Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 22 / Ташаббус–2017

Ўз ишининг усталари

 

Тошкентда тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар ўртасида «Ташаббус–2017» йигирма биринчи йиллик кўрик-танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди. 22 майда ҳакамлар ҳайъати якунларни чиқарди. «Йилнинг энг яхши тадбиркори» номинациясида Аҳаджон Шукуров – Тошкент вилоятидаги «Torimed Pharm» фармацевтика корхонаси раҳбари ғолиб чиқди. Бухоро вилоятидан Аҳмад Арабов йилнинг энг яхши ҳунарманди деб эътироф этилди. Андижон вилоятидан Фахриддин Исмоилов эса йилнинг энг яхши фермери бўлди. Уларнинг ҳар бири Президентнинг анъанавий соврини – «Спарк» автомобилини олди.

 

«Ташаббус» танлови – Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш дастури амалга оширилишида муҳим тадбир саналади. 21 йил давомида унда 200 мингдан ортиқ киши қатнашди, шундан 49,3%и тадбиркорлар, 22,1%и фермерлар ва 25,5%и ҳунармандлардир. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Фермерлар кенгаши, «Ҳунарманд» халқ усталари, ҳунармандлари, рассомлари уюшмаси бир қатор вазирлик ва идоралар ҳамкорлиги ва молиявий кўмаги билан кўрик-танловнинг асосий ташкилотчилари бўлдилар.

Бу йил танловнинг минтақавий босқичларида 576 нафар тадбиркорлик субъектлари беллашдилар. Иккинчи босқич ғолиблари (41 киши) асосий соврин учун республика босқичида курашни давом эттирдилар. Уларнинг ютуқлари Танлов тўғрисидаги низомда назарда тутилган кўп сонли мезонлар бўйича баҳоланди.

Уч нафар асосий ғолибдан ташқари, қўшимча номинацияларда лауреатлар белгиланди.

Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, дастлабки кўрик-танловларда асосан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва қурилиш соҳасида ишловчи тадбиркорлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи фермерлар ва ҳунарманд усталар – кулоллар қатнашган эдилар. Иштирокчиларнинг фаолият йўналишлари йил сайин кенгаймоқда. Чунончи, жорий йилда экспортга йўналтирилган маҳсулот, тўқимачилик маҳсулотлари ва ўзининг таниқли бренди остида тиббиёт буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар, шунингдек иқтисодиётнинг бошқа соҳаларида муваффақият билан ишлаётган ишбилармонлар майдонга тушдилар.

Бугунги кунда ЯИМ таркибида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик улуши 1,8 баравар ошганини қайд этиш лозим (2000 йилдаги 31%дан 2016 йил якунларига кўра 56,7%гача). Ушбу секторда саноат маҳсулотларининг учдан бир қисми ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 98%и ишлаб чиқарилмоқда, шунингдек мамлакатимиздаги иш билан банд аҳолининг 77%дан ортиғи ишламоқда.

Саида ЖОНИЗОҚОВА,

«Norma Online» мухбири.

Прочитано: 1605 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика