Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 22 / Солиқ солиш

Тайёрлов – савдо эмас

 

Корхона (МЧЖ) жисмоний шахслардан ферментланмаган тамаки хом ашёсини харид далолатномасига кўра сотиб олади ҳамда пластик карточкаларга ўтказиш ёхуд уларнинг аризаларига биноан эҳтиёжлари (фарзандларининг олий ўқув юртида контракт асосида ўқиши ва б.) учун ҳақ тўлаш ҳисобига ўтказиш йўли билан ҳисоблашади. Кейинчалик хом ашёни Қозоғистонга валютага экспорт қиламиз. Улгуржи савдога лицензиямиз йўқ.

1. Жисмоний шахслардан ферментланмаган тамаки хом ашёсини сотиб олиш қандай фаолият турига киради – улгуржи савдогами ёки ­тайёрлов фаолиятигами?

2. Улгуржи савдога лицензиямиз бўлмай туриб ушбу фаолият билан шуғулланишга ҳақлимизми?

3. Экспортдан тушган тушумга қандай ставкада (5 ёки 33%) ЯСТ солиниши керак?

Я.Солиҳов,

бухгалтер.

 

1

Жисмоний шахслардан ферментланмаган тамаки хом ашёсини сотиб олиш тайёрлов фаолияти ҳисобланади.

Тайёрлов ташкилотлари деганда тай­ёрлаш, сақлаш ва қайта ишловчи корхоналарга сотиш мақсадида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилардан, шунингдек деҳқончилик ва чорвачиликка мансуб қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини аҳолидан харид қилувчи субъектлар тушунилади (Низом, ВМнинг 4.09.2003 йилдаги 383-сон қарорига 1-илова). Тайёрлов фаолиятида контрактация шартномаси расмийлаштирилиши керак. Унга мувофиқ хўжалик тайёрловчига – қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ёки сотиш учун харид қилувчи шахсга бундай маҳсулотларни келишилган муддатларда сотиш мажбуриятини олади, у эса муай­ян нарх бўйича келишилган муддатларда ҳақ тўлаб ушбу маҳсулотларни сотиб олиш мажбуриятини олади (Низомнинг 3-банди). Расмийлаштирилган шартнома жисмоний шахс – тамаки хом ашёсини етиштирувчи билан нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилиш учун ҳам асос бўлади. Сотиб олинаётган хом ашё номи, миқдори, нархи, шунингдек хом ашёни етказиб берувчининг паспорт маълумотлари, пропискаси ҳақидаги маълумотлар кўрсатилган товар-моддий бойликларни сотиб олиш далолатномаси юкхат-ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжат сифатида расмийлаштирилган бўлиши керак.

Агар корхонангиз келгусида қайта сотиш мақсадида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилардан ферментланмаган, яъни саноат ишловидан ўтмаган тамаки хом ашёсини сотиб олса (тамаки қишлоқ хўжалиги экини ҳисобланади, бинобарин, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига киради), сиз тайёрлов ташкилотига кирасиз.

 

2

Тайёрлов фаолиятига савдо фаолияти сифатида қаралмайди (Солиқ кодексининг 350-моддаси). Шу сабабли уни амалга ошириш учун улгуржи савдога лицензия талаб этилмайди.

 

3

Шуни инобатга олиш лозимки, солиқ солиш мақсадида тайёрлов ташкилотларида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушум деганда ялпи даромад тушунилади (Солиқ кодексининг 355-моддаси). У реализация қилинган товарларнинг харид қиймати билан сотиш қиймати ўртасидаги фарқ сифатида ҳисоблаб чиқарилади ва унга 33%лик ставкада ЯСТ солинади. Шу сабабли ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базани ҳисоблаб чиқариш учун ферментланмаган тамаки хом ашёси экспортидан тушган тушумдан ушбу хом ашёни қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчидан сотиб олган қийматни чегиришингиз лозим.

Шунингдек корхонангиз фаолият юритаётганда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи жисмоний шахс реализация қилинган маҳсулот у томонидан унга ёки унинг оила аъзоларига ажратилган ер участкасида етиштирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатни (маълумотномани) тақдим этмаган бўлса, унга тўланган даромадлардан ЖШДСни корхона ушлаб қолиши шартлигини ёдда тутиш лозим. Деҳқончилик маҳсулотларини табиий ва қайта ишланган ҳолда сотишдан олинган даромадлар жисмоний шахсларнинг бошқа даромадларига киради (Солиқ кодексининг 178-моддаси 6-банди). Бироқ жисмоний шахсларнинг, шу жумладан деҳқон хўжаликларининг ушбу даромадлари солиқ солишдан озод этилган (фақат мазкур маълумотнома мавжуд бўлганда). Бундан табиий ва қайта ишланган ҳолдаги манзарали боғдорчилик (гулчилик) маҳсулотлари мустасно (Солиқ кодексининг 179-моддаси 12-банди). Ҳужжат мавжуд бўлмаганда юридик шахс (ташкилотингиз) тўлов манбаи сифатида ЖШДСни солиқ солинадиган база ва белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда даромад ҳақиқатда тўланаётганда ушлаб қолиши шарт (Солиқ кодексининг 185-моддаси).

Асосий бўлмаган иш жойидан даромадлар олган жисмоний шахслар тўғрисида солиқ даври тугаганидан сўнг 30 кун ичида солиқ органларига маълумотнома тақдим этиш шарт (Солиқ кодексининг 187-моддаси 1-банди).

Надежда ГУШЧИНА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1868 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика