Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 22 / Амалий бухгалтерия

МЧЖ оилавий корхонага айланганда

 

Корхонанинг (МЧЖ) устав фондида 80% ва 20% улушга эга иккита муассиси бор. 20% улушга эга муассис уни иккинчи муассиснинг қариндошига оилавий корхона ташкил этиш учун беряпти (ҳадя шартномасига кўра). Корхонамизнинг асосий фаолият тури макарон маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳисобланади. Молиявий ҳисобот кўрсаткичлари: устав фонди – 6 млн сўм; текинга олинган мол-мулк – 250 млн сўм; жамғарилган зарарлар – 21 млн сўм; жами соф активлар – 235 млн сўм.

Текинга олинган мол-мулк учун ягона солиқ тўлови тўланган (бошқа даромад учун бўлганидек).

1. МЧЖ оилавий корхонага ўзгартирилаётганда соф активлар ва устав фонди ўртасидаги фарқ суммасини устав фондини кўпайтиришга йўналтириш мумкинми?

2. Бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?

3. МЧЖ оилавий корхонага ўзгартирилаётганда қандай ҳисоботларни кимга тақдим этиш зарур?

О.Ведрова, МЧЖ бухгалтери.

 

1

Ҳа, ўзгартириш пайтида янги корхона устав фондини қайта ташкил этилаётган корхонанинг ўз манбалари ҳисобига шакллантиришга ҳақлисиз.

23-сон БҲМС «Қайта ташкил этишни амалга оширишда молиявий ҳисоботни шакллантириш» (АВ томонидан 27.06.2005 йилда ­1484-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 61-бандида янги ташкил этилаётган корхона устав фондини ўз манбалари (қўшилган ва захира капитали, тақсимланмаган фойдаси ва ҳ.к.) ҳисобига шакллантириш имконияти назарда тутилган. Бу ҳолда ўзгартириш шаклида қайта ташкил этиш натижасида вужудга келган корхонанинг дастлабки молиявий ҳисоботида муассислар қарорида қайд этилган устав капитали миқдори акс эттирилади.

 

2

Қайта ташкил этишдаги солиқ оқибатлари қайта ташкил этиш натижасида янги корхонада соф активлар суммаси билан устав фонди миқдори ўртасида ижобий фарқ юзага келиш-келмаслигига боғлиқ.

Агар муассислар қарори билан белгиланган оилавий корхона устав фонди соф активлар қийматига (сизнинг мисолда – 235 млн сўмга) тенг бўлса, солиқ оқибатлари юзага келмайди.

Соф активлар суммаси устав фонди суммасидан ошган ҳолда фарқ «Узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар» ва «Кечиктирилган даромадлар» счётларида акс эттирилади, улар корхона ҳисоб сиёсатида белгиланган муддат давомида бошқа операцион даромадларга ҳисобдан чиқарилади. Ушбу даромадлар ялпи тушумга киритилади ва уларга корхонанинг асосий фаолият тури ставкасида ЯСТ солинади.

Янги муассисда улушни текинга олганда ЖШДС солинадиган бошқа даромад юзага келишига эътибор қаратинг. Вазиятни тушунишимизча, чиқиб кетаётган муассис ҳам, янги муассис ҳам жисмоний шахс ҳисобланади. Чиқиб кетаётган муассис солиқ агенти сифатида чиқиши мумкин эмаслиги боис янги муассис олинган даромаддан декларация асосида ЖШДС тўлаши керак (Солиқ кодексининг 189-моддаси). Декларация солиқ органларига ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай тақдим этилади. ЖШДС ўтган солиқ давридан кейинги йилнинг 1 июнидан кечиктирмай тўланади (Солиқ кодексининг 192, 193-моддалари).

 

3

Қайта ташкил этишда топшириш далолатномасига илова қилинадиган якуний молиявий ҳисобот ҳамда янги ташкил этилган корхонанинг дастлабки молиявий ҳисоботи тузилади. Қайта ташкил этишда молиявий ҳисоботни шакллантириш тартиби 23-сон БҲМС билан бошқарилади.

Ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш учун рўйхатдан ўтказувчи органларга топшириш далолатномаси, давлат тилидаги таъсис ҳужжатлари, белгиланган давлат божи миқдори тўланганлиги тўғрисида банк тўлов ҳужжатининг нусхаси ва ўзгартирилаётган тадбиркорлик субъектлари – юридик шахслар муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки таъсис ҳужжатлари билан бунга ваколат берилган органларнинг тегишли қарорлари тақдим этилади (Низомнинг 12, 21, 32 ва 34-бандлари, ВМнинг 9.02.2017 йилдаги 66-сон қарорига 1-илова).

Ўзгартириш чоғида солиқ органларига ҳисобот топширилмайди (Солиқ кодексининг 44-моддаси 3-қисми). Бироқ ташкилий-ҳуқуқий шакл ўзгарганлиги муносабати билан солиқ органларига тасдиқланган шаклдаги маълумотларни тақдим этишингиз шарт (АВ томонидан 10.07.2014 йилда 2600-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг ­9-банди).

Ўзгартириш чоғида статистика органларига ҳисобот топшириш талаби ҳам қонунчиликда белгиланмаган.

 

Лилия ХИСМАТОВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2094 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика