Norma.uz
СБХ / 2026 йил / № 44 / Уй-жой-коммунал хўжалиги

Муаммоли маҳаллаларда электр, газ ва сув таъминоти учун ҳокимлар масъул бўлади

 

Ўзбекистонда «Долзарб 40 кунлик» дастури амалга оширилиши эълон қилинди. Унда оғир аҳволдаги 2 мингта маҳаллада ишлашга янгича ёндашув назарда тутилган.

Улардаги электр, газ, йўл ва ичимлик суви муаммоларини ўз вақтида ҳал қилишга ҳокимлар шахсан масъул бўлади. Бу ҳақда жорий йилнинг 21 июль куни мамлакат раҳбари иштирокида ўтказилган видеоселектор йиғилишида сўз борди, деб хабар беради president.uz.

 

Жумладан, «маҳалла еттилиги» фаолиятини ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. «Долзарб 40 кунлик» дастури доирасида нотинч маҳаллаларда ҳоким, маҳалла раиси ва бандлик бўлими ўртасидаги уч томонлама шартномалар қайта кўриб чиқилади.

Бандлик идораларига ҳар бир ҳудудда эҳтиёжманд фуқароларни ўқитиш, бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш бўйича манзилли иш олиб бориш топширилди.

Банклар ва Маҳаллалар уюшмаси бошқармалари фаолияти қайта кўриб чиқилади. 8 992 та маҳаллани обод қилиш бўйича аниқ вазифалар белгиланди. Дарахт ва кўчатлар экиш, ариқларни тоза сақлаш, аҳолининг турмуш маданиятини ошириш бўйича раҳбарларга аниқ топшириқлар берилди.

 

«Уй-жой коммунал хўжалиги» бўлимини махсус мухбиримиз Ирина ГРЕБЕНЮК олиб боради.

Прочитано: 95 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2026 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика