Norma.uz
НОРМА МАСЛАХАТЧИ
15.06.2015 Рўйхатга кирмаган

Қўшним болаликдан II гуруҳ ногирони. У бошқаларнинг парваришига муҳтожлиги тўғрисида ТМЭК хулосаси бор. У уй-жой-коммунал хизматларни тўлашга доир имтиёз олиш ҳуқуқига эгами?


далее...»»
15.06.2015 Билим юртида ўқиш стажга кирмайди

Мен ҳунар-техника билим юрти (ҲТБ)ни тугаллаганман, кейин олинган ихтисослик бўйича ишлаганман. Илгари ҲТБда ўқиш даври пенсияни ҳисоблаш учун меҳнат стажига қўшилар эди. Ҳозир ҲТБдаги 3 йиллик ўқиш ва армияда 2 йиллик хизмат стажга ҳисобланадими?


далее...»»
15.06.2015 Ҳисоб-китобли хизмат

Мен ИИВ бўлинмасида 11 йил хизмат қилдим, унвонга эгаман. Кейин хизматдан бўшадим ва фуқаролик муассасасига ишга ўтдим. Бўлинмада ишлаш пайтида суғурта бадаллари тўланмасди, чунки ўша пайтда ИИВ ходимларига имтиёз татбиқ этилган. Пенсияни ҳисоблашда ИИВдаги хизматим меҳнат стажига қайд этиладими?


далее...»»
15.06.2015 Пенсияни кейинроқ оламан

Хорижга чиқиш тўғрисида Пенсия жамғармаси бўлимини хабардор қилиш лозимми? Сизнинг йўқлигингизда пенсияни ким олиши мумкин? Агар пенсионер хорижда бўлса, пенсияларни тўлаш тўхтатиб қўйиладими?


далее...»»
15.06.2015 Ижтимоий ҳимоя тизимини мукаммаллаштириб

Давлат порталида «Қариялар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа тоифалари учун ижтимоий хизматлар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама этилмоқда.


далее...»»
15.06.2015 Узоқ умр кўрганларга қўшимча тўловлар

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига қўшимча тўловни белгилаш, тўлаш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.


далее...»»
15.06.2015 Янги ҳужжатларни тақдим этамиз
Тақдим этилаётган, шунингдек сўнгги пайтда қабул қилинган бошқа ҳужжатларнинг тўлиқ матни билан norma.uz сайтида танишиб чиқишингиз мумкин.
далее...»»
15.06.2015 Депутатлар давлат бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқдилар

Депутатлар мамлакатимиз Конституциясида белгиланган ваколатларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2014 йилдаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботини батафсил кўриб чиқдилар.


далее...»»
09.06.2015 Лицей ўқувчисига таътил керак бўлганда

Лицейнинг иккинчи курсида таълим олаётган қизим гепатитнинг оғир шакли билан касалланиб тузалди. Унинг ўқув жараёнида тўлақонли иштирок этиш имконияти йўқ. Олий ўқув муассасаларида бундай ҳолларда академик таътил берилишини биламан. У лицей (коллеж) ўқувчисига берилиши мумкинми?


далее...»»
09.06.2015 Ишга чиқиш тўғрисида буюриш эмас, илтимос қилиш мумкин

Ички меҳнат тартиби қоидаларимизда ходим таътилдан чақириб олинганида ишга келиши шартлиги назарда тутилган. Директор слесарни таътилдан муддатдан аввал чақириб олиш тўғрисида буйруқ чиқарди. Бироқ у ишга чиқишдан қатъиян бош тортди. Буйруқни бажаришдан бош тортганлиги учун уни интизомий жавобгарликка тортиш мумкинми?


далее...»»
09.06.2015 Таътилга икки кунгагина чиқиш мумкинми?

Иш берувчи таътилни қисмларга бўлиш тўғрисида буйруқ чиқариш ҳуқуқига эгами? Таътилни 2, 4, 8 ёки 10 иш кунига олиш ҳуқуқига эгаманми?


далее...»»
09.06.2015 Регламент бўйича ўрнатиш

2014–2018 йилларда техник регламентларни ишлаб чиқиш дастури доирасида Вазирлар Маҳкамасининг «Сиқилган табиий газ ва суюлтирилган нефть газларида ишлаш учун қайта жиҳозланган автотранспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисида» умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори лойиҳаси тайёрланди.


далее...»»
09.06.2015 Имзоламаслигингиз мумкин. Бироқ норозилигингизни билдирганингиз маъқул

ЙПХ ходими ўзи тузган баённомани имзолашимни сўради. Мен бундан бош тортдим. Шунда у баённомани имзоламасам, бу ўз хизмат вазифаларини бажараётган милиция ходимига бўйсунмаслик деб баҳоланиб, жиддий оқибатларга олиб келишини айтди. Автоинспектор қанчалик ҳақли?


далее...»»
09.06.2015 Ҳовлидаги машиналар

Уйимиз ҳовлисида ўз-ўзидан автомобиллар тўхташ жойи вужудга келди. Бундай тўхташ жойлари бўлишини тақиқлайдиган ҳужжатлар мавжудми, ушбу масалани ҳал этиш учун қаерга мурожаат қилиш керак?


далее...»»
09.06.2015 Бир масаланинг икки ечими

Регламентнинг 74-бандида белгиланишича, автомобиль орқани кўрсатадиган ташқи ойналар билан жиҳозланган тақдирда ёруғлик ўтказиш орқа ярим сфера, яъни орқа ва ён ойналар учун меъёрлаштирилмайди. Ҳозирга қадар Йўл ҳаракати қоидаларида 3-илованинг 2-изоҳи 3.7-бандида автомобиль ойналарининг ёруғлик ўтказишини меъёрлаштириш қисмида, орқа ва орқа ён ойналари ёруғлик ўтказувчанлиги 70%дан кам бўлганда автомобиллардан фойдаланишни тақиқлайдиган меъёр амал қилади. Қачонгача биргина масалада икки меъёрий ҳужжатда тафовутлар бўлади?


далее...»»
09.06.2015 Никоҳ қачондан бекор қилинган ҳисобланади?

Никоҳ суднинг уни бекор қилиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори эълон қилинган пайтдан бошлаб юридик кучини йўқотадими?


далее...»»
09.06.2015 Калитни ўзига ўзи берди

МЧЖ (ссуда берувчи) билан унинг иштирокчиларидан бири бўлган ХФ (ссуда олувчи) ўртасида 2014 йил сентябрида 8 ойга майдони 60 кв.м бўлган бир қаватли бинодан офис сифатида текинга фойдаланиш шартномаси тузилди. 2015 йил январда ўтказилган МЧЖ молия-хўжалик фаолиятининг аудиторлик текшируви натижалари бўйича, Фуқаролик кодекси 618-моддаси иккинчи қисмининг қоидаларига кўра ушбу шартномани тузиш мумкин эмаслиги туфайли уни бекор қилиш тавсия этилди. ХФ ушбу таклифни рад этганлиги боис МЧЖ хўжалик судига текинга фойдаланиш шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш даъвоси билан мурожаат қилди.


далее...»»
09.06.2015 Россияда жисмоний шахсларнинг банкротлиги тўғрисида қонун имзоланди

Жисмоний шахсларнинг банкротлиги тўғрисидаги қонун муддатидан аввал – 2015 йил 1 июлдан кучга киради. Агар фуқаронинг муддати ўтказиб юборилган қарзи камида 500 минг рублни ташкил этса, у кредиторлар аризасига кўра банкрот деб топилиши мумкин.


далее...»»
09.06.2015 На ҳуқуқларга, на мажбуриятларга эга

Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича ишлаётган шахсни интизомий жазога тортиш мумкинми?


далее...»»
09.06.2015 Ҳар қандай «ташмачи» қамалиши керакми?

Хусусий корхонамизда ходимлардан бири компьютер монитори ўғирлаётганда қўлга тушди. Директор бу далил ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига маълум қилиши шартми?


далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика