Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 22 / Солиқ солиш

Кўп тармоқлилар учун солиқлар

 

Жамият (МЧЖ) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини (тариқ, пахта, сабзавотлар) ҳокимлик бунинг учун ажратган ер участкасида етиштиради, шунингдек автомобилларга техник хизмат кўрсатиш билан шуғулланади. Асосий фаолият тури – қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ҳисобланганлиги учун МЧЖ ягона ер солиғини, хизматлар кўрсатиш бўйича эса – ЯСТни тўлайди. Жамият инвестициялар ҳисобига қўшимча равишда болалар ва аёллар ички кийимларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Ходимлар сони 103 кишига етди. 2017 йил якунларига кўра ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажмида енгил саноат маҳсулотлари (тикув буюмлари) улуши кўпроқ бўлиши кутилмоқда.

1. Агар асосий фаолият тури ички кийимлар ишлаб чиқариш бўлса, ходимлари сони 103 кишини ташкил этган жамият йирик корхонага айланиб қолмайдими?

2. Агар тикув буюмларини сотиш ҳажми ўз кучи билан етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишдан олинган тушумдан ошса, корхона қандай солиқларни тўлаши керак бўлади?

3. У ягона ер солиғини тўлайдими?

4. Президентнинг ПҚ-1050-сон қарорига мувофиқ имтиёзлар қўлланадими?

Ф.Қўзибеков,

етакчи мутахассис.

 

1

Асосий фаолият тури ички кийимлар ишлаб чиқариш (ИФУТ коди – 14.14.0) ҳисобланган корхоналар 200 нафаргача ходимларни ёллашлари ва бунда кичик бизнес субъектларига киришлари мумкин (ВМнинг 24.08.2016 йилдаги 275-сон қарори).

 

2

Агар корхона 2016 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилар учун белгиланган мезонларга мувофиқ келса ва 2017 йилда кичик корхоналар учун белгиланган ходимлар сонидан ошмаса, 2018 йилдан бошлаб солиқ солиш тизимини танлашга ҳақли.

Қуйидаги мезонларга жавоб берадиган юридик шахс солиқ солиш мақсадида қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилар деб тан олиниши мумкин (Солиқ кодексининг 362-моддаси):

● ер участкаларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва ўзи етиштирган мазкур маҳсулотни қайта ишлаш ёхуд ер участкаларидан фойдаланган ҳолда фақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш асосий фаолият тури бўлган;

● қишлоқ хўжалигини юритиш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўзларига белгиланган тартибда берилган ер участкаларига эга бўлган;

● қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва ўзи етиштирган мазкур маҳсулотни қайта ишлаш улуши реализация қилиш ёки қайта ишлаш учун олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ўз ичига олувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва қайта ишлаш умумий ҳажмида камида 50%ни ташкил этадиган.

Агар ўтган солиқ даври якунлари бўйича ягона ер солиғи тўловчи юқоридаги шартларга жавоб бермаса, солиқ тўловчи жорий солиқ даврининг бошидан бошлаб умумбелгиланган солиқларни ёки ягона солиқ тўловини тўлашга ўтиши керак.

Микрофирмалар ва кичик корхоналар тоифасига кирадиган солиқ тўловчи белгиланган шартларга жавоб бермай қўйган солиқ давридан кейинги йилнинг 1 февралидан кечиктирмай давлат солиқ хизмати органига солиқ солиш тартибини танлаш тўғрисида ёзма билдириш тақдим этади. Солиқ тўловчининг ёзма билдиришни белгиланган муддатда тақдим этмаганлиги унинг умумбелгиланган солиқларни тўлашга розилиги деб ҳисобланади (Солиқ кодексининг 363-моддаси 3, 4-қисмлари).

Шу тариқа, 2017 йилда корхона ер участкаларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш (шу жумладан уни қайта ишлаш) фаолиятидан ягона ер солиғини ва тадбиркорлик фаолиятининг бошқа турларидан ЯСТни тўлаши керак.

 

3

Агар корхона 2016 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилар учун белгиланган мезонларга мувофиқ келган бўлса, 2017 йилда ягона ер солиғини тўлаши керак. 2018 йилдан бошлаб корхонангиз ягона ер солиғини тўламайди. Агар 2017 йил якунларига кўра уни қишлоқ хўжалиги товарларини ишлаб чиқарувчи корхона деб тан олиш учун юқоридаги мезонларга жавоб бермаса, албатта.

 

4

Агар ҳисобот даври якунларига кўра ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришдан тушум улуши реализациянинг умумий ҳажмида 60%дан кам бўлмаса, Президентнинг 28.01.2009 йилдаги ПҚ-1050-сон қарори билан тасдиқланган имтиёзлар қўлланиши мумкин. Ишлаб чиқаришда солиқ имтиёзлари бериладиган товарларнинг рўйхати Ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 31.03.2009 йилда 1932-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 1-иловада келтирилган.

 

Лилия ХИСМАТОВА, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1742 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика