўтишнинг божхона назоратини амалга ошириш учун юритадиган Реестрда рўйхатдан ўтказишдир. ДБҚда интеллектуал мулк (ИМ) объектларининг ҳуқуқ эгалари, импортчилар, божхона брокерлари ва ОАВ вакиллари билан ўтказилган учрашувда интеллектуал мулк божхона назоратининг ушбу ва бошқа жиҳатлари ҳақида сўз борди.

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика