Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 22 / Ижара муносабатлари

Молиявий ижарани ҳисобга оламиз

 

Корхонамиз ҳар ой ижара тўловини тўлаш шарти билан 5 йил муддатга кўчмас мулкни (нон-булка цехи) ижарага олиш шартномасини тузмоқда. Шартномада унинг муддати тугаши билан ижарага олувчи ушбу объектни унинг бозор қийматидан 20% паст нархда сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлиши қайд этилган. Ижарага берувчи ва ижарага олувчи ЯСТ тўловчилари ҳисобланади. Улар Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 2-бандида назарда тутилган корхоналарга кирмайдилар.

1. Кўчмас мулкни кейинчалик сотиб олиш шарти билан 5 йилга ижарага бериш шартномаси молиявий ижара шартномаси ҳисобланадими?

2. Мол-мулк ижарага берилган даврда қайси корхона балансида ҳисобда туриши керак?

3. Мол-мулкни кадастр хизматида ижарага олувчи номига қайта расмийлаштириш зарурми?

4. Агар ижарага берилган мол-мулк ижарага олувчининг балансида ҳисобда туриши керак бўлса, у ҳолда қандай санадан бошлаб: мол-мулкни қабул қилиш-топшириш далолатномаси имзоланган кундан ёки кадастрда расмийлаштирилган (агар бу мажбурий бўлса) санаданми?

5. Энг кам ЯСТни ҳисоблашда ижара объекти майдонини қайси корхона акс эттириши керак?

6. Ушбу операцияларда қандай бухгалтерия проводкалари қилинади?

Б.Асланов,

ХК директори.

 

1

Тақдим этилган ахборотдан келиб чиқилса, шартномангиз молиявий ижара шартномасига хос аломатларга жавоб беради, сабаби шартнома муддати тугаши билан объект бозор қийматидан анча паст нархда ижарага олувчи мулкига ўтади.

Молиявий ижара – мулкни (молиявий ижара объектини) шартномага биноан 12 ойдан ортиқ муддатга эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқини беришда юзага келадиган ижаравий муносабатлар (АВ томонидан 24.04.2009 йилда 1946-сон билан рўйхатдан ўтказилган 6-сон БҲМС). Бунда молиявий ижара шартномаси қуйидаги шартлардан бирига жавоб бериши керак:

► молиявий ижара шартномасининг муддати тугагач, молиявий ижара объекти ижарага олувчининг мулки бўлиб ўтиши;

► молиявий ижара шартномасининг муддати молиявий ижара объекти хизмат муддатининг 80%идан ортиқ бўлса ёки молиявий ижара объектининг молиявий ижара шартномаси тугаганидан кейинги қолдиқ қиймати унинг бошланғич қийматининг 20%идан камроғини ташкил қилиши;

молиявий ижара шартномасининг муддати тугагач, ижарага олувчи молиявий ижара объектини ушбу ҳуқуқ сотилиш кунидаги бозор қийматидан анча паст нархда сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлиши ва бунда ижара муддатининг бошида ушбу ҳуқуқнинг сотилишига асосланган ишончнинг мавжуд бўлиши;

► молиявий ижара шартномаси амал қиладиган давр учун ижара тўловларининг дисконтланган жорий қиймати молиявий ижара объектини ижарага бериш пайтидаги жорий қийматининг 90%идан ортиқ бўлиши.

 

2

Молиявий ижарада ижара объекти ижарага олувчининг балансида ҳисобда туриши керак.

 

3

Сиз туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасида кўчмас мулкни ижарага бериш битимини рўйхатдан ўтказишингиз керак, сабаби бино ва иншоот ёки уларнинг қисмлари ижараси ҳуқуқи 1 йилдан ортиқ муддатга тузилган шартнома асосида давлат рўйхатидан ўтказилиши керак (Низомнинг 35-банди, ВМнинг 7.01.2014 йилдаги 1-сон қарорига 1-илова). Бунда ижарага олувчи шартнома шартларига мувофиқ бинога мулк ҳуқуқи ўтадиган пайтгача кўчмас мулк объекти мулкдори деб ҳисобланмайди.

 

4

Ижарага берилган мол-мулк уни қабул қилиш-топшириш далолатномаси имзоланган кундан бошлаб ижарага олувчининг балансида акс эттирилиши керак.

 

5

Ижарага олувчи ҳам, ижарага берувчи ҳам ер солиғининг 3 баравар миқдори суммасидан келиб чиқиб ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблашда молиявий ижарага берилаётган кўчмас мулк объекти жойлашган ер участкасини ҳисобга оладилар. Сабаби ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаб чиқаришда юридик шахслар томонидан мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиладиган ер участкалари ҳисобга олинади (АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом). Сизнинг ҳолатда бири кўчмас мулкка эгалик қилади, бошқаси эса уни ижарага олади, бунда иккала корхона объектдан даромад: биринчиси – ижарадан даромад, иккинчиси – тадбиркорлик фаолиятидан даромад олиш мақсадида фойдаланади. Ер участкасига бўлган ҳуқуқни кўчмас мулк объектидан ажратиб бўлмайди. Бинобарин, иккала корхона ер солиғининг 3 баравар суммасини ҳисобга олган ҳолда энг кам ЯСТни ҳисоблашда кўчмас мулк объектини инобатга олиши керак.

 

6

Молиявий ижара бўйича операциялар ҳисоби 6-сон БҲМС «Ижара ҳисоби» ва Бухгалтерия ҳисобида ижара операцияларини акс эттириш тартиби тўғрисидаги низом (АВ томонидан 1.06.2009 йилда 1961-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан тартибга солинади.

6-сон БҲМСга мувофиқ, ижарага берувчининг бухгалтерия ҳисобида ижарага олувчининг қарзи актив (дебиторлик қарзи) сифатида молиявий ижара муддати бошланишидаги ёхуд молиявий ижара объектининг жорий қийматига ёки минимал лизинг тўловларининг дисконтланган қийматига тенг суммалар бўйича, агар у паст бўлса, тан олиниши лозим.

Объектлар молиявий ижарага берилаётганда ижарага берувчининг бухгалтерия ҳисобида актив (дебиторлик қарзи) сифатида тан олинадиган қиймат билан баланс қиймати ўртасидаги фарқ кечиктирилган даромадлар (харажатлар) сифатида акс эттирилади ва ижарага берувчининг даромади ҳисобланишига қараб бир меъёрда (ойма-ой) асосий фаолиятнинг бошқа даромадларига (бошқа операцион харажатларига) киритилади.

Одатда молиявий ижарада ижара тўлови 2 қисмдан ташкил топади:

1 – ижарага берувчининг молиявий ижара объектини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларини (қарзнинг асосий суммаси) қоплашга йўналтирилган;

2 – ўзига хос «кредит»дан фойдаланганлик учун фоизларни, ёки, аниқроғи – ижарага берувчининг даромадини тўлашга мўлжалланган.

Саволдан келиб чиқишича, сизнинг ҳолатда ижара тўлови фақат молиявий ижара бўйича даромаддан иборат, чунки молиявий ижара бўйича асосий қарз 5 йил давомида қопланмайди.

Молиявий ижара бўйича фоизлар ижара тўловларини тақсимлаш жадвалига мувофиқ ҳисоблаб ёзилади. Ҳисобот даври якунларига кўра ушбу фаолият ижарага берувчи корхона учун асосий ёки асосий эмаслигига қараб (ижара бўйича фоизлар суммаси бошқа фаолият турларидан олинган даромадлар суммасидан ошган тақдирда) даромадлар 9550-«Молиявий ижарадан даромадлар» счётида ёки 9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар» счётида ҳисобга олинади.

 

 

Ижарага берувчидаги проводкалар:

Операция

 

Дебет

 

Кредит

 

Молиявий ижара шартномаси бўйича объектларни бериш

 

Асосий воситаларнинг молиявий ижарага берилиши акс эттирилди

 

4810-«Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар – жорий қисм»;

0920-«Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар» (ижара муддати тугаганда олинадиган қийматда)

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» / 9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» (капитал қўйилмалар объектлари чиқиб кетганда)

 

Берилган асосий воситаларнинг баланс қиймати ҳисобдан чиқарилди

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» / 9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

0100-«Асосий воситалар» / 0800-«Капитал қўйилмалар»

 

Ижара объектларини қайта баҳолаш сальдоси ҳисобдан чиқарилди (ижарага берувчи объектни бериш пайтигача уни қайта баҳолаганда)

 

8510-«Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» / 9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

Асосий воситаларнинг жамғарилган эскириши ҳисобдан чиқарилди

 

0200-«Асосий воситаларнинг эскириши»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

Кечиктирилган даромад акс эттирилди (агар юзага келса)

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» / 9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

7230-«Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар»

 

Кечиктирилган харажат акс эттирилди (агар юзага келса)

 

0990-«Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» / 9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

Кечиктирилган даромадлар ва харажатларни ҳисобдан чиқариш

 

Ижара тўловлари жадвалига мувофиқ узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар жорий қисмга ўтказилди

 

7230-«Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар»

 

6230-«Бошқа кечиктирилган даромадлар»

 

Кечиктирилган даромад жорий қисмининг суммалари молиявий натижаларга ҳисобдан чиқарилди

 

6230-«Бошқа кечиктирилган даромадлар»

 

9390-«Бошқа операцион даромадлар»

 

Ижара тўловлари жадвалига мувофиқ узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар жорий қисмга ўтказилди

 

3290-«Бошқа кечиктирилган харажатлар»

 

0990-«Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар»

 

Кечиктирилган харажат жорий қисмининг суммалари молиявий натижаларга ҳисобдан чиқарилди

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

3290-«Бошқа кечиктирилган харажатлар»

 

Ижара тўловлари келиб тушишига қараб операцияларни ҳисобга олиш

 

Ижарага берувчининг жорий ҳисобот даврига тааллуқли ҳисобланган даромади суммаси акс эттирилди

 

4830-«Олинадиган фоизлар»

 

9550-«Молиявий ижарадан даромадлар» / 9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар»

 

Ижара муддатининг тугаши ва кўчмас мулк объектининг сотиб олиниши

 

Ижара муддати тугагандан кейин ижара объекти тўлови келиб тушиши акс эттирилди

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

0920-«Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар»

 

Ижара муддати тугаганда объектнинг бозор қиймати муддат бошида белгиланган қийматдан юқори бўлиб чиққанда даромад акс эттирилди

 

0920-«Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар»

 

9390-«Бошқа операцион даромадлар»

 

Ижара муддати тугаганда бозор қиймати муддат бошида белгиланган қийматдан паст бўлиб чиққанда зарар акс эттирилди

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

0920-«Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар»

 

 

 

Ижарага олувчидаги проводкалар:

Операция

 

Дебет

 

Кредит

 

Молиявий ижара шартномаси бўйича объектларни олиш

 

Асосий воситаларнинг молиявий ижарага олиниши акс эттирилди

 

0820-«Асосий воситаларни харид қилиш»;

0310-«Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар»

7910-«Тўланадиган молиявий ижара»;

0820-«Асосий воситаларни харид қилиш»

Ижара тўловларини ҳисоблаб ёзиш операциялари ҳисоби

 

Жорий ҳисобот даврига тааллуқли ижара харажатлари суммаси акс эттирилди

 

9610-«Фоизлар кўринишидаги харажатлар»

 

6920-«Ҳисобланган фоизлар»

 

Ижара муддати тугаганда кўчмас мулк объектини сотиб олиш

 

Ижара муддати тугагандан кейин ижара объекти учун тўлов ўтказилди

 

7910-«Тўланадиган молиявий ижара»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Ижара муддати тугаганда объектнинг бозор қиймати муддат бошида белгиланган қийматдан паст бўлиб чиққанда даромад акс эттирилди

 

7910-«Тўланадиган молиявий ижара»

 

9390-«Бошқа операцион даромадлар»

 

Ижара муддати тугаганда бозор қиймати муддат бошида белгиланган қийматдан юқори бўлиб чиққанда зарар акс эттирилди

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

7910-«Тўланадиган молиявий ижара»

 

 

 

Лилия ХИСМАТОВА, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2999 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика