Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 22 / Жавоб берамиз

Фирмага керак бўлса

 

Хусусий корхона ходимнинг ўқиш ҳақини тўлади, ўқиш харажатлари корхона харажатлари сифатида ҳисобдан чиқарилди.

Бугунги кунда ходимнинг иш ҳақи камлиги инобатга олинса, корхона ходим билан қарз шартномасини тузмай туриб, унинг ўқиш харажатларини корхона харажатлари сифатида ҳисобга олиши мумкинми?

Агар мумкин бўлмаса, 2015–2016 йиллар учун бухгалтерия проводкаларида ушбу харажатлар қандай акс эттирилади?

Ш.Гимадиева, ХК бош бухгалтери.

 

– Ҳа, корхона ўз ходимларининг ўқиши билан боғлиқ харажатларни амалга ошириши мумкин.

Агар ходимнинг ўқиши корхонадаги ишлаб чиқариш, масалан, ходимнинг малакасини ошириш ёки уни бошқа ихтисослик бўйича қайта тайёрлаш зарурати билан боғлиқ бўлса, ўқиш харажатлари бошқа операцион харажатлар таркибида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш харажатлари сифатида ҳисобга олинади (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 2.3.1-банди). Бунда таълим берувчи ташкилот билан корхона шартнома тузади ва ушбу харажатларга ходимнинг даромади сифатида қаралмайди (Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисми 15-банди).

Агар ходимни ўқитиш корхонанинг ишлаб чиқариш зарурати билан боғлиқ бўлмаса, ходим ўз манфаатларини кўзлаб шартнома тузган, корхона эса шартномага кўра ўқиш ҳақини тўлаган, бироқ унинг иш ҳақидан ўқиш суммасини ушлаб қолмаган бўлса, ходимда моддий наф тарзидаги солиқ солинадиган даромад юзага келади (Солиқ кодексининг 177-моддаси 1-банди). У ходимнинг жами даромадига киритилади ва унга ЖШДС солинади. Корхона 2015–2017 йилларда ўқиш ҳақини тўлаганлиги сабабли жисмоний шахс даромад олган ҳар бир йил учун ЖШДС бўйича қайта ҳисоб-китобни топшириши зарур.

Молиявий ҳисоботни (балансни) қайта топшириш керак эмас, барча муҳим бўлмаган тузатишлар бухгалтерия ҳисобига жорий йилда киритилади (АВ томонидан 24.01.2003 йилда 1209-сон билан рўйхатдан ўтказилган Қоидаларнинг 15-банди). Яъни 2015–2016 йиллардаги хатолар жорий – 2017 йилда тузатилади. Бухгалтернинг маълумотномаси тузатиш учун асос ҳисобланади.

Сизнинг ҳолатда ходимнинг 2017 йилдаги даромадидан 2015–2016 йиллар учун моддий наф тарзидаги даромаддан ЖШДС ушлаб қолиш зарур.

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Ходимнинг 2015–2016 йиллар учун ЖШДС бўйича қарзи акс эттирилди

 

4790-«Ходимларнинг бошқа қарзлари»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз»

 

Ходимнинг моддий наф тарзидаги даромадидан ЖШДС тўланди

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

2017 йилдаги даромади ҳисобига ходимнинг қарзи сўндирилди

 

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»

 

4790-«Ходимларнинг бошқа қарзлари»

 

 

 

Дарина АБУХОВИЧ,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2043 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика