Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 22 / Божхона

Тадбиркорликка кенг имконият бериб...

 

Бугун юртимизда тадбиркорларнинг сафи тобора кенгайиб бораётир. Уларга давлат органлари томонидан таклиф этилаётган интерактив хизмат турларининг кўпаяётгани ҳам бу борада яхши омил бўлмоқда. Олий ҳарбий божхона институтида ташкил этилган «Интерактив хизматлар – божхона органлари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги муносабатларнинг янги босқичи» мавзуидаги илмий-амалий конференцияда шулар ҳақида сўз борди.

 

Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Б.Раимов мустақиллик йилларида миллий иқтисодиётимизда таркибий ўзгартиришларни амалга ошириш, мавжуд ишлаб чиқариш салоҳиятидан самарали фойдаланиш, халқ фаровонлигини ошириш борасида қилинаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтди.

Давлатимиз раҳбари Фармони билан тасдиқланган Ҳаракатлар стратегиясида божхона органлари олдига ҳам аниқ вазифалар қўйилганлиги таъкидланди. Шулардан бири «Электрон ҳукумат» тизимини такомиллаштириш, тадбиркорлик субъектларига интерактив ва давлат хизматлари кўрсатишнинг самараси ва сифатини юксалтириш, бу хизматдан аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларининг фойдаланиш имкониятини оширишдир.

Маълумки, товарларни божхонада расмийлаштириш учун кетадиган вақт божхона органлари фаолияти самарадорлигини белгилайдиган асосий халқаро мезонлардан ҳисобланади. Бу вақтни қисқартиришга тизимга замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва дастурларини кенг жорий этиш орқали эришилади. Айни вақтда Давлат божхона қўмитаси томонидан тадбиркорлик субъектларига товарларни электрон декларация қилиш, ташқи савдо контрактларини рўйхатга қўйиш, шартномалар ижроси бўйича маълумотлар олиш, божхона тўловлари бўйича солиштирув далолатномаларини тузиш каби 22 турдаги интерактив хизматлар кўрсатиб келинмоқда. Мазкур хизматлардан фойдаланиш натижасида ҳар йили 1,3 млрд сўм миқдоридаги харажатлар тадбиркор ихтиёрида қолади, 60 тонна қоғоз иқтисод қилинади. Асосийси – қимматли вақт тежалмоқда.

Бундан ташқари, мамлакатимизда қабул қилинаётган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ташқи иқтисодий фаолият субъектлари учун рухсат бериш ва лицензиялаш тартиб-таомилларидан ўтишнинг ошкоралиги таъминланмоқда. Божхонада расмийлаштириш ишлари янада соддалаштирилмоқда. Ҳозирги пайтда божхона органларида сертификат ва рухсатномалар бериш жараёнларининг «бир дарча» тамойили асосида ташкил этилиши, товарларни божхонада электрон шаклда декларациялаш тартибининг жорий этилиши ҳам соҳада АКТ имкониятларидан кенг фойдаланилаётганининг самарасидир.

Анжуманда Қонунчилик палатаси депутати Э. Холбўтаев, Давлат солиқ қўмитаси шуъба бошлиғи З.Худайберганова, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги департамент бошлиғи И.Насруллаев, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси кафедраси мудири, иқтисод фанлари доктори Ш.Тошматов, Давлат божхона қўмитаси бошқарма бошлиғи, техника фанлари доктори А.Саидов ва бошқалар соҳани ривожлантиришнинг истиқболдаги вазифалари хусусида чиқишлар қилишди.

Конференция якунида божхона ишининг тадбиркорлик субъектларини янада қўллаб-қувватлашга қаратилган фаолиятини ривожлантиришга доир тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

 

Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати.

Прочитано: 1528 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика