Norma.uz
СБХ / 2026 йил / № 44 / Уй-жой-коммунал хўжалиги

Сенаторлар сув таъминоти масалаларини муҳокама қилдилар

 

2026 йилнинг биринчи ярмида Президентнинг Виртуал ва Халқ қабулхоналарига «Ўзсувтаъминот» АЖ фаолиятига оид 7,8 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 24%га кам. Шундан 4 911 та мурожаат ижобий ҳал этилди.

 

Бу ҳақда Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси мажлисида «Ўзсувтаъминот» АЖнинг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, аҳоли билан учрашувлар ва сайёр қабулларни ташкил этиш тўғрисидаги ахборотида маълум қилинди.

senat.uz хабарига кўра, мурожаатларнинг асосий қисми (2 408 та) ичимлик суви таъминоти тармоқларидаги авария ҳолатлари, сув таъминотидаги узилишлар ва паст босим билан боғлиқ бўлган. Шунингдек, ичимлик суви тўловлари, қарздорлик ва қайта ҳисоб-китоб масалалари бўйича 1 788 та, марказлашган ичимлик суви тармоғига уланиш бўйича 1 067 та мурожаат келиб тушган.

Шу билан бирга, жорий йилнинг ўтган даврида 1 040 та такрорий мурожаатлар қайд этилган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 36%га кўпдир. Энг кўп мурожаатлар Сурхондарё вилояти (136), Тошкент шаҳри (126), Тошкент (93), Фарғона (86), Қашқадарё (81) вилоятлари аҳолисидан келиб тушган.

Сув таъминоти муаммолари бўйича 239 та жамоавий мурожаат қабул қилинган. Энг кўпи Сурхондарё (43), Тошкент (35), Андижон (30), Самарқанд (26) вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри (22) ҳиссасига тўғри келади.

Қайд этилганидек, такрорий ва жамоавий мурожаатларнинг мавжудлиги улар билан ишлашда камчиликлар мавжудлигидан далолат беради. Хусусан, жойларда ҳал этилиши мумкин бўлган масалалар ўз вақтида кўриб чиқилмагани, аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот ва тушунтириш ишлари етарли даражада олиб борилмагани уларнинг кўпайишига сабаб бўлган.

Муҳокама чоғида мурожаатларни кўриб чиқиш, уларнинг ижросини назорат қилиш ва жойлардаги муаммоларни бартараф этиш сифати талаб даражасида эмаслигига эътибор қаратилди. Мажлис якунлари бўйича Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди. Мутасаддиларга камчиликларни бартараф этиш, муаммоларни жойида ҳал этиш, такрорий мурожаатларнинг олдини олиш бўйича тавсиялар берилди.

 

«Уй-жой коммунал хўжалиги» бўлимини махсус мухбиримиз Ирина ГРЕБЕНЮК олиб боради.

Прочитано: 67 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2026 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика