Norma.uz

Ишлайдиган пенсионер учун 7 қоида

 

Кўпчилик пенсионерлар ишлашда давом этадилар. Кимдир ўз жамоасида қолади. Кимдир бироз вақт дам олиб, яна ўз касбий маҳоратларини ишга солишда давом этади. Бундай ҳолатларда пенсия олиш шартлари ўзгаради. Шуни ёдда тутингки, ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларингизни яхши билишингиз юзага келадиган турли муаммолардан халос бўлишда ёрдам беради.

 

1. Меҳнат шартномаси бўйича (шунингдек тўлов ёшга доир энг кам пенсиядан1 ошадиган фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича) ишловчи пенсионерларга, улар тўлиқ иш куни, ярмиси ёки фақат бир соат ишлашидан қатъи назар, 50% миқдорида пенсия тўланади.

2. Пенсиялар қуйидагиларга 100 фоиз тўланади2:

уруш ногиронлари ва қатнашчиларига, шунингдек уларга тенглаштирилган шахсларга3;

Иккинчи жаҳон уруши йилларида ҳарбий хизматни ўтаган ёки фронт орқасида ишлаган шахсларга;

I ва II гуруҳ ногиронларига;

Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган фуқароларга;

фуқаролар йиғинлари ва маҳаллаларнинг раисларига;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия бўйича маслаҳатчи лавозимларида ишловчи пенсионер аёлларга.

3. Агар пенсионер фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича ишлаб, энг кам ёшга доир пенсиядан кам миқдорда даромад (гонорар, мукофот ва бошқаларни) оладиган бўлса, унга тўлиқ миқдорда пенсия тўланади.

4. Пенсионер ўриндошлик бўйича ишлаши мумкин. Мазкур ҳолатда унга асосий иш жойидан 50% миқдорида пенсия тўланади.

5. Пенсионер ишга кирган тақдирда, бу ҳақда ўзининг истиқомат жойидаги Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимини хабардор қилиши шарт4.

6. Ташкилот раҳбари ишловчи пенсионерларга ўз вақтида ва тўғри пенсия тўланиши, шунингдек Пенсия жамғармасининг бўлимига пенсионерни ишга қабул қилганлик ёки уни ишдан бўшатганлик (меҳнат/фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномани тузганлик/тўхтатганлик) тўғрисидаги маълумотларнинг ўз вақтида ва ишончли тарзда тақдим этилиши учун жавобгар бўлади.

7. Иш берувчи (меҳнат шартномаси тузиш чоғида дастлабки тарзда ва кейинчалик иш давомида) 60 ёшга тўлган эркаклар, 55 ёшга тўлган аёлларни тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиши шарт5. Бунда ходимлар тиббий кўрикдан ўтиш харажатларини тўламайдилар.

 

Мавзувий сонни мухбиримиз Алла РОМАШКО олиб боради.

 


1Энг кам ёшга доир пенсиялар – ойига 254 730 сўм (Президентнинг 26.08 2015 йилдаги «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги ­ПФ-4751-сон Фармони).

2Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тартиби тўғрисидаги низом (МВ, ИИВ, Мудофаа вазирлиги, ФВВ, МХХ ва ДБҚнинг АВ томонидан 30.04.2011 йилда 2222-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган).

3Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга (ВМнинг 8.09.2011 йилдаги 252-сон Қарорига 1-илова) 1, 2-иловалар.

4«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг (3.09.1993 йилдаги 938-XII-сон) 58-моддаси иккинчи қисми.

5Меҳнат кодексининг 214-моддаси.

Прочитано: 2870 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика