Veolia Energy Tashkent истеъмолчиларга иссиқ сувни ҳисобга олиш учун ақлли қурилмаларни ўрнатишда ҳар бир босқич видеотасвирга олинишини маълум қилди. Бундай қарор Professional Water Management ҳамкорлари билан иш юзасидан бўлиб ўтган учрашувда қабул қилинди. Бундан истеъмолчилар қандай афзалликларга эга бўладилар?
Компания мутахассисларининг фикрича, ҳисоблагичларни ўрнатишни видеоназорат қилиш истеъмолчилар учун қуйидаги афзалликларни таъминлайди:
• сифат кафолати – видеоёзув монтаж пайтида хато ва камчиликларни бартараф этишга ёрдам беради;
• ҳар бир босқичда назорат – ҳар бир уланиш техник талабларга мувофиқлиги текширилади;
• тўлиқ шаффофлик – истеъмолчилар ҳисоблагичнинг тўғри, хавфсиз ва ишончли ўрнатилганлигига ишонч ҳосил қилишлари мумкин.
Учрашув иштирокчилари интеллектуал ҳисоблагичларни ўрнатиш жадвали ва маълумотларни тезкор узатиш тартибини келишиб олдилар. Бизга замонавий технологияларни жорий этиш Тошкент иссиқлик таъминоти тизимини ҳар бир фуқаро учун ишончли, қулай ва шаффоф қилиш имконини беришини ваъда қилишмоқда.
«Уй-жой коммунал хўжалиги» бўлимини махсус мухбиримиз Ирина ГРЕБЕНЮК олиб боради.
