05.01.2016
Огоҳлантирилди, лекин ишдан бўшатилмади
Амал қилиш муддати тугаши муносабати билан мен билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги огоҳлантирувчи хат ўз кучини йўқотадими? Иш излаш учун ҳафтада бир кун берилмаслиги ҳуқуқбузарлик ҳисобланадими? Икки маротаба огоҳлантирувчи хат берган ва уларга кўра ҳеч қандай қарор қабул қилмаган иш берувчининг ҳаракатлари тўғрими? далее...»» |
05.01.2016
Пешиндан тунгача ишлаш
Биз олий ўқув юрти бакалавриатини тугатган ёш мутахассисни ишга қабул қиляпмиз. У ҳозир ўқишни магистратурада давом эттираётганлиги сабабли унга тўлиқсиз иш куни ва ярим ставкада маош тайинланди. Бироқ талаба оилавий ҳолатига кўра ишдан ташқари вақтда кўпроқ ишлаш ва бутун иш ҳақини олишни хоҳлаяпти. Маъмурият унинг хоҳишини инобатга олди ва 6 кундан иборат 40 соатлик иш ҳафтасини белгилади. Табелда 7, 7, 7, 7, 7, 5 соат кўрсатилади, меҳнат шартномасида эса соат 14.00 дан 21.00 гача, шанбада – соат 14.00 дан 19.00 гача иш вақти назарда тутилади. Бизнинг ҳаракатларимиз қанчалик тўғри? Ходим қандай ариза ёзиши керак? Буйруқда қандай ҳужжатга асосланиш лозим? далее...»» |
05.01.2016
Танлов ғолибими, ўзимизнинг эксперт-ку!
Ўтган йилнинг охирларида мамлакатимиз пойтахтида «Жамият ва мен» ҳамда «Инсон ҳуқуқлари – журналистлар нигоҳида» республика танловлари ғолибларини мукофотлаш маросими бўлиб ўтди. Мукофотланган муаллифлар қаторида «Norma» компаниялари гуруҳи эксперти ҳам бор. далее...»» |
05.01.2016
Видеокамера ўрнатилиши маъқулми сизга?
«Видекамерали бўлади пойтахтдаги мавзелар» мақоласида («Норма маслаҳатчи»нинг 29.12.2015 йилдаги 52 (545)-сони) хабар қилганимиздек, Тошкент шаҳар ҳокимининг фармойишига асосан (11.12.2015 йилдаги 233-Ф-сон) 2016 йилда мамлакатимиз пойтахтининг турар жой мавзелари ва маҳаллалари видеокузатув тизимлари билан жиҳозланади. Ана шу мавзуга бағишланган биринчи брифинг оммавий ахборот воситаларида ҳам, аҳоли ўртасида ҳам катта қизиқиш уйғотди. Бу борадаги саволга янада муфассалроқ жавоб бериш мақсадида шаҳар ҳокимлиги иккинчи учрашувни ташкил этди. далее...»» |
05.01.2016
Тинчлик, фаровонлик ва шод-хуррамлик муҳитида
«Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази «Ўзбекистон: жамоатчилик фикри – 2015» мавзусида ижтимоий тадқиқот ўтказди. далее...»» |
30.12.2015
Гард юқтирмаган... ўғирлик
Банк тизими Ўзбекистон иқтисодиётининг муҳим бўғинидир. Бу тизимнинг бутун иқтисодий жараёнларга таъсири замирида унинг молия ресурсларидан оқилона фойдаланилишини таъминлаш, миллий хўжалик барқарор ишлаши ва изчил ривожланиб бориши учун шарт-шароит яратиб бериш муддаоси ётади. Айни банк фаолияти жараёнида пул маблағлари жамланади ва қайта тақсимланади, хўжалик юритувчи субъектларнинг ўзаро талаблари ва мажбуриятларини қаноатлантирувчи ҳисоб-китоблар қилинади, иқтисодиётнинг молия ва саноат секторлари чамбарчас боғлиқлиги таъминланади. далее...»» |
30.12.2015
Ҳақлари бор
«Пенсия иши»нинг олдинги сонида («Норма маслаҳатчи», 24.11.2015 йилдаги 47 (540)-сон) биз қонун ҳужжатларига кўра кимлар уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар деб ҳисобланишлари тўғрисида ҳикоя қилган эдик. Бугун биз кимлар уруш ногиронларига тенглаштирилиши* тўғрисида сўз юритамиз. далее...»» |
30.12.2015
Пенсионер вафотидан кейин...
Пенсионер вафотидан кейин дафн маросимлари ўтгач, ололмай қолинган пенсияни қачон олса бўлади? далее...»» |
30.12.2015
Жўнаб кетиш олдидан ҳисоб-китоб
Яшаш учун бошқа жойга кўчиб кетилганда пенсия ва нафақалар қандай тўланади? далее...»» |
30.12.2015
Нафақат пенсия тўланади
Мен касаллик оқибатида ногирон бўлиб қолдим. Қандай ижтимоий ёрдамга умид қилсам бўлади? далее...»» |
30.12.2015
Иш ҳақи + нафақа
Акам болаликдан ногирон, у нафақа олади. 18 ёшда. Ўз имкониятларини ҳисобга олган ҳолда у ишга кирди. Унда нафақа олишга бўлган ҳуқуқ сақланиб қоладими? далее...»» |
30.12.2015
Пенсионерни ишда ушлаб қолманг
Онам пенсияда бўлса-да, ишлайди. У ишдан бўшаш тўғрисида ариза ёзди, бироқ иш берувчи уни имзолашдан бош тортиб, у 2 ҳафта ишлаб бериши керак деган важ кўрсатди. Агар ишлаётган пенсионер бир томонлама тартибда меҳнат шартномасини бекор қилишга қарор қилса, уни ушлаб қолиш ҳуқуқига эгами? далее...»» |
30.12.2015
Маълумотнома воситасида синаш
ёки пенсияни ҳисоблаб ёзишнинг баъзи жиҳатлари ҳақида далее...»» |
30.12.2015
Ишлайдиган пенсионер учун 7 қоида
Кўпчилик пенсионерлар ишлашда давом этадилар. Кимдир ўз жамоасида қолади. Кимдир бироз вақт дам олиб, яна ўз касбий маҳоратларини ишга солишда давом этади. Бундай ҳолатларда пенсия олиш шартлари ўзгаради. Шуни ёдда тутингки, ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларингизни яхши билишингиз юзага келадиган турли муаммолардан халос бўлишда ёрдам беради. далее...»» |
30.12.2015
Карточкага эътибор
Кейинги вақтда пенсионерларга пенсия олиш учун пластик карточкалар очишни зўр бериб тавсия қилишмоқда. Хусусан, пенсия суммасининг 30%гача қисмини ўтказишни таклиф қилишяпти. Бунинг устига ҳужжатларни шу ернинг ўзида: почта ёки уйда расмийлаштириб беришмоқда. Банк ходимларининг ҳаракатлари тўғрими? Барча пенсионерлар учун карточка олиш мажбурийми? далее...»» |
30.12.2015
Стандартга мувофиқлик – жаҳон бозорига калит
Бугун салфеткадан тортиб автомобилсозлик саноатигача, пойабзал таъмирлашдан миллионлаб мижозга хизмат кўрсатаётган уяли алоқа хизматигача ўз стандартларига эга. Ушбу стандартларга мувофиқлик тўғрисидаги сертификатларга эга бўлиш ишлаб чиқарувчи ёки хизмат кўрсатувчи учун нафақат ички, балки жаҳон бозорининг калитини қўлга киритиш демакдир. далее...»» |
30.12.2015
Видеокамерали бўлади пойтахтдаги мавзелар
Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ўтказилган брифингда оммавий ахборот воситалари вакилларига ана шу ҳақда гапириб беришди. далее...»» |
22.12.2015
Қурилиш масканлари ёнғиндан ҳимояланганми?
Маълумки, «Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунга (30.09.2009 йилдаги ЎРҚ-226-сон, кейинги ўринда – Қонун) биноан бинолар ва иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш ҳамда техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш чоғида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш хусусан иморат қурувчилар ва қурилиш ташкилотлари зиммасига ҳам юклатилади. далее...»» |
22.12.2015
Байлашдингми – бажар
Топшириқ берувчи (1-МЧЖ) ва вакил (2-МЧЖ) 2015 йил январида топшириқ шартномасини тузишди. Унинг шартларига кўра 2-МЧЖ ҳақ эвазига 1-МЧЖ номидан ва ҳисобидан нодавлат таълим муассасаси (бундан кейин – НТМ) биносини тахминан 50 млн сўмга шахсан таъмирлаш мажбуриятини олди. Топшириқ берувчи унинг топшириқни бажариш билан боғлиқ харажатларини қоплаши ва 5 млн сўм ҳақ тўлаши керак эди. Февраль ойининг бошида топшириқ берувчи олдиндан 20 млн сўм тўлади. Апрелда таъмирлаш якунланди ва у ишни бажарилган ишлар далолатномаси бўйича қабул қилди. Ўшанда топшириқ берувчи вакилга қолган 30 млн сўм ва 5 млн сўм ҳақни тўлади. Май ойида у НТМ маъмуриятидан хат олди, унда томдан сув оқаётганлиги ва уни жорий таъмирлаш кераклиги маълум қилинган эди. Топшириқ берувчининг вакили жойга чиқиб, томни кўздан кечирди ва НТМ вакили иштирокида нуқсонлар далолатномасини тузди. Шундан кейин нуқсонни бартараф этиш сметаси тузилди ва ишлар қиймати 5 млн сўм деб белгиланди. Май ойининг охирида топшириқ берувчи вакилга сув оқишини ўз ҳисобидан бартараф этиш даъвоси билан мурожаат қилди. Бироқ у рад жавоби бериб, томни таъмирлаш билан ёрдамчи пудрат ташкилоти шуғулланганлигини ва барча даъволарни унга изҳор этиш лозимлигини айтди. Томдаги нуқсонни ўз ҳисобидан бартараф этиб, топшириқ берувчи хўжалик судига вакилдан 5 млн сўм асосий қарз, 25 минг сўм давлат божи ва 7 200 сўм почта харажатларини ундириш талаби билан мурожаат қилди. далее...»» |
22.12.2015
Жадвалга асосан дам олиш
Ташкилот раҳбарияти таътиллар жадвалини тузаётганда ҳар бир ходимнинг хоҳишини ҳисобга олиши шартми? Таътиллар жадвалида ходимнинг таътилга чиқиши аниқ санасини белгилаш керакми ёки календарь ойни кўрсатиш билан чекланиш мумкинми? далее...»» |