Norma.uz

Маълумотнома воситасида синаш

 

ёки пенсияни ҳисоблаб ёзишнинг баъзи жиҳатлари ҳақида

 

Қабул кунларида Пенсия жамғармаси бўлимлари ҳар доим гавжум бўлади. Пенсияни расмийлаштиришга ҳужжатларни биринчи келишдаёқ топширган омадли кишиларнинг унчалик кўп бўлмаслиги сир эмас.

Тажрибанинг кўрсатишича, амалда ҳар бир киши инспектор билан тушунтириш тусидаги суҳбатдан кейин у ёки бу тасдиқловчи ҳужжатни келтириш зарурати билан тўқнашади. Оддий қилиб айтганда – маълумотномани. Бу эса, бўлғуси пенсионерларнинг ўзлари таъкидлаганларидек, баъзан жуда мушкул бўлади.

Газетхонимиз Рита Ти ҳам ана шу муаммога тўқнаш келди. Унинг хати таҳририятга «Пенсия иши» мавзувий сонимизда «Кўмак беришлари керак» («Норма маслаҳатчи», 27.10.2015 йилдаги 43 (536)-сон) материали чоп этилганидан кейин келди. Унинг ёзишича, Туркистон ҳарбий округи ҳузуридаги Тошкент пазандалик билим юртини тугатгандан кейин уни Ленинск-7 шаҳри (Бойқўнғир шаҳри) ҳарбий савдо идорасига ишлаш учун юборишган, бу ерда у 1979–1982 йилларда ишлаган. Меҳнат дафтарчасида бу ҳақда ёзув бор. Бироқ унга пенсия тайинлаш пайтида ушбу стажни ҳисобга олишмаган, ушбу давр учун иш ҳақи тўғрисида маълумотноманинг йўқлигини рўкач қилишган. Газетхон бизга савол беряпти: «Ким ҳақ? Ахир материалда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчиси бўлган давлатлар фуқароларининг пенсия таъминоти соҳасидаги ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида битим билан тартибга солинади. Битим иштирокчиси бўлган давлатларда яшаётган фуқароларнинг ушбу давлатлар исталганининг ҳудудида, шунингдек собиқ СССР ҳудудида ишлаб топган меҳнат стажи 1992 йилгача бўлган давр учун ҳисобга олинади деб айтилганку».

Шуни айтишимиз жоизки, ходимларнинг ҳаракатлари ҳуқуқий майдон доирасидан четга чиқмайди. Иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг (ВМнинг 8.09.2011 йилдаги 252-сон Қарорига 1-илова, бундан кейин – Низом) 12-бандига кўра, пенсия ҳисоблаб ёзиш учун зарур ҳужжатлар жумласида келтирилган. Бунинг устига, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари корхоналар, ташкилотлар ва айрим шахслардан тегишли ҳужжатларни талаб қилиш, зарур ҳолларда эса, уларнинг берилиши асослилигини текшириш ҳуқуқига эгадирлар (3.09.1993 йилдаги «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги 938-XII-сон Қонуннинг 43-моддаси, бундан кейин – Қонун).

Иш ҳақи тўғрисида маълумотларни тақдим этиш талаби-ку, тушунарли, лекин, асосий қийинчиликлар архив маълумотномаларини излаш вақтида вужудга келади (Низомга 13-илова, намунага қаранг). Масалан, муайян ташкилотлар зарур ҳужжатларни белгилаб қўйилганидек топширмаганлиги туфайли архивлар улар ҳақидаги маълумотларга доим ҳам эга бўлмайдилар. Ёки ўз вақтида Ўзбекистондан ташқарида ишлаган кишилар буни нафақат меҳнат дафтарчасидаги қонуний ёзувлар билан, балки бошқа давлат амалдорларидан талаб қилиб олинадиган маълумотномалар билан ҳам исботлашларига тўғри келадиган пайт келиши тўғрисида ўйламаган бўладилар.

Бундай ҳолларда Пенсия жамғармаси бўлимининг расмий шахси ёрдамисиз иш битмайди. Зеро Қонунга кўра улар пенсия тайинлаш масалалари юзасидан тушунтириш ва маълумотлар беришлари, шунингдек уларга мурожаат қилувчиларга зарур ҳужжатларни олишда кўмаклашишлари шарт.

 

 

Ушбу мавзуга оид саволлар билан биз Тошкент шаҳар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бошқармасининг пенсия ва нафақалар тайинлашни таҳлил қилиш ҳамда мониторингдан ўтказиш бўлими бошлиғи  Абдурашид ИСМОИЛОВГА мурожаат қилдик.

 

– Пенсия жамғармаси бўлимлари зарур ҳужжатларни йиғиш бўйича (амалиётда) қандай ёрдам кўрсатишлари керак?

– Аввал таъкидланганидек, Қонуннинг 43-моддасига мувофиқ, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари пенсиялар тайинлаш масалалари юзасидан тушунтириш ва маълумотлар беришлари, шунингдек аризачига зарур ҳужжатларни олишида кўмаклашишлари шарт. Яъни «кўмаклашиш» деганда пенсия тайинлашда талаб қилинадиган тегишли ҳужжатларни олиш учун турли ташкилотларга ёзма сўровномалар юбориш тушунилади.

Сўровномада қандай ҳужжатларнинг зарурлиги ва уларда қандай маълумотлар бўлиши кераклиги кўрсатилади.

– Архивлар, давлат муассасалари, пенсия жамғармалари ва бошқалар томонидан зарур ахборот тақдим этиш бўйича ўзаро муносабатлар қандай қонун ҳужжатлари (МДҲ мамлакатлари учун) билан тартибга солинади?

– Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар фуқароларининг пенсия таъминоти соҳасидаги ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисидаги битимнинг (Москва, 13.03.1992 йил) 10-моддасига асосан, Ҳамдўстликка аъзо давлатлар ўз зиммаларига бир-бирларини уларнинг давлатларида амал қилаётган пенсия тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, улардаги кейинги ўзгартиришлар тўғрисида хабардор қилиш, шунингдек пенсия олиш ҳуқуқини ва унинг миқдорини аниқлаш учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни белгилашга доир зарур чораларни кўриш мажбуриятини оладилар.

– Нима учун стажни тасдиқлаш чоғида, меҳнат дафтарчасидаги ёзувларлардан қатъи назар, иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар зарур? Уни тасдиқлаш учун муқобил ечим топиш (масалан, буйруқдан кўчирма бўлиши, иш бўйича гувоҳлар ва ҳоказо) мумкинми?

– Пенсияга доир ҳуқуқни белгилашда ёки унинг миқдорини ҳисоблаб чиқариш учун Қонуннинг 37-моддасига мувофиқ фаолият тури, мулк ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, башарти суғурта бадаллари тўланган бўлса, ходим давлат томонидан ижтимоий суғурталанган ҳолда бажарган ҳар қандай иш ҳисобга олинади.

Ходим томонидан суғурта бадаллари тўланиши далили иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар бўйича белгиланади. Меҳнат дафтарчасида бундай маълумотлар, шунингдек касаллик варақаси олган пайт (вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик), иш ҳақи сақланмайдиган таътилларда бўлиш ва суғурта бадаллари тўланмаган бошқа даврлар тўғрисида маълумотлар ҳам бўлмайди.

Низомнинг 74-бандига мувофиқ, авариялар ва маҳаллий кўламдаги бошқа фавқулодда вазиятлар (ёнғин, сув босиши), ташкилотнинг тўлиқ тугатилиши ёхуд бошқа сабаблар бўйича архив маълумотларининг мавжуд эмаслиги муносабати билан мавжуд иш стажи тўғрисидаги ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда ва уларни олиш имкони бўлмаганда, иш стажи суд тартибида белгиланади.

 

 

ТАҲРИРИЯТДАН. Суҳбатдан маълум бўлишича, Пенсия жамғармаси бўлимига мурожаат қилган ҳар бир киши, қонун ҳужжатларига кўра, ҳужжатларни йиғишда ёрдам олиш ҳуқуқига эгадир. Сизга керак бўлган маълумотномаларни олишга ёзма сўровнома беришларини талаб қилишдан хижолат чекманг, бу – ПЖ ходимларининг бевосита мажбурияти. Зарурат бўлса, судга мурожаат қилинг. Амалиётнинг кўрсатишича, бунга сарф қилинган вақтга қарамай, суднинг ҳал қилув қарори «йўқолган» йилларни қайтариб бериши мумкин.

Низомга

13-ИЛОВА

Архивнинг штампи

___________ даги _______-сон

 

АРХИВ МАЪЛУМОТНОМАСИ

 

Ушбу маълумотнома _________________________________________________________________________________ га

(фамилияси, исми ва отасининг исми)

архив фондида сақланаётган иш ҳақини ҳисоблаш тўғрисидаги дафтарлар (ҳисоб-китоб рақамлари, шахсий ҳисобварақлар, тўлов ведомостлари /керагининг тагига чизилсин/ бўйича иш ҳақи ва бошқа даромадлар, шунингдек ҳисобланган суғурта бадаллари ҳақидаги маълумотлар тўғрисида берилди.

_____________________________________________________________________________________________________

(архив фондининг номи)

 

Ойлар

 

______ й.

 

______ й.

 

______ й.

 

______ й.

 

______ й.

 

Иш ҳақи (шу жумладан бошқа тўловлар)

 

Ҳисобланган суғурта бадаллари

 

Иш ҳақи (шу жумладан бошқа тўловлар)

 

Ҳисобланган суғурта бадаллари

 

Иш ҳақи (шу жумладан бошқа тўловлар)

 

Ҳисобланган суғурта бадаллари

 

Иш ҳақи (шу жумладан бошқа тўловлар)

 

Ҳисобланган суғурта бадаллари

 

Иш ҳақи (шу жумладан бошқа тўловлар)

 

Ҳисобланган суғурта бадаллари

 

Январь

 

 

 

 

 

 

Февраль

 

 

 

 

 

 

Март

 

 

 

 

 

 

Апрель

 

 

 

 

 

 

Май

 

 

 

 

 

 

Июнь

 

 

 

 

 

 

Июль

 

 

 

 

 

 

Август

 

 

 

 

 

 

Сентябрь

 

 

 

 

 

 

Октябрь

 

 

 

 

 

 

Ноябрь

 

 

 

 

 

 

Декабрь

 

 

 

 

 

 

Ҳаммаси

 

 

 

 

 

 

                     

 

 

Ушбу архив маълумотномаси қуйидаги ҳужжатлар асосида берилди:

_____________________________________________________________________________________________________

(архив фонди, рўйхатлар, йиғмажилдлар, варақларнинг тартиб рақамлари)

_____________________________________________________________________________________________________

 

Тақдим этилаётган маълумотларнинг тўғрилиги ва асосланганлиги учун тўлиқ жавобгарликни ўз зиммамизга оламиз.

Архив маълумотномаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига тақдим этиш учун берилди.

 

Архив раҳбари _____________________                      _______________________

                                   (имзо)                                                  (Ф.И.О.)

 

Архивариус ________________________                     _______________________

                                   (имзо)                                                  (Ф.И.О.)

 

М.Ў.

 

Изоҳ:

Агар иш ҳақини ҳисоблаш дафтарларига тузатишлар киритилган ҳоллар мавжуд бўлса, у ҳолда ушбу тузатишлар кўрсатилиши керак.

Агар ходимга иш ҳақидан ташқари мукофотлар, тақдирлаш пуллари ва бошқа пулли рағбатлантиришлар ҳисоблаб ёзилган бўлса, у ҳолда уларнинг ҳисоблаб ёзилганлиги тўғрисидаги маълумотлар «Иш ҳақи» устунида тегишли ой учун иш ҳақидан алоҳида кўрсатилади.

Прочитано: 3033 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика