Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 22 / Солиқ солиш

Касса дафтарини қандай қилиб тўғри ёпиш мумкин?

 

Ташкилот чакана савдо билан шуғулланмай қўйди, барча касса аппаратларини топширди ва солиқ инспекциясидан уларни топширганлиги ҳақида хат олди. Ташкилот филиаллари жойлашган жойлардаги айрим солиқ инспекцияларида ўтказилган охирги операциядан кейин касса дафтарига муҳрлар қўйилган. Бошқаларида эса касса дафтари ёпилганлиги ҳақида билдиришнома борлигини рўкач қилиб, муҳр қўймаяптилар.

Солиқ органлари касса дафтарида у ёпилганлигини қайд этишлари ва охирги ёзувдан кейин муҳр қўйишлари керакми?

Замира, МЧЖ бухгалтери.

 

Йўқ, шарт эмас.

Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасини фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказиш карточкасини берган ҳолда фаолият амалга ошириладиган жой бўйича давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказиш тартибига (ВМнинг 17.11.2011 йилдаги 306-сон қарори билан тасдиқланган Низомга 1-илова) мувофиқ НКМ солиқ органлари рўйхатидан чиқарилади.

НКМни рўйхатдан чиқариш учун солиқ органлари қуйидагиларни олиши керак:

► корхонанинг реквизитлари, завод рақами ва модели, рўйхатдан чиқариш сабаблари кўрсатилган ариза;

► илова қилинадиган ҳужжатлар (инкассация хизматида тасдиқланган рўйхатдан ўтказиш карточкаси, савдо фаолиятининг тугалланганлиги тўғрисидаги хат-билдиришноманинг нусхаси, кассир-операциячининг назорат-касса дафтари).

Шундан сўнг улар НКМ рўйхатдан ўтказилган бутун давр учун фискал хотиранинг якуний кўрсаткичларини чиқариб оладилар. Тартибга 2-иловага мувофиқ шаклда бу ҳақда далолатнома тузилади. Бир нусхаси корхонага топширилади. Агар корхона чакана савдо фаолиятини тикласа ва қачонлардир ҳисобдан чиқарилган НКМдан фойдаланадиган бўлса, ушбу ҳужжат келгусида ДСИга тақдим этиш учун унга керак бўлиши мумкин.

Сўнгра солиқ органларининг масъул шахси НКМнинг рўйхатдан ўтказиш карточкасига ва рўйхатдан ўтказиш дафтарига (солиқ органлари юритадилар) НКМ ҳисобдан чиқарилганлиги далилининг ўзини ва санасини киритади. Ушбу ёзувлар киритилгандан кейин кассир-операциячининг назорат-касса дафтари ва рўйхатдан ўтказиш карточкаси юридик шахсга қайтарилади (Тартибнинг 30, 31-бандлари). Рўйхатдан ўтказиш карточкаси касса аппарати ҳисобдан чиқарилганлиги, тегишинча, касса дафтари ҳам ёпилганлиги далилини тасдиқловчи бош ҳужжат ҳисобланади.

Мазкур Тартибда ушбу вазиятда солиқ органлари кассир-операциячининг назорат-касса дафтарини расмийлаштиришига доир батафсил тартибга солинган хатти-ҳаракатлари қайд этилмаган. Шу сабабли турли туманлардаги ДСИлар касса дафтари ёпилишини турлича расмийлаштирадилар.

 

Надежда ГУШЧИНА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2121 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика