Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 22 / Солиқ навигатори

Солиққа оид ҳуқуқбузарликлар ва уларни содир этганлик учун жавобгарлик

 

Солиқ солишнинг белгиланган тартиби билан
боғлиқ ҳуқуқбузарликларнинг турлари ва уларни содир этганлик учун жавобгарлик
(2017 йилда Солиқ кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс, Жиноят кодекси бўйича)

Т/р

 

Солиққа оид ҳуқуқбузарликларнинг турлари

 

Солиқ кодексига мувофиқ молиявий санкциялар

 

МЖТКга мувофиқ маъмурий санкциялар

 

ЖКга мувофиқ жиноий санкциялар

 

 

I. Солиқ тўловчиларга нисбатан қўлланадиган санкциялар

 

1

 

Банклар ва кредит бюролари, шунингдек хорижий тижорат ташкилотлари адвокатлик тузилмалари ва ваколатхоналарининг солиқ органида ҳисобга туришдан бўйин товлаши

 

Жарима:

● агар фаолият кўпи билан 30 кун амалга оширилган бўлса, – ЭКИҲнинг 50 баравари миқдорида, бироқ бундай фаолият натижасида олинган соф тушумнинг 10%идан кам бўлмаган миқдорда;

● агар фаолият 30 кундан ортиқ амалга оширилган бўлса, – ЭКИҲнинг 100 баравари миқдорида, бироқ бундай фаолият натижасида олинган соф тушумнинг 50%идан кам бўлмаган миқдорда (Солиқ кодексининг 113-моддаси)

 

 

2

 

Солиқ тўловчининг, шу жумладан ЎзР норезидентининг солиқ органида объектлар бўйича ҳисобга туришдан бўйин товлаши.

 

Солиқ тўловчини объектлар бўйича ҳисобга қўйиш, агар Солиқ кодексига мувофиқ унда солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйилмаган жойдаги ер солиғи, мол-мулк солиғи ёки сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлаш мажбурияти юзага келган бўлса, амалга оширилади (Солиқ кодексининг 81-моддаси)

Жарима:

● агар ҳисобга туриш бўйича белгиланган муддатдан кўпи билан 30 кун ўтган бўлса, – ЭКИҲнинг 50 баравари миқдорида;

● агар 30 кундан ортиқ ўтган бўлса, – ЭКИҲнинг 100 баравари миқдорида (Солиқ кодексининг 113-моддаси)

 

 

 

3

 

Тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга ошириш

 

 

Жарима – ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, ЭКИҲнинг 5 бараваридан 7 бараваригача миқдорда.

Ҳуқуқбузарликни назорат қилинмайдиган даромад олган ҳолда содир этганлик учун:

● анча миқдорда – ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, ЭКИҲнинг 7 бараваридан 10 бараваригача миқдорда;

● кўп миқдорда – ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, ЭКИҲнинг 10 бараваридан 50 бараваригача миқдорда

Жуда кўп миқдордаги назорат қилинмайдиган даромад олган ҳолдаги ҳуқуқбузарлик учун – 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, ЭКИҲнинг 300 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима ёки 480 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш

 

Биринчи марта ҳуқуқбузарлик (жиноят) содир этган шахс, агар у аниқланган кундан эътиборан 30 кунлик муддатда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тарзида давлатга етказилган зарарнинг ўрнини ихтиёрий равишда қоплаган, тадбиркорлик субъектининг рўйхатдан ўтказилишини таъминлаган ва зарур бўлган рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштирган бўлса, жавобгарликдан озод этилади (МЖТКнинг 176-моддаси; ЖКнинг 188-моддаси)

 

4

 

Сохта тадбиркорлик, яъни уставида кўрсатилган фаолиятни амалга ошириш мақсадини кўзламасдан ссудалар, кредитлар олиш, фойдани (даромадни) солиқлардан озод қилиш (солиқларни камайтириш) ёки бошқача мулкий манфаат кўриш мақсадида корхоналар ва бошқа тадбиркорлик ташкилотлари тузиш

 

 

 

Жарима – ЭКИҲнинг 100 бараваридан 200 бараваригача миқдорда ёки 5 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш (ЖКнинг 179-моддаси)

 

5

 

Кирим қилинмаган товарларни сақлаш, бундан уларнинг қонуний келиб чиқиши тасдиқланган ҳоллар мустасно

 

Жарима – кирим қилинмаган товар қийматининг 20%и миқдорида.

Кирим қилинмаган товарлар қўзғатилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш ёки жиноят иши доирасида давлат даромадига ўтказилган тақдирда санкция қўлланилмайди (Солиқ кодексининг 114-моддаси)

Жарима:

● солиқ олинадиган фойдани (даромадни) ёки бошқа объектларни қасддан яширганлик (камайтириб кўрсатганлик) ёхуд солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлашдан қасддан бўйин товлаганлик учун – фуқароларга – ЭКИҲнинг 3 бараваридан 5 бараваригача, мансабдор шахсларга – 5 бараваридан 7 бараваригача миқдорда;

● анча миқдорда содир этилган бўлса:

фуқароларга – ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга – 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда (МЖТКнинг 174-моддаси).

 

Башарти маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс ўз ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги ғайриҳуқуқий эканлигини билган бўлса, унинг зарарли оқибатларига кўзи етган, юз беришини истаган бўлса ёки бу оқибатларнинг келиб чиқишига онгли равишда йўл қўйган бўлса, бундай маъмурий ҳуқуқбузарлик қасддан содир этилган деб ҳисобланади (МЖТКнинг 11-моддаси)

Шундай қилмиш:

● анча миқдорда содир этилган, унинг учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин рўй берган бўлса, – ЭКИҲнинг 150 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;

● такроран;

● кўп миқдорда содир этилган бўлса, – ЭКИҲнинг 150 бараваридан 300 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш;

● жуда кўп миқдорда содир этилган бўлса, – ЭКИҲнинг 300 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

 

Қасддан яширилган, камайтириб кўрсатилган фойда (даромад) бўйича солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлиқ тўланган тақдирда, озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.

Биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш натижалари бўйича солиқ органининг қарорини олган кундан эътиборан 30 кун ичида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, шу жумладан, пенялар ва бошқа молиявий санкциялар тарзида давлатга етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қопласа, жавобгарликдан озод қилинади (ЖКнинг 184-моддаси)

6

 

Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушумни яшириш (камайтириб кўрсатиш).

 

Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушумни яшириш (камайтириб кўрсатиш) деб қуйидагилар эътироф этилади:

● товарлар (ишлар, хизматлар) реализация қилинганлиги факти ҳужжат билан тасдиқланганда товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушум суммасининг ҳисобга олиш регистрларида акс эттирилмаганлиги;

● товарлар (ишлар, хизматлар) реализация қилинганлиги факти тўғрисида далолат берувчи ҳужжатлар алмаштирилганлиги, сохталаштирилганлиги ёки йўқ қилинганлиги;

● ҳисобда реализация қилинмаган деб кўрсатилган товарларнинг омборда ёки реализация қилиш жойида мавжуд эмаслиги (Солиқ кодексининг 114-моддаси)

Жарима – товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушум яширилган (камайтириб кўрсатилган) суммасининг 20%и миқдорида.

Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушумнинг яширилган (камайтириб кўрсатилган) суммасига қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш амалга оширилади (Солиқ кодексининг 114-моддаси)

 

 

Т/р

 

Солиққа оид ҳуқуқбузарликларнинг турлари

 

Солиқ кодексига мувофиқ молиявий санкциялар

 

МЖТКга мувофиқ маъмурий санкциялар

 

ЖКга мувофиқ жиноий санкциялар

 

7

 

Солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаганлик ёки камерал назорат натижалари бўйича аниқланган тафовутлар асосларини ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда тақдим этмаганлик (Солиқ кодексининг 115-моддаси).

 

Солиқ ҳисоботи солиқ тўловчининг солиқ ва бошқа мажбурий тўловнинг ҳар бир тури бўйича ёки тўланган даромадлар бўйича ҳисоб-китоблар ҳамда солиқ декларацияларини, шунингдек ҳисоб-китобларга ва солиқ декларацияларига доир иловаларни ўз ичига оладиган ҳужжати бўлиб, у ДСҚ ва МВ томонидан тасдиқланадиган шаклда тузилади (Солиқ кодексининг 43-моддаси).

 

Камерал назорат солиқ тўловчи томонидан белгиланган тартибда тақдим этилган молиявий ва солиқ ҳисоботини, шунингдек солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисида солиқ органидаги мавжуд бошқа ҳужжатларни ўрганиш ҳамда таҳлил этиш асосида амалга ошириладиган назоратдир. У солиқ тўловчининг ҳузурига бормасдан солиқ органи жойлашган ерда амалга оширилади (Солиқ кодексининг 70-моддаси)

 

Бюджетга ва бюджетдан ташқари фондларга солиқларни, бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш учун зарур бўлган солиқ ҳисоботларини, ҳисоб-китобларини ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этмаганлик, ўз вақтида тақдим этмаганлик ёки белгиланмаган шаклда тақдим этганлик, худди шунингдек камерал назорат натижалари бўйича аниқланган тафовутлар асосларини ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда тақдим этмаганлик учун – ЭКИҲнинг 1 бараваридан 3 бараваригача миқдорда жарима.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилган бўлса, –

ЭКИҲнинг 3 бараваридан 10 бараваригача миқдорда (МЖТКнинг 175-моддаси 1, 2-қисмлари).

 

Даромадлар тўғрисида декларация тақдим этишдан бўйин товлаганлик, декларацияни ўз вақтида тақдим этмаганлик ёки унда атайин нотўғри маълумотларни тақдим этганлик учун – ЭКИҲнинг 1 бараваридан 3 бараваригача миқдорда (МЖТКнинг 174-моддаси)

 

8

 

Бухгалтерия ҳисобининг мавжуд эмаслиги ёки уни белгиланган тартибни бузган ҳолда юритганлик ҳисобланиши лозим бўлган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммасини аниқлаб бўлмаслигига олиб келиши (Солиқ кодексининг 116-моддаси).

 

Бухгалтерия ҳисоби барча хўжалик операцияларини яхлит, узлуксиз, ҳужжатлар асосида ҳисобга олиш йўли билан бухгалтерия ахборотини йиғиш, қайд этиш ва умумлаштиришнинг тартибга солинган тизимидан, шунингдек унинг асосида молиявий ва бошқа ҳисоботни тузишдан иборатдир («Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуннинг 4-моддаси)

 

Мансабдор шахсларга жарима – ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилган бўлса, – ЭКИҲнинг 10 бараваридан 20 бараваригача миқдорда (МЖТКнинг 175-1-моддаси).

 

Фойда (даромад) ёки солиқ солинадиган бошқа объектларнинг ҳисобини олиб бормаслик ёхуд бундай ҳисобни белгиланган тартибни бузган ҳолда олиб бориш, башарти бу ҳаракатлар тўланиши лозим бўлган солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларнинг суммасини камайтиришга олиб келса, – ЭКИҲнинг 1 бараваридан 3 бараваригача миқдорда жарима.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилган бўлса, – ЭКИҲнинг 3 бараваридан 10 бараваригача миқдорда (МЖТКнинг 175-моддаси)

 

9

 

Фаолият турлари билан лицензиясиз ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатларсиз шуғулланганлик (Солиқ кодексининг 117-моддаси).

 

Лицензия – лицензияловчи орган томонидан юридик ёки жисмоний шахсга берилган, лицензия талаблари ва шартларига сўзсиз риоя этилгани ҳолда фаолиятнинг лицензияланаётган турини амалга ошириш учун рухсатнома (ҳуқуқ) («Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Қонуннинг 3-моддаси)

 

Жарима:

● фуқароларга – ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда;

● мансабдор шахсларга – ЭКИҲнинг 10 бараваридан 20 бараваригача миқдорда.

Маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такроран содир этилган бўлса:

● фуқароларга – ЭКИҲнинг 10 бараваридан 20 бараваригача миқдорда;

● мансабдор шахсларга – ЭКИҲнинг 20 бараваридан 30 бараваригача миқдорда (МЖТКнинг 165-моддаси)

Кўп миқдорда даромад олиш билан боғлиқ бўлса, – ЭКИҲнинг 25 бараваридан 75 бараваригача миқдорда жарима ёки 5 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 3 йилгача муддатга ахлоқ тузатиш ишлари.

Ўша ҳаракат:

● жуда кўп миқдорда;

● хавфли рецидивист томонидан;

● бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, – ЭКИҲнинг 75 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки 300 соатдан 480 соатгача мажбурий жамоат ишлари.

 

Биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у жиноят аниқланган кундан эътиборан 30 кунлик муддатда фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш оқибатларини бартараф этган ва етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, жавобгарликдан озод этилади (ЖКнинг 190-моддаси)

 

10

 

ҚҚС солинмайдиган товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишда, шунингдек ҚҚС тўловчиси бўлмаган маҳсулот етказиб берувчилар томонидан товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишда ҚҚСни ҳисобварақ-фактурада акс эттирганлик.

Ҳисобварақ-фактура қатъий ҳисобот ҳужжати бўлиб, реализация қилинаётган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) реквизитларини ўз ичига олади (Солиқ кодексининг 222-моддаси)

 

Маҳсулот етказиб берувчиларга жарима – ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган ҚҚС суммасининг 20%и миқдорида. Бунда маҳсулот етказиб берувчи ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган солиқ суммасини бюджетга тўлаши шарт.

Товарларни (ишларни, хизматларни) сотиб олувчиларга нисбатан жарима солиш қўлланилмайди ва улар ҚҚС бўйича бюджет билан қайта ҳисоб-китоб қилмайди (Солиқ кодексининг 118-моддаси)

 

 

 

11

 

Фискал хотирали назорат-касса машиналарини (НКМни) ва (ёки) тўловларни пластик карточкалар асосида қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларини ишлатиш мажбурий бўлгани ҳолда уларни ишлатмасдан савдони амалга оширганлик ва хизматлар кўрсатганлик, худди шунингдек сотиб олувчига квитанциялар ёзиб бериш, талонлар, чеклар ёки уларга тенглаштирилган бошқа ҳужжатларни бериш мажбурий бўлгани ҳолда бундай ҳужжатларни бермасдан товарларни реализация қилганлик ва хизматлар кўрсатганлик.

 

ЎзР ҳудудида савдони амалга оширишда ва товарларни сотишда, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишда аҳоли билан пулли ҳисоб-китоблар барча хўжалик юритувчи субъектлар томонидан НКМ мажбурий тартибда қўлланган ҳолда амалга оширилади (Низом, ВМнинг 17.11.2011 йилдаги 306-сон қарорига 1-илова)

Жарима – ЭКИҲнинг 30 бараваридан 50 бараваригача миқдорда.

Ушбу ҳаракатлар жарима қўлланилганидан кейин 1 йил ичида содир этилганда - ЭКИҲнинг 75 бараваридан 100 бараваригача миқдорда (Солиқ кодексининг 119-моддаси)

Санкциялар қўлланади – МЖТКнинг 164-моддасига мувофиқ савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузганлик учун

 

Санкциялар қўлланади – ЖКнинг 189-моддасига мувофиқ савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузганлик учун.

 

Биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у жиноят аниқланган кундан эътиборан 30 кунлик муддатда савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидалари бузилишининг оқибатларини бартараф этган ва етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, жавобгарликдан озод этилади

12

 

Техник талабларга жавоб бермайдиган ёки фискал хотирасининг хизмат кўрсатиш дастури бузилган НКМдан фойдаланганлик, шунингдек пластик карточкалар асосида тўловларни қабул қилишни рад этганлик.

ЎзР ҳудудида фақат фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналари Давлат реестрига киритилган, ЎзР ҳудудида фойдаланишга рухсат берилган НКМ моделларидан ва уларнинг дастурий маҳсулотларидан (версияларидан) фойдаланишга рухсат этилади (306-сон Низом)

 

Жарима – ЭКИҲнинг 100 баравари миқдорида.

Ушбу ҳаракатлар жарима қўлланилганидан кейин 1 йил ичида содир этилганда –

ЭКИҲнинг 200 баравари миқдорида (Солиқ кодексининг 119-моддаси)

13

 

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш муддатларини бузиш

 

Пеня – тўловнинг белгиланган муддатидан кейинги кундан эътиборан муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун, тўлов куни ҳам шунга киради, 0,033% миқдорида. Бунда бошқа солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ортиқча тўланган суммага тенг бўлган қарз суммасига пеня ҳисобланмайди. Пеня миқдори тегишли солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарз суммасидан ошиб кетиши мумкин эмас. Пеня ундирилиши солиқ тўловчини солиқ мажбуриятларини бажаришдан озод қилмайди (Солиқ кодексининг 120-моддаси)

 

 

 

14

 

Ер участкаларидан ҳужжатларсиз ёхуд ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилганидан каттароқ ҳажмда фойдаланиш

 

Ер солиғининг суммасига эквивалент миқдорда жарима:

● юридик шахсларга – 2 баравари миқдорида;

● жисмоний шахсларга – 1,5 баравари миқдорида (Солиқ кодексининг 121-моддаси)

Ердан ўзбошимчалик билан фойдаланганлик, худди шунингдек ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлик учун – жарима:

● фуқароларга – ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача;

● мансабдор шахсларга – ЭКИҲнинг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олиш (МЖТКнинг 60-моддаси)

Ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, агар худди шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, – ЭКИҲнинг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилгача озодликни чеклаш ёки 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш (ЖКнинг 229-1-моддаси)

 

15

 

Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш.

 

Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари (ВМнинг 13.02.2003 йилдаги 75-сон қарорига 1-илова);

Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидалари (ВМнинг 13.02.2003 йилдаги 75-сон қарорига 2-илова)

 

 

Жарима:

● фуқароларга – ЭКИҲнинг 1 бараваридан 5 бараваригача;

● мансабдор шахсларга – ЭКИҲнинг 5 бараваридан 7 бараваригача миқдорда.

Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузганлик учун:

● анча миқдордаги қийматда:

фуқароларга – ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда;

мансабдор шахсларга – ЭКИҲнинг 7 бараваридан 15 бараваригача миқдорда;

● кўп миқдордаги қийматда:

фуқароларга – ЭКИҲнинг 10 бараваридан 50 бараваригача миқдорда;

мансабдор шахсларга – ЭКИҲнинг 40 бараваридан 80 бараваригача миқдорда (МЖТКнинг 164-моддаси)

Жуда кўп миқдордаги қийматда бузиш – ЭКИҲнинг 300 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари.

 

Биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у жиноят аниқланган кундан эътиборан 30 кунлик муддатда савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидалари бузилишининг оқибатларини бартараф этган ва етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, жавобгарликдан озод этилади (ЖКнинг 189-моддаси)

16

 

Бозорларда савдо қилиш қоидаларини бузиш.

Ўзбекистон Республикасида бозорларда савдо фаолиятини ташкил этиш қоидалари (ВМнинг 28.08.2012 йилдаги 253-сон қарорига 1-илова)

 

 

Жарима:

● фуқароларга – ЭКИҲнинг 1/10 қисми;

● мансабдор шахсларга – ЭКИҲнинг 1/2 қисми миқдорида (МЖТКнинг 168-моддаси)

 

17

 

Солиқ тўловчи томонидан бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловларни тўлаш учун тўлов топшириқномасини хизмат кўрсатаётган банкка тақдим этмаслик ёки ўз вақтида тақдим этмаслик

 

 

Мансабдор шахсларга жарима – ЭКИҲнинг 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда.

Ушбу ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этганлик учун – ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда (МЖТКнинг 175-моддаси)

 

18

 

Солиқ тўловчиларнинг идентификация рақамларини (СТИР) қўлланиш тартибини бузиш.

Солиқ тўловчининг идентификация рақами муайян солиқ тўловчи ҳисобга қўйилганда унга бериладиган рақамдир (Солиқ кодексининг 78-моддаси)

 

 

Жарима:

● фуқароларга – ЭКИҲнинг 1 бараваридан 3 бараваригача;

● мансабдор шахсларга – ЭКИҲнинг 3 бараваридан 7 бараваригача миқдорда (МЖТКнинг 175-3-моддаси)

 

19

 

Иш ҳақини тақиқланган шаклларда тўлаш.

Меҳнат ҳақини натура шаклида тўлаш тақиқланади, ЎзР Ҳукумати томонидан белгиланган ҳоллар бундан мустасно (МКнинг 153-моддаси)

 

 

Мансабдор шахсларга жарима – ЭКИҲнинг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда (МЖТКнинг 175-4-моддаси)

 

 

20

 

Ходимлар сонини яшириш.

Кичик тадбиркорлик субъектлари корхонадаги ходимларнинг сонидан келиб чиқиб белгиланади («Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 5-моддаси)

 

 

Жарима:

● фуқароларга – ЭКИҲнинг 1 бараваридан 5 бараваригача;

● мансабдор шахсларга – ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилган бўлса:

● фуқароларга – ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача;

● мансабдор шахсларга – ЭКИҲнинг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда (МЖТКнинг 175-5-моддаси)

 

21

 

Хўжалик юритувчи субъект томонидан почта манзили (жойлашган ери), банк реквизитлари ўзгарганлиги тўғрисидаги ёки ўзи қайта рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотларни 10 кунлик муддат ичида ваколатли давлат органларига тақдим этмаслик ёхуд ёлғон маълумотларни тақдим этиш

 

 

Мансабдор шахсларга жарима – ЭКИҲнинг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда (МЖТКнинг 176-2-моддаси)

 

 

 

 

Т/р

 

Солиққа оид ҳуқуқбузарликларнинг турлари

 

Солиқ кодексига мувофиқ молиявий санкциялар

 

МЖТКга мувофиқ маъмурий санкциялар

 

ЖКга мувофиқ жиноий санкциялар

 

 

II. Кредит ташкилотларига нисбатан солиқ солиш масалалари билан боғлиқ санкциялар

 

22

 

Касса операцияларини юритиш тартиби ва тўлов интизомини бузиш, шу жумладан, қарздор корхоналардан тўловларни ундириш бўйича солиқ органларининг инкассо топшириқларини бажармаслик, шунингдек дебиторлик ва кредиторлик қарзи муддатларини ўтказиб юбориш ҳамда корхоналарнинг ҳисобварақларида тегишли маблағлар бўлган ҳолда тўловларни амалга оширишнинг белгиланган муддатларини бузиш, шунингдек пул маблағларини ҳисобдан чиқариш навбатини бузиш.

Юридик шахслар томонидан касса операцияларини юритиш қоидалари (АВ томонидан 22.06.2015 йилда 2687-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Инкассо топшириқномаси – маблағларни олувчининг инкассо топшириқномасида кўрсатилган суммани маблағларни тўловчининг ҳисобварағидан сўзсиз равишда ҳисобдан чиқариш бўйича топшириғи назарда тутилган ҳисоб-китоб ҳужжати (АВ томонидан 3.06.2013 йилда 2465-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 58-банди).

Товарлар амалда жўнатилган, ишлар бажарилган, хизматлар кўрсатилган кундан бошлаб 90 кун ўтгандан кейин, етказиб берилган товарлар, кўрсатилган хизматлар ва бажарилган ишлар учун маблағлар келиб тушмаганлиги муддати ўтиб кетган дебиторлик қарзи деб ҳисобланади, қонунчиликда белгиланган ҳоллар бундан мустасно (12.05.1995 йилдаги ПФ-1154-сон Фармоннинг 2-банди)

 

Мансабдор шахсларга жарима – ЭКИҲнинг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда (МЖТКнинг 175-моддаси)

 

 

23

 

Банкнинг мижоз солиқ тўловчининг ёки солиқ органининг солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловлар суммасини ўтказиш топшириқномасини бажармаслиги (бажаришни кечиктириши).

Банклар солиқ тўловчининг солиқни ва (ёки) бошқа мажбурий тўловни ўтказишга доир тўлов топшириқномаларини, шунингдек тегишли ваколатли органнинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни қонун ҳужжатларида белгиланган навбат тартибида ундириш тўғрисидаги инкассо топшириқномаларини Солиқ кодексида белгиланган тартибда бажариши шарт (Солиқ кодексининг 53-моддаси)

 

Банкдан ҳар бир кечиктирилган кун учун солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ўтказилмаган суммасининг 0,5%и миқдорида белгиланган тартибда пеня ундирилади (Солиқ кодексининг 53-моддаси)

 

 

 

24

 

Солиқ органларида рўйхатга олинганлигини тасдиқловчи маълумотномасиз корхоналар ва ташкилотларга ҳисоб-китоб ёки бошқа ҳисобварақларини очиш

 

 

Мансабдор шахсларга жарима – ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда (МЖТКнинг 175-моддаси)

 

 

25

 

Хўжалик юритувчи субъектларга ва бошқа ташкилотларга иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар, стипендиялар ва уларга тенглаштирилган ўзга тўловларни тўлаш учун пул маблағлари беришни банкнинг мансабдор шахси ёки хизматчиси томонидан асоссиз равишда кечиктириш

 

 

Жарима – ЭКИҲнинг 10 бараваридан 20 бараваригача миқдорда (МЖТКнинг 241-7-моддаси)

 

 

26

 

Тадбиркорлик субъектларидан қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган статистика, молия, солиқ ҳисоботини ва бошқа ҳисоботни, шунингдек ўзга ҳужжатларни, шу жумладан, банк ҳисобварағини очишда ортиқча ҳужжатларни талаб қилиб олиш, худди шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддатлари ва тартибига зид равишда талаб қилиб олиш.

Кичик тадбиркорлик субъектлари фақат давлат статистика органлари ва солиқ органларига, якка тартибдаги тадбиркорлар эса, солиқ органларига белгиланган шаклларда ҳисобот тақдим этади.

Давлат органларининг тадбиркорлик субъектлари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган қўшимча ҳисобот турларини белгилаши ман этилади («Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддаси)

 

 

Мансабдор шахслар ва хизматчиларга жарима – ЭКИҲнинг 10 бараваридан 20 бараваригача миқдорда.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилган бўлса, – ЭКИҲнинг 20 бараваридан 30 бараваригача миқдорда (МЖТКнинг 241-10-моддаси)

 

 

 

III. Солиқ ва бошқа назорат органларига нисбатан солиқ солиш масалалари билан боғлиқ санкциялар

 

27

 

Бюджетга тўловлар бўйича қарзи бўлган корхоналарга ўз вақтида инкассо топшириқномасини тақдим этмаслик.

 

Солиқ қарзи суммасини ўтказиш тўғрисидаги инкассо топшириқномалари солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш муддати тугаганидан кейин 3 иш кунидан кечиктирмай солиқ органлари томонидан тақдим этилади (Солиқ кодексининг 63-моддаси)

 

Мансабдор шахсларга жарима – ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда (МЖТКнинг 175-моддаси)

 

 

28

 

Солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари юзага келганлиги тўғрисида қонун ҳужжатларига мувофиқ ахборот тақдим этадиган органлар ва ташкилотларнинг мансабдор шахслари томонидан солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари юзага келганлиги тўғрисидаги ахборотни тақдим этиш тартибининг кўрсатилган ахборотни тақдим этмасликда, ўз вақтида тақдим этмасликда ёки бузиб кўрсатган ҳолда тақдим этишда ифодаланган бузилиши

 

 

Жарима – ЭКИҲнинг 7 бараваридан 10 бараваригача миқдорда.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилган бўлса, – ЭКИҲнинг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда (МЖТКнинг 215-3-моддаси)

 

29

 

Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишнинг ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилишнинг белгиланган тартибини бузиш, худди шунингдек тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қонунга хилоф равишда текшириш ташаббуси билан чиқиш ва (ёки) ўтказиш.

 

Солиқ текширувларини ўтказиш Солиқ кодексининг 14-боби билан тартибга солинган. Тадбиркорлик субъектларини текширишларни чеклаш «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 39-моддаси билан белгиланган

 

Мансабдор шахсларга жарима – ЭКИҲнинг 20 бараваридан 60 бараваригача миқдорда (МЖТКнинг 241-2-моддаси)

 

Маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса:

ЭКИҲнинг 150 бараваридан 300 бараваригача миқдорда жарима ёки 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари.

Ўша ҳаракатлар:

● кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;

● бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, –

ЭКИҲнинг 300 бараваридан 500 бараваригача миқдорда жарима ёки 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

Ўша ҳаракатлар:

● жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;

● уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, –

ЭКИҲнинг 500 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш (ЖКнинг 192-2, 192-3-моддалари)

30

 

Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ва (ёки) уларнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни қонунга хилоф равишда тўхтатиб туриш

 

 

Мансабдор шахсларга жарима – ЭКИҲнинг 20 бараваридан 60 бараваригача миқдорда (МЖТКнинг 241-3-моддаси)

 

31

 

Тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёзлар ва преференцияларни қўллашни ғайриқонуний равишда рад этиш, қўлламаслик ёки қўллашга тўсқинлик қилиш.

 

Давлат органлари, уларнинг мансабдор шахслари қонун ҳужжатларида берилган имтиёзлар ва преференцияларни қўллаш тартибини ўз ваколатлари доирасида тушунтириши, шунингдек уларнинг қўлланилишини таъминлаши шарт («Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 30-1-моддаси)

 

Мансабдор шахслар ва хизматчиларга жарима – ЭКИҲнинг 10 бараваридан 20 бараваригача миқдорда (МЖТКнинг 241-6-моддаси)

 

Маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, – ЭКИҲнинг 50 бараваридан 200 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари.

Ўша ҳаракатлар:

● жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;

● уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, – ЭКИҲнинг 200 бараваридан 500 бараваригача миқдорда жарима ёки 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш (МЖТКнинг ­192-6-моддаси)

32

 

Назорат қилувчи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда бошқа давлат органининг ва давлат ташкилотининг мансабдор шахси ёки хизматчиси томонидан тадбиркорлик субъектларини пул маблағлари ҳамда бошқа моддий қимматликларни ажратиш билан боғлиқ ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш.

 

Ҳомийлик (ҳомийлик фаолияти) – юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик мақсадларида бошқа юридик ва жисмоний шахсларга мол-мулкни, шу жумладан, пул маблағларини қайтармаслик шарти билан ёки имтиёзли шартларда беришда, улар учун ишлар бажаришда, уларга хизматлар кўрсатиш ва уларни бошқача шаклда қўллаб-қувватлашда ифодаланадиган ихтиёрий беғараз ёрдами (фаолияти) («Ҳомийлик тўғрисида»ги Қонуннинг 3-моддаси)

 

Жарима – ЭКИҲнинг 10 бараваридан 20 бараваригача миқдорда (МЖТКнинг 241-4-моддаси)

 

 

33

 

Лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга бошқа ҳужжатларни беришнинг белгиланган тартиби ҳамда муддатларини бузиш, шу жумладан, лицензияларнинг ва рухсат бериш тартиб-таомилларининг янги турларини қонунга хилоф равишда жорий этиш

 

 

Мансабдор шахслар ва хизматчиларга жарима – ЭКИҲнинг 10 бараваридан 20 бараваригача миқдорда (МЖТКнинг 241-5-моддаси)

 

 

 

 

Изоҳлар:

Анча миқдор ёки анча миқдордаги зарар – ЭКИҲнинг 100 бараваридан 300 бараваригача.

Кўп миқдор ёки кўп миқдордаги зарар – ЭКИҲнинг 300 бараваридан 500 бараваригача.

Жуда кўп миқдор ёки жуда кўп зарар – ЭКИҲнинг 500 баравари ва ундан ортиқ (МЖТК ва ЖКга мувофиқ).

ЭКИҲ – энг кам иш ҳақи миқдори (2017 йил 1 майдаги ҳолатга кўра ЭКИҲ – 149 775 сўм).

Молиявий санкциялар юридик ва жисмоний шахсларга (шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорларга) нисбатан қўлланади (Солиқ кодексининг 112-моддаси).

Маъмурий ва жиноий санкциялар фуқароларга, мансабдор шахсларга ва хизматчиларга нисбатан қўлланади (МЖТК; ЖК).

 

Прочитано: 4381 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика