Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 22 / Жавоб берамиз

Хатони бири қилса, жавобни бошқаси ҳам берадими?

 

МЧЖнинг шаҳар ҳудудида бир нечта дорихонаси мавжуд. Назорат қилувчи органлар томонидан ўтказилган рейдларда дорихоналарнинг бирида ҳуқуқбузарлик аниқланди. Мазкур ҳуқуқбузарлик сабабли МЧЖнинг барча дорихоналарида лицензиянинг амал қилиши 10 кун муддатга тўхтатиб қўйилди.

Бир дорихонадаги ҳуқуқбузарлик учун барча дорихоналар фаолиятини тўхтатиб қўйиш қонунийми?

А.Ибрагимов.

 

– Ҳуқуқбузарликнинг хусусияти ва оғирлик даражасини, унинг ижтимоий хавфли оқибатлари (масалан, зарари) бор-йўқлигини, содир этилган ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни енгиллаштирувчи ёки оғирлаштирувчи ҳолатларни, шунингдек аҳамиятга молик бошқа ҳолатларни билмай туриб, саволингизга қатъий жавоб беришнинг имкони йўқ.

Лицензия ҳар бир дорихонангизга алоҳида‑алоҳида эмас, балки юридик шахс мақомига эга бўлган корхонангиз номига берилган. Шу боис расмий жиҳатдан бу ҳаракат қонуний ҳисобланади, чунки лицензияловчи орган (бу ўринда ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлиги бўлса керак1) лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назорат амалга оширилаётганда ўз ваколати доирасида лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ҳуқуқига ҳам эгадир («Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Қонуннинг (бундан кейин – Қонун) 21‑моддаси ­1‑қисми 7‑хатбоши, 22‑моддаси 2‑қисми, Низомнинг 27‑банди 7‑хатбоши).

Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш Қонуннинг 22-моддасида назарда тутилган ҳолларда амалга оширилади (Низомнинг 29-банди ­1-хатбоши), яъни:

● лицензиат лицензия шартномасида назарда тутилган лицензия талаблари ва шартларини бузганлиги аниқланганда;

● лицензияловчи органнинг аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини лицензиат зиммасига юкловчи қарори лицензиат томонидан бажарилмаганда (Қонуннинг 22‑моддаси 1‑қисми).

Фикримизча, дорихоналарингиздан бирида лицензия шартномасида назарда тутилган талаб ва шартлар бузилгани аниқланганлиги сабабли лицензияловчи орган лицензиянгизнинг амал қилишини тўхтатиб қўйган.

Бироқ, масалага бошқа томондан ёндашиладиган бўлса, МЧЖга қарашли барча дорихоналар фаолиятининг тўхтатилиши пировард оқибатда тадбиркорлик фаолиятига путур етказади: яъни улар фойда-даромад олмайдилар ва тегишли тарзда давлат бюджети товар оборотидан (айниқса у катта ҳажмда бўлса) олинадиган муайян суммадаги ЯСТни йўқотади.

Шунинг учун сизнинг ҳолатда МЧЖга қарашли «қоидабузар дорихона»нинг фаолиятини суд тартибида2 тўхтатиб туриш (буни лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш билан чалкаштирманг!) («Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 42-моддаси 4-хатбошиси; ХПКнинг 155-13-моддаси 1-қисми 4-хатбошиси) ҳамда айнан шу дорихонанинг мансабдор шахслари ва/ёки хизматчиларини маъмурий (агар жиноят аломатлари мавжуд бўлмаса) жавобгарликка3 тортиш мақсадга мувофиқ бўлар эди.

 

Камол МУЗАФФАРОВ,

«Norma Online» етакчи эксперти.

 


1Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида низомнинг (13.05.2010 йилдаги 91‑сон ВМҚга илова, бундан кейинНизом) ­2-банди 1-хатбоши.

2Фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғи учун бошқа ҳақиқий хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда фаолиятни 10 иш кунидан кўп бўлмаган муддатга назорат қилувчи орган томонидан тўхтатиб туриш ҳоллари бундан мустасно.

3Масалан, дори-дармон воситалари ёки тиббий буюмлар сотиш қоидаларини бузганлик (МЖТКнинг 164-моддаси 5-қисми) ёхуд сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида олганлик, сақлаганлик ёки ўтказганлик учун (МЖТКнинг ­165-1-моддаси).

Прочитано: 1599 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика