Norma.uz

Видеокамерали бўлади пойтахтдаги мавзелар

 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ўтказилган брифингда оммавий ахборот воситалари вакилларига ана шу ҳақда гапириб беришди.

 

Тошкент шаҳридаги кўп квартирали турар жой мавзелари ва маҳаллалар ҳудудини кузатув камералари билан жиҳозлаш лойиҳасини амалга ошириш 2016 йилдан бошланади. Шаҳар ҳокимининг 11.12.2015 йилдаги 233-Ф-сон фармойиши ана шу ишни рўёбга чиқариш учун асос бўлиб қолди. Мазкур ҳужжат ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда яшашга мўлжалланмаган жойларни видеоускуна билан жиҳозлашни тезлаштириш чора-тадбирларини (шаҳар ҳокимининг 4.04.2015 йилдаги 277-сон қарори ҳамда 9.10.2015 йилдаги 181-Ф-сон фармойиши) амалга ошириш мақсадида қабул қилинган. Турар жой даҳаларида, милиция таянч пунктларида жойлаштириладиган видеокамералардан узатиладиган тасвирларни ходимлар реал вақт режимида кўра оладилар, бундан ташқари архив ёзувларидан ҳам фойдаланишлари мумкин.

Лойиҳада шаҳардаги турар жой даҳаларини видеоускуна билан жиҳозлаш ишларидан ташқари, бундай ускуналарни ўрнатиш юзасидан, содир этилган жиноят излари бўйича суратга туширилган материалларни узатиш ҳамда улардан фойдаланиш бобида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ўзаро ҳамкорлик механизмларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш юзасидан тавсиялар қабул қилиш ҳам назарда тутилади. Шак-шубҳасиз, ана шу лойиҳанинг рўёбга чиқарилиши хавфсизлик юзасидан мамлакатимиз пойтахтида кўрилаётган чора-тадбирларни кучайтиришга ёрдам беради.

Тошкент шаҳар ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмаси бош директори Илҳом Маҳкамов ҳозирги вақтда ускуналарни ўрнатиш ва улардан фойдаланишнинг қуйидаги кучларнинг иштирокидаги вариантлари ишлаб чиқилаётганлигини маълум қилди:

ихтисослаштирилган ташкилотларнинг;

бошқарувчи компанияларнинг;

хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг.

У шунингдек кўчалар ёки даҳаларнинг видеоускуна билан жиҳозланиши уй-жой мулкдорлари билан тузиладиган шартнома асосидагина амалга оширилажагини қайд этиб ўтди. Мабодо квартира ва уй-жой эгалари бундай қурилма ўрнатилишига розилик билдирмаса, нима бўлади деган саволга И.Маҳкамов бундай вазиятда қарор кўпчиликнинг танлови асосида қабул қилинишини айтди. Бунда, табиийки, тушунтирув ишлари муҳим роль ўйнайди. Зотан, ана шу чора-тадбирлар охир-оқибат фуқароларнинг ўзлари, уларнинг яқинлари, қариндош-уруғлари хавфсизлигини таъминлашга қаратилгандир.

Видеокузатув тизими таъминоти учун ойлик ҳақ қанча бўлиши ва у қай тартибда ундирилиши хусусида гапиришга ҳали эрта. Ҳозирги вақтда туман ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари зиммасига ички ишлар бош бошқармаси, ХУМШлар уюшмаси ва «Маҳалла» хайрия жамғармаси билан ҳамкорликда туман бўйича махсус ишчи гуруҳлари тузиш вазифаси топширилган. Бундай гуруҳлар бир туркум масалалар устида иш олиб боришлари, жумладан видеокузатув тизимини ўрнатиш ишлари топшириладиган корхоналар ва ташкилотларни, видеокамералар ўрнатиладиган жойларни (бунда йўлка ва кўчаларни, кўп қаватли уйлар оралиғи ҳудудини, шунингдек бундай уйларнинг йўлакларини кузатишга алоҳида эътибор берилади) аниқлаб олишлари; марказлаштирилган кузатув пунктларини участка инспекторлари биносига жойлаштириш, аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб боришлари даркор.

Шуни қайд этиш жоизки, хавфсизликни таъминлаш учун видеокузатув тизимларидан фойдаланиш жаҳон миқёсидаги амалиётга хос нарса. Чунончи, Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда жиноятчилик даражаси юқори бўлган жойларда шундай тизимлар ўрнатилганидан кейин жиноятлар сони 40 фоизга камайган. Преториянинг (ЖАР) ишбилармонлар маркази Тсванада ўрнатилган видеокузатув камералари 2 ҳафта ичида 236 та ҳуқуқбузарликни – жамоат жойларида спиртли ичимлик ичишдан тортиб, қонунга хилоф тарзда ўқотар қурол олиб юришгача бўлган ҳуқуқбузарликларни қайд этган. Тсвана полиция идораси вакилининг айтишича, ҳудудда қўлга олинган ҳуқуқбузарларнинг 80 фоизи видеокузатув камералари туфайли ушлаб олинган.

Видеокамералар кўпгина шаҳарларнинг ажралмас қисми бўлиб қолган. Амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, видеокамералар учун сарфланган маблағ ва саъй-ҳаракат жиноятларнинг «ҳовури совумай» фош этилишига, уларнинг олдини олишга ёрдам бериш билан ўзини батамом оқламоқда.

Саида ЖОНИЗОҚОВА,

мухбиримиз.

Прочитано: 1761 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика