Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 22 / Ҳужжатли расмийлаштириш

Товар – ўзимники, дўкон – бировники

 

Бизнинг МЧЖ ишлаб чиқарувчи корхонадан (у буюртмамизга кўра тўқимачилик трикотаж маҳсулотларини тикади) логотипимиз туширилган товарни сотиб олади. Бизда НКМ ва терминал бор, бироқ турғун савдо шохобчаси йўқ. НКМ юридик манзил бўйича рўйхатдан ўтказилган. Биз барча товарларни савдо корхонасига (савдо шохобчасига) унинг дўконида сотиш учун топширмоқчимиз. Товарларимиз уларнинг НКМ ва терминалидан фойдаланган ҳолда сотилади. Бинобарин, томонлар ўртасида дастлабки шартнома тузилади, унга мувофиқ савдо шохобчаси товаримизни сотади ва биздан хизматлар учун ажратмалар олади.

1. Товаримизни сотиш учун савдо шохобчаси билан қандай шартнома (ижара, хизматлар кўрсатиш ёки бошқа) тузиш зарур?

2. Агар савдо шохобчасининг НКМ ва терминали орқали сотилса, уни қандай расмийлаштириш (ҳужжатлар билан) лозим?

Ш.Саидова.

 

1

Сизнинг ниятингизга энг мос келувчи вариант – воситачилик шартномасини тузиш. Воситачилик шартномаси бўйича бир тараф (воситачи) иккинчи тарафнинг (комитент) топшириғи бўйича ўз номидан, бироқ комитент ҳисобидан бир ёки бир неча битимни ҳақ эвазига тузиш мажбуриятини олади (ФКнинг 832-моддаси).

 

МИСОЛ. «А» корхонаси «Б» корхонаси билан воситачилик шартномасини тузади, унга кўра «Б» корхонаси «А» корхонасининг товарларини муайян ҳақ эвазига сотиши керак. «Б» корхонаси товарни сотишдан тушум суммасини ўзининг ҳақини чегириб қолган ҳолда «А» корхонасига қайтаради.

 

Сиз шартномада товарнинг энг паст (энг юқори) чекланган нархини белгилашга ҳақлисиз, воситачи уни бундан паст (юқори) нархда сотишга ҳақли бўлмайди. Ёхуд воситачи ўзгартиришга ҳақли бўлмаган товарнинг қатъий белгиланган нархини белгилашингиз мумкин. Шартномада тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, жавобгарлигини ҳам аниқ қайд этиш зарур. Воситачининг комитент олдида ҳисобот беришини назарда тутиш мақсадга мувофиқ. (Воситачилик шартномаси намуналари «Norma. ЎзР қонунчилиги» АҚТ – «Ҳуқуқий ҳужжатлар намуналари» – «Мавзувий жамланмалар. Қўллашга оид тавсиялари билан келтирилган ҳужжатлар намуналари» – «Воситачилик»да келтирилган.)

 

2

Товарни воситачига бераётганда топширилаётган товар тури ва сонини кўрсатган ҳолда қабул қилиш-топшириш далолатномасини тузиш зарур. Агар товар воситачининг назорат-касса машинаси (НКМ) ва ҳисоб-китоб терминалидан фойдаланган ҳолда сотилса, воситачи сотилган товар учун ҳисоботни тақдим этаётганда унга НКМ чеклари ва ҳисоб-китоб терминалининг слиплари нусхаларини илова қилишини шартномада қайд этиш мумкин.

Шартномада воситачининг ҳисоботлари юзасидан қуйидагиларни ҳам белгилаш мумкин:

► тақдим этиш даврийлиги: ҳар ҳафтада, ҳар ойда ёки товарнинг ҳар битта туркуми сотилгандан кейин ва ҳ.к.;

► тақдим этиш муддати (масалан, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5 куни ичида ва ҳ.к.);

► ҳисобот мазмунига асосий талаблар (воситачи амалга оширган олди-сотди шартномаларининг сони, турлари тўғрисида ахборот, битимларни тузиш санаси ва шартлари, контрагентлар номи, битимлар бўйича олинган маблағлар суммаси, барча тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда қилинган харажатлар рўйхати ва ҳ.к.).

 

Сабоҳат СУЛТОНОВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1586 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика