Norma.uz
СБХ / 2026 йил / № 44 / Уй-жой-коммунал хўжалиги

Хусусий сектор истеъмолчиларни суюлтирилган газ билан таъминлай бошлайди

 

Ўзбекистонда 1 916 та маҳалла табиий газ таъминотида қийинчиликларга дуч келмоқда. 3 миллион 700 минг хонадон суюлтирилган газдан фойдаланади. Истеъмолчиларни суюлтирилган газ билан ўз вақтида ва кафолатли таъминлаш масаласи узил-кесил ҳал этилмаган. Шундан келиб чиқиб, соҳага хусусий секторни кенг жалб қилиш вазифаси қўйилди.

 

Тадбиркорларга ўзи импорт қилган ёки биржа савдоларида сотиб олган суюлтирилган газни аҳоли ва бизнесга етказиб бериш имконияти берилади. Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган оилалар эса уни сотиб олиш учун субсидиялар олади. Янги амалиёт дастлаб Андижон вилоятида синовдан ўтказилиб, кейинчалик бошқа ҳудудларда ҳам жорий этилади.

Суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳажмини йил якунига қадар режалаштирилган 520 минг тоннадан 606 минг тоннага етказиш режалаштирилган. Шунингдек, уй хўжаликларининг реал эҳтиёжидан келиб чиқиб, газ баллонлари ҳажмини табақалаштириш таклиф этилди.

 

 

Энергетика соҳаси малакали кадрларга муҳтож 

Бугунги кунда 25 та техника олий таълим муассасасида энергетика соҳаси учун 5,5 мингга яқин бўлажак мутахассис тайёрланмоқда. Бироқ таълим жараёни амалиёт билан етарли даражада боғланмаган. Шу сабабли битирувчиларнинг иш жараёнига тўлиқ мослашиши учун 2–3 йил талаб қилинмоқда.

Натижада олий таълим муассасаларида ёқилғи-энергетика мажмуига оид ўқув дастурларини тўлиқ янгилаш, лаборатория ва ўқув-амалиёт майдонларини замонавий талабларга мослаштириш бўйича топшириқлар берилди.

Янги ўқув йилидан учинчи босқич талабаларининг ярми ва тўртинчи босқич талабаларининг барчаси дуал таълим шакли билан қамраб олинади. Қуёш ва шамол генераторлари, электромобилларни зарядлаш станциялари ва бошқа замонавий технологиялар бўйича мутахассислар тайёрлашга устувор аҳамият берилади.

 

president.uz хабари бўйича.

 

«Уй-жой коммунал хўжалиги» бўлимини махсус мухбиримиз Ирина ГРЕБЕНЮК олиб боради.

Прочитано: 80 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2026 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика